• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Фарғона

    Фарғона шаҳар ҳокими 7 қаватли бинони 9 қаватга ўзгартирди. Қарор таътилдаги маслаҳатчидан бошқа ҳеч ким билан келишилмаган 

    Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ўтган йилнинг 25 июль куни собиқ ҳоким Мирзоҳид Убайдуллаев томонидан 2021 йилда имзоланган қарорни ўзгартиришга оид қарорни қабул қилган. Бироқ ҳоким қарорни қабул қилиш жараёнида мавжуд қонун талабларига риоя этмаган. 

    Ҳоким қарори
    Фото: “Э-қарор” платформаси

    Қарорга қандай ўзгартириш киритилган? 

    “Фарғона шаҳар ҳокимининг 2021 йил 26 апрелдаги 301-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарорда собиқ ҳоким имзолаган қарорнинг 2-бандида мавжуд “лойиҳага мосланган ҳолда 7 қаватли биринчи ва иккинчи қаватларида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси, қолган қаватларида турар жой биноси қуриш” сўзлари “лойиҳага мосланган ҳолда йўл бўйидаги 9 қаватли бинолар ертўла ва биринчи қаватларида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси, қолган қаватларида турар жой биноси қуриш сифатида ҳамда ҳудуднинг ички қисмидаги 9 қаватли бинолар ертўла ва биринчи қаватлари ижтимоий турар жой, қолган қаватларида турар жой биноси қуриш” сўзларига ўзгартирилган. Яъни 7 қаватли бинони ҳоким қарори билан 9 қаватли бинога айлантиришга рухсат берилган.

    Ҳужжатнинг қарор қисми
    Фото: “Э-қарор” платформаси

    Қизиғи шундаки, ҳоким қарор қабул қилиш жараёнида фақатгина бир киши — ўзининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Фарҳод Мамажонов билан келишган. Аммо маслаҳатчи ҳужжат қабул қилинишидан бир кун олдин меҳнат таътилига чиққан эди. 

    Қонун бузилиши ҳолатлари

    Биринчидан, тегишли ҳужжатларга асосан ҳокимлик тегишли таркибий бўлинмалари ҳамда молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи билан келишиши шарт бўлса-да келишмаган.

    Балки, ҳоким бошқалар билан келишишни истамаган бўлиши ҳам мумкин.

    Иккинчидан, ҳокимлик бош юрисконсулти вазифасини вақтинча бажариб турган Адхамжон Рашидов томонидан қарор ер масалаларига оид бўлса-да, “Давлат мулкининг ижара ставкаси” мазмунида юридик хулоса берилган.

    Фото: Скриншот

    Юридик хулоса берган Адҳамжон Рашидов нега ҳокимлик девонхонаси мудири сифатида келишмаганлиги қизиқ. 

    Учинчидан, Ер кодексининг 5-моддасида давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатлари соҳасидаги қарорлари лойиҳалари Адлия вазирлигининг тегишли ҳудудий органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт эканлиги кўрсатилган. 

    Афсуски, ҳужжат шаҳар адлия бўлимидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан ими-жимида имзоланган.

    Тўртинчидан, президентнинг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан 2021 йил 1 августдан бошлаб маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш ҳуқуқи бекор қилинган. Аммо Восилжон Назаров фармон талабларини бузган.

    Бешинчидан, ҳужжат қарор қисмида ким томонидан ижро қилиниб, ким томонидан назорат қилиниши кўрсатилмаган, аммо ижрога қаратилиб юборилган.

    2021 йилдаги қарор нусхаси
    Фото: “Дарё”

    Адлия ва прокуратура органлари эътибор қилмаган бўлиши мумкин

    Президентнинг 2022 йил 21 февралдаги “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, прокуратура органлари зиммасига ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида назоратни янада кучайтириш вазифалари юклатилган.

    Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан Адлия органлари “Э-қарор” электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш) рўйхатга олиш ва эълон қилиш жараёнларининг доимий мониторингини олиб бориши, натижаларига кўра эса белгиланган муддатда муносабат билдириши ва масъул ходимларга нисбатан таъсир чораларини қўллаши лозим.

    Ҳужжат қабул қилинганига салкам бир ярим йил бўлди. Бу орада адлия органлари ўз ваколати доирасида мониторинг ўтказмагани, ҳудудий прокуратура органлари ҳам эътиборсиз қолдиргани қизиқ.

    “Дарё” мавзу юзасидан масъуллардан муносабат кутиб қолади.

    04.12.2024, 20:20   Изоҳ (0)   16190
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Фарғона#қарор#адлия#ер
    Умиджон Мамарасулов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев «Футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди

    17.03.2018, 07:14

    Ўзбекистонда ҳафта давомида 3 фармон ва 11 та қарор қабул қилинди

    07.09.2018, 23:53

    Фарғона вилоятида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этилади

    13.12.2018, 19:04

    «Дарё» суриштируви: Фарғона шаҳри марказидаги уйлар эгалари кўчмай туриб бузилаётгани ростми?

