• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижон ҳокими президент қарори ижросини таъминлаш бўйича қарор қабул қилди. Қарорида вазирларга, Тошкент шаҳар ҳокимига топшириқ берди

    Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор қабул қилди. Қарорида вазирлар — Шерматов, Давлетов, Ишметов, Зокиров, Бобоевлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаевларга топшириқ берган.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Гап шундаки, президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 27 июнь куни «Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ҳар йили Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг тегишли ҳудудий бўлимлари фаолиятини самарали ташкил қилиш, сақлаш харажатларини қоплаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан белгиланган тартибда субсидия сифатида маблағ ажратиб бориш чораларини кўриш белгиланган.

    Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари қарор билан тасдиқланган 2022—2023 йилларда Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда журналистика соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари кўрсатиб ўтилган.

    Мазкур қарорда ўзига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида барча вилоят ҳокимлари қаторида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам 2022 йилнинг 8 июль куни «Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 27 июндаги ПҚ-294-сонли қарори ҳақида»ги қарорини имзолаган.

    Ушбу ҳужжатни кўздан кечирар эканмиз, унинг биринчи бандида президент қарори ижро учун қабул қилинганлиги қайд этилади. Иккинчи банд эса салкам олти саҳифадан иборатлиги ва президент қарорининг тўлиқ, бандма-банд нуқта, вергулига қадар кўчирилганлигини кўриш мумкин. Ваҳоланки, ушбу ва биринчи бандни битта қилиб «президентнинг ушбу қарори ҳамда мазкур ҳужжат билан тасдиқланган иловалар маълумот ва ижро учун қабул қилинсин» деган жумла билан тугаллаш мумкин эди. Бироқ қарор лойиҳасини ишлаб чиққан ва уни тасдиқлаган ҳокимлик юридик хизмати ҳужжатнинг айни ўзини кўчириб қўйишни лозим топган. Бунга вилоят раҳбари ҳам эътибор қилмай имзо қўйган.

    Қарорнинг 4-бандида вилоят ҳокимининг тўрт нафар ўринбосарига дастурда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари кўрсатиб ўтилган. Аммо уларга айнан қандай вазифа юклатилганлиги аниқ-тиниқ қилиб белгилаб берилмаган. Қарорга илова қилинган дастурда эса ўринбосарларнинг номлари зикр этилмагани нима вазифалар юклатилганлигини сўроқ остига қўйиши шубҳасиз.

    Ҳоким қароридаги 1- ва 2-иловалар президент қароридаги иловаларни айнан сўзма-сўз такрорлаган. Қизиқ жиҳати ушбу иловаларнинг қўшимча қилиниши бўйича қарорнинг бирор бандида айтилмаган. Балки, ушбу иловалар ҳокимлик масъулларининг ёки юристларининг тушунмаганлиги, адашганлигидан қарорга киритилгандир, деган гумондамиз.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Қарор билан тасдиқланмаган, аммо илова қилинган 3-иловадаги чора-тадбирлар дастурини кўздан кечирар эканмиз Дастур вилоятга мослаштириш ўрнига президент қарори билан тасдиқланган Дастурдан тўлиқ кўчириб ўтказилганлиги кўринади. Иловага мувофиқ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори, вазирлик ва идораларга ҳамда бир қатор ташкилотларнинг юқори турувчи органлари раҳбарлари зиммасига вазифалар юклатилган. Шу орқали Шуҳрат Абдураҳмонов вилоятдаги тегишли ташкилотларга топшириқни юқори турувчи органлар орқали берган бўлиши мумкин, деган яхши гумондамиз. Материалларни тайёрлаш жараёнида бошқа вилоят ҳокимларининг айнан ушбу мавзудаги қарорлари билан танишиб чиққанимизда Самарқанд, Наманган, Жиззах вилояти ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлари дастурнинг ўзларига мослаштирганликларини кўриш мумкин.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Қўл учида қабул қилинган мазкур ҳужжат Шуҳрат Абдураҳмонов томонидан имзоланган биринчиси эмас. У шу кунга қадар бир нечта президент фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилган қарорларда ҳам белгиланган норматив ҳужжатлар қандай бўлса, шундай тарзда кўчириб қўйилган ҳолатда қабул қилган.

    Шулардан келиб чиқиб, бир нечта саволлар туғилади. Балки, ҳужжатлар ҳокимликдаги ишончли шахслар томонидан ҳокимга тегишли электрон рақамли имзодан фойдаланилган ҳолда имзоланаётгандир? Наҳотки Шуҳрат Абдураҳмонов ўзига тегишли бўлган қарор ва фармойишларни қабул қилиш олдидан кўриб чиқмаса?

    Ҳудудий адлия органлари раҳбарлари лойиҳани белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва лойиҳа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлса, унга хулоса бериши, агарда эътирозлар мавжуд бўлса, лойиҳани маҳаллий ижро этувчи ёки вакиллик органига қайтариши лозим. Бизнингча, ҳудудий адлия органлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ишларини бажармайди. Балки, бажарса-да хатоларни тўғрилаш учун қайтариш ўрнига ҳокимларнинг гапини икки қилгиси келмасдан, лойиҳаларга ижобий хулоса бериш орқали тинч яшашни зарур деб билишар ёки ҳудудларда етарли даражадаги малакага эга юристлар етишмас?

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиниб, эълон қилинган қарорларни ўрганиб чиқиш давомида маҳаллий ижро этувчи органлар раҳбарларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, адлия органлари масъулиятини икки карра ошириш зарурияти мавжудлигини яққол намоён бўлди.

    «Дарё» вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан қабул қилинган қарор ва фармойишларни таҳлил қилишда давом этади ва мавзуга яна қайтади.

    Иброҳим Оҳунов 

    12.07.2022, 21:05   Изоҳ (0)   91575
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Биринчи ечинтириб олиб, кейин дўппослашди». Нукусда яраланган ҳарбий билан суҳбат

    12.07.2022, 21:00

    Шавкат Мирзиёев БАА билан ҳамкорликда энергетика соҳасида амалга оширилаётган йирик лойиҳаларга оид тақдимот билан танишди

    12.07.2022, 20:37

    Тошкентда суддаги ишини ижобий ҳал қилиб беришини айтиб, фуқародан 25 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

    12.07.2022, 20:26

    Ўзбекистонда иш билан банд бўлмаган фуқаролар касбга ўқитилади

    12.07.2022, 19:15

    Фарғонадаги банкоматларда нақд пул етишмовчилиги кузатилмоқда

    12.07.2022, 18:11

    Шавкат Мирзиёев Евросиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясниковични қабул қилди

    12.07.2022, 17:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.