• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Италияликлар дарёга сакрайди, Грецияда тангали пирог пиширилади: Дунёнинг турли давлатларида Янги йил нишонланади? (фото)

    Ҳар бир мамлакатнинг Янги йил билан боғлиқ турли қарашлари, одатлари ва нишонлаш усули бор. Шунга қарамасдан ҳаммани бир нарса: келаётган йилни омадли бўлишини исташ, режалар тузиш ва мўжизага ишониш бирлаштириб туради. Турли мамлакатларнинг бир-бирига ўхшамаган Янги йил суратлари ва уларнинг байрам билан боғлиқ ғаройиб одатларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    Хитойликлар Янги йилни февраль ойида нишонлайди

    Фото: AdMe

    Хитойда Янги йил баҳор байрами ҳисобланади. Унинг бошланиши ой фазалари билан белгиланади ва ҳар йил 12 ҳайвондан бирининг номи билан аталади. Хитойликлар шу кунда қизил рангли либос кияди, кўча ва уйларни безатади. Мушакбозликнинг овози ёвуз руҳларни қўрқитиши, омад келтиришига ишонилади. Уйлар тозаланиб, бахт келиши учун жой очилади. Оила аъзолари эса хизмат сафари, ўқиш ёки бошқа иш билан бошқа мамлакатда бўлишига қарамай, кечки овқатга бир дастурхон атрофида тўпланади.

    Японияда Янги йил деярли 1 ой давомида нишонланади

    Фото: AdMe

    Японияда Янги йил Григорян календари асосида нишонланади, 25 декабрда бошланади ва деярли 1 ой давом этади. Японлар уйларини тўкин-сочинлик, хотиржамлик ва севги рамзи бўлган бамбук, олхўри дарахти шохлари билан безатади. Янги йил арафасида японлар ибодатхонага ташриф буюриб, Тангридан саломатлик ва бахт сўрайди. Янги йил оқшоми эса одамлар омад келтиради, деб ҳисобланган оқ ва пушти рангли, гуручдан тайёрланган кулчалар билан бўлишади.

    Таиландда Янги йил 13 апрель куни нишонланади

    Фото: AdMe

    Сонгкран деб номланадиган ушбу байрам қадимги ҳинд календарига кўра йил алмашинуви ва ёмғир мавсуми бошланишини билдиради. Бу кунда аҳоли роҳибларга байрамона таом улашади. Ғуборлардан тозаланиш, негативлардан қутулиш учун одамлар бир-бирига сув сепади.

    Бирма аҳолиси ҳам Янги йилни апрелда нишонлайди, байрам санаси эса ҳукумат томонидан белгилаб берилади

    Фото: AdMe

    Тахминан, 12 апрелдан 17 апрелгача бўлган кунларда нишонланадиган байрам Тинжаан деб аталади. Ушбу кун қанча қувонч ва шовқинга бой бўлса, шунча яхши. Бу билан ёғингарчилик мўл бўлишига ишонилади.

    Ҳиндистонда бир йилда бир неча марта Янги йил нишонланади

    Фото: AdMe

    Анъанавий Гуди-падва байрами март ойида нишонланади. Кўплаб штатларда Янги йил у ерда яшайдиган халқларнинг анъанавий календарига биноан бўлади. Улардан энг машҳури Бенгал Янги йили — Холи ҳисобланади. Қиш устидан баҳорнинг ғалабаси сифатида ой тўлганидан кейин икки ёки уч кун мобайнида нишонланадиган ушбу байрамни ҳиндлар эзгуликнинг ёвузлик устидан ғалабаси эканига ишонади. Анъанага кўра, бу кунда оммавий сайл ўтказилади ва ҳамма бир-бирига бўёқли сув ҳамда кукун сепади, бу ҳаракат баҳор келгани билан бир-бирини қутлаш, бахт-омад тилаш ҳисобланади.

    Эфиопияда Янги йил 11-сентябрьда нишонланади

    Фото: AdMe

    Эфиопияда Янги йил — Энкутаташ байрами нишонланади. Аҳоли ушбу куни эвкалипт ва қорақарағайдан улкан гулхан ёқади. Аддис-Абеба майдонига йиғилган халойиқ кулга айланган дарахтнинг қайси томонга қулашини кузатади ва айнан ўша тарафда ҳосил мўл бўлишига ишонилади.

    Исроилда Янги йил кузда нишонланади

    Фото: AdMe

    Рош ха-Шана деб номланадиган байрам сентябрь ёки октябрда нишонланади. Бу вақтда келаси йил “ширин” бўлиши учун олма ва асал ейилади.

    Италияда эски буюмлар ташлаб юборилади

    Фото: AdMe

    Италияликлар қанча кўп эски нарсалар ташлаб юборилса, келаси йил шунчалик бахтиёр бўлишига ишонади. 1 январь куни транспортлар ҳаракатланишдан тўхтайди, кўчалар ёрқин чироқ ва бошқа декорациялар билан безатилади, мушакбозлик бўлиб ўтади. Римда байрам оқшоми бахт келтиришига ишонилгани сабаб кўприкдан Тибр дарёсига сакраш анъанаси бор.

    Грецияда Авлиё куни нишонланади

    Фото: AdMe

    1 январь куни Грецияда нафақат Янги йил, балки авлиё Василий куни ҳам нишонланади. Василопита номли ёнғоқ ва мевали пирог пиширилади ва уни тайