ESPN Ҳабиб Нурмагомедовни XXI асрнинг энг яхши бешинчи рақамли жангчиси деб атади.
ESPN энг яхши MMA жангчиларидан иборат рейтингни шакллантирди. Унга кўра биринчи ўринни ярим оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ва оғир вазнда амалдаги чемпион Жон Жонс эгаллади. Ундан кейинги ўринларни Жорж Сен-Пьер ҳамда Андерсон Сильва банд этди.
ESPN талқинига кўра топ-10 жангчилар:
1. Жон Жонс (27-1), ярим оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ва оғир вазн тоифасида амалдаги чемпион;
2. Жорж Сен-Пьер (26-2), ярим ўрта ва ўрта вазн тоифаларида UFC собиқ чемпиони;
3. Андерсон Сильва (34-11), ўрта вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони;
4. Деметриус Жонсон (25-4-1), UFC собиқ чемпиони ва ўта енгил вазн тоифасида ОНЕ ФC амалдаги чемпиони;
5. Ҳабиб Нурмагомедов (29-0), енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони;
6. Фёдор Емеляненко (40-7), оғир вазн тоифасида Приде собиқ чемпиони;
7. Ренди Кутюр (19-11), ярим оғир ва оғир вазн тоифаларида UFC собиқ чемпиони;
8. Чак Лидделл (21-9), ярим оғир вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони;
9. Би Жей Пенн (16-14-2), енгил ва ярим ўрта вазн тоифаларида UFC собиқ чемпиони;
10. Камару Усмон (20-4), ярим ўрта вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони.
Изоҳ (0)