    22.01.2019, 17:10

    Ўзбекистонда онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ташкил этилади

    29.10.2019, 06:37

    Тошкент шаҳри «сариқ», Қорақалпоғистон ва 7 та вилоят «қизил», коронавирусга чалинган беморлар қолмаган ҳудудлар эса «яшил» тоифага ажратилди

    06.05.2020, 22:59

    Ўзбекистон вилоятлари ҳокимларига туризм ва спорт масаласи бўйича ўринбосар ва маслаҳатчи лавозими жорий этилади

    22.06.2020, 22:57

    Ўзбекистонда 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

    22.08.2020, 19:13

    Ўзбекистонда 1 сентябрдан қандай ўзгаришлар кучга киради?

    01.09.2020, 10:37

    Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида етти нафар нотариуснинг лицензияси тўхтатилди

    09.11.2020, 10:46

    Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида Чуст, Поп ва Наманган туманларидаги ичимлик суви таъминоти яхшиланади

    19.11.2020, 02:25

    Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлиси 12 март куни бўлиб ўтади

    27.02.2021, 16:46

    «Гўёки Ислом Каримов ҳозир залга кириб келадигандек». Беш йил аввал Шавкат Мирзиёевга президент вазифасини бажариш юклатилган эди. Тарихий мажлисдан репортаж

    08.09.2021, 07:52

    Бухорода фуқаролар норозилигига сабаб бўлган 197 нафар мансабдор маъмурий жавобгарликка тортилди

    04.11.2021, 08:33

    Ўзбекистонда болаларга ногиронликни педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари белгилайдиган бўлди

    29.11.2021, 11:54

    Хайрулло Бозоровнинг боғчаларга тайёр овқат етказиш ҳуқуқини тендерсиз тадбиркорга берувчи қарори изоҳланди

    29.07.2024, 11:22

    “Ўзтемирйўлйўловчи” Рақобат қўмитаси қарорига муносабат билдирди

    22.08.2024, 13:26

    Хоразмда келин сепларини эрининг уйидан МИБ орқали қайтариб олди 

    12.09.2024, 08:41

    Афсонавий санъаткорнинг невараси, машҳур актёрларнинг фарзанди, профессионал филолог, хонанда Райҳон 46 ёшда (фото)

    18.09.2024, 17:23

    Фарғонада ажрашганига тўрт ой бўлган келин сарполарини МИБ орқали қайтариб олди 

    19.09.2024, 09:05

    Куба тажрибаси, рақобат, ҳалоллик ва эътибор — ўзбек боксини дунёда тенгсиз даражага олиб чиққан беш сабаб

    25.09.2024, 21:00

    Фарғонада эркак аёлни судрагани акс этган видеога изоҳ берилди (видео)

    28.09.2024, 17:33

    Ошган доллар курси, савол остидаги YouTube, Сенатдаги “давлат сирлари” ва уйидан айрилган “Док-1 Макс” айбдори. 23 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    24.10.2024, 00:58

    Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани туфайли бир қанча парвоз йўналишлари ўзгарди

    26.10.2024, 11:35

    Президентнинг Навоийга ташрифи, асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирган Марказий банк, Парламентга сайланган депутатлар рўйхати: 31 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    31.10.2024, 22:49

    Ботир Зарипов, Хайрулло Бозоров ва Муротжон Азимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди 

    06.11.2024, 20:10

    Ўзбекистондаги айрим БСК шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди

    15.11.2024, 19:53

    Ўзбекистонда 2 декабрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    01.12.2024, 11:34

    Ўзбекистонда 3 декабрь куни ҳарорат 10 даражадан кўтарилмайди

    02.12.2024, 10:45

    Ўзбекистонда ноябрда энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани маълум қилинди

    02.12.2024, 13:45

    Икки вилоятда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланди

    02.12.2024, 19:49

    Ўзбекистонда касбга йўналтиришда германиялик мутахассислар ишлаб чиққан услублардан фойдаланилади

    02.12.2024, 20:48

    Ўзбекистонда 4 декабрь куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

    03.12.2024, 12:10

    Фарғонадаги чойхонада 1,2 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    03.12.2024, 18:55

    Фарғонага 2025 йили 3,7 млрд доллар инвестиция олиб келиш режалаштирилмоқда

    03.12.2024, 18:33

    Тошкент халқаро аэропортида қалин туман туфайли парвозларни қабул қилиш чекланди

    03.12.2024, 19:41

    Тошкент халқаро аэропортида парвозларни қабул қилиш яна чекланди

    04.12.2024, 11:21

    Тошкент шаҳри ва вилоятида 5 декабрь куни ёғингарчилик кутилмоқда

    04.12.2024, 13:04

    Қашқадарё картошка, мева, парранда гўшти ва тухум бўйича ўзини ўзи тўлиқ таъминлашга ўтади

    04.12.2024, 15:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Lacetti’ни “дубинка” билан уриб қочиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:20

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.