• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нафақат қўли билан, балки оёғида ҳам расм чиза оладиган навоийлик ёш рассом билан суҳбат (фото, видео)

    Ижтимоий тармоқларда ноодатий усулда расм чизиши билан омма эътиборига тушаётган Шоҳруҳ Суюнов “Дарё”га берган интервьюсида ота-онаси рассом бўлишига қарши бўлгани ва соҳадаги қийинчиликлар ҳақида гапирди.

    “Тиббиёт коллежига ўқишга киролмаганман”

    Фото: “Дарё”

    — Мен Навоий вилоятидаги оддий оилада дунёга келганман. Дадам ўқитувчи, онам эса уй бекаси бўлган. Беш ёшимда математика дафтарига қизил ручка билан шифокорнинг расмини чизганман. Дадам шундан кейин рассомчиликка қизиқишимни пайқаб, қишлоғимиздаги расм тўгарагига олиб борган. Ундан кейин рассомчиликка ихтисослаштирилган санъат мактабида таҳсил олдим. Аммо оиламиздагилар бир саволни кўндаланг қўйди. “Бу касб билан оила боқиб бўлмайди, бошқа иш қилганинг маъқул”, деган гапни бир неча марта айтишди. Шу боис мактабни тамомлаб тиббиёт коллежига ўқишга топширдим. Аммо ўқишга киролмаганман ва тушкунликка тушганман. Ҳозир эса яхшиямки ўқишга киролмаганим, бўлмаса севимли ишим билан шуғуллана олмасдим, деб ўйлайман.

    “Учинчи уринишда институтга қабул қилиндим”

    Фото: “Дарё”

    — Санъат коллежида ўқиб юрган пайтим энг истеъдодли ўқувчи бўлганман. Шу боисдан Тошкентга келиб, илк уринишдаёқ ўқишга киришимга ишонардим. Аммо ўйлаганимдек бўлмади, икки уринишда ҳам имтиҳондан йиқилдим. Чунки Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтига республикамиздан энг иқтидорли ўқувчилар келади. Орада карантин бошланди, аммо июнда бу йил ўқишга кираман деб яна Тошкентга йўл олдим. Имтиҳонларга жиддий тайёрланиб, ўша йили учинчи уринишда талабаликка қабул қилиндим.

    “Блогерларни чизганимдан афсусланаман”

    Фото: Скрин

    — Ўзгача йўналишда ижод қилишга ҳаракат қиламан. Бу йўналиш билан Ўзбекистонда ҳеч ким ижод қилмайди ва бу бўйича махсус курслар ҳам йўқ. Танлайдиган қаҳрамонимни яхшилаб ўрганаман, одамларнинг ҳам у ҳақидаги фикрларини инобатга оламан.

    Расмни фалон вақтда тугатаман, деб олдиндан айтолмайман. Баъзи расмлар 13-14 соатда, баъзилари эса тўрт соатда чизилган. Аммо ҳар бир расмни чизишдан аввал бир-икки кун яхшилаб ўйлайман, ундан кейингина қўлимга қалам оламан.

    Баъзи инсонларни, хусусан, блогерларнинг суратини чизганимдан афсусланган вақтларим ҳам бўлган. Чунки ҳар бир расм катта меҳнат ва вақт талаб этади. Аммо ўша инсон қилган меҳнатимни эътироф этмаса, киши бир оз ранжийди. Тўғри, у эътироф этиши учун ижод қилмаймиз, аммо бу барибир ёқимли ҳолат.

    Масалан, олма ейиш чоғида Ҳабиб Нурмугаммедовнинг расмини соялар асосида яратганман. Уни туркиялик машҳур ошпаз эътироф этган ва Instagram’га жойлаган видеомни миллионлаб инсонлар томоша қилган.

    “Тасвирий санъатга ҳам эътибор берилишини истайман”

    Фото: “Дарё”

    — Тор доирада ижод қилишни истамайман. Ўзбек рассомларининг фаолиятини дунё кўришини хоҳлайман. Шу боис фақат ўзбек санъаткорлари ёки спортчилари билан чекланиб қолмай, дунё таниган машҳур инсонларнинг ҳам портретини яратяпман. Масалан, “Қашқирлар макони” сериали қаҳрамонларининг суратини чизганимда уни турк ва озарбайжонлик кино мухлислари ҳам эътироф этишди. Бу видео 6 миллиондан ортиқ томоша қилинди.

    Юртимизда спортни ривожлантиришга катта эътибор берилади. Албатта бу яхши. Эътибор ва эътироф спортчиларни руҳлантиради ва янада шиддат билан шуғулланишга ундайди. Кузатаётган бўлсангиз, уларга ота-оналар ҳам ҳавас қилиб, болаларини спорт тўгаракларига беришмоқда. Тасвирий санъатга ҳам шундай эътибор беришларини истайман. Чунки Ўзбекистонда ҳам жаҳонга мақтана оладиган рассомлар жуда кўп, — дейди Шоҳруҳ Суюнов.

    Видеони тўлиқ ҳолда қуйида томоша қилинг.

    06.08.2024, 19:29   Изоҳ (0)   5373
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кубик-рубиклар ёрдамида 3 минг долларгача даромад топаётган зоминлик йигит (фото)     

    24.07.2024, 15:10

    “Фақат ўғил болага имтиёз бермай, қиз болани ҳам ўқитинг” — Нидерландия ва Лондонда таҳсил олган 24 ёшли декан ўринбосари Ҳабиба Ҳидоятова билан суҳбат (фото)

    30.07.2024, 19:35

    “Ҳаяжонландик, чунки Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилиш масъулияти бор” — Халқаро олимпиадада олтин медални қўлга киритган ёш кимёгар (видео)

    01.08.2024, 21:16

    “Президент совғаси”ни тарқатиш бошланди. Бу йил 1-синф ўқувчиларига нималар берилади? 

    06.08.2024, 19:12

    Тошкентда “валютчик”лар ушланди

    06.08.2024, 18:07

    Шавкат Мирзиёев 7–9 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади

    06.08.2024, 17:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.