Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги финалини бошқариб борадиган ҳакамлар эълон қилинди.
5 октябрь куни Фарғонанинг “Истиқлол” стадионида “Навбаҳор” ва “Андижон” ўртасидаги финал учрашуви бўлиб ўтади. Учрашувни саудиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Бош ҳакам Холид Солиҳ ал-Тураисга Абдулраҳим Ҳабиб ал-Шаммари ҳамда Муҳаммад Маки Алабакри қанотларда ёрдам беради. Найим Қосимов эса захира ҳаками сифатида қайд этилган.
ВАРда Султон Санат ал-Ҳарби ва Аҳрол Рисқуллаев ишлайди. Владислав Сейлин назоратчи ва Зохиржон Акрамхонов комиссар вазифасини бажаради.
Изоҳ (0)