Федерал солиқ хизмати енгил вазнда собиқ UFC чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов қарзларини тўлиқ ёпганини маълум қилганди.
Аввалроқ Ҳабибнинг қарзлари 302 миллион рублни ташкил этгани айтилганди. Ушбу қарз Нурмагомедовнинг ҳисоб рақамлари блоклаб қўйилишига сабаб бўлган. Федерал солиқ хизмати расмий ҳужжатлардаги ишончсиз маълумотларни далил қилган ҳолда Ҳабибнинг бир қанча компанияларини ёпиб қўйган эди.
“Спортчи катта миқдордаги солиқ қарзини тўлаган. Суд ижрочилари собиқ чемпионни 79,3 миллион рубль қарзни тўлашга мажбур қилган.
Солиқ инспекцияси қарори талабларини бажаришга қаратилган қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий чора-тадбирлар мажмуи қабул қилинди. Натижада, спортчи қарзларининг тўлиқ миқдорини тўлаб берди”, дейилади Федерал солиқ хизмати баёнотида.
Ҳабиб Нурмагомедов 2020 йилнинг 24-октябрида UFC 254 мусобақасида октагондаги охирги жангини ўтказган. Ушбу мусобақадаги жанг орқали Ҳабиб кетма-кет учинчи бор чемпионлик камарини ҳимоя қилган. Унга Жастин Гетжи рақиблик қилганди. Нурмагомедов Гетжини буғиш усули билан муддатидан олдин мағлуб этган. Бу доғистонлик жангчининг 29-ғалабаси эди. Жангдан сўнг спортчи фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Изоҳ (0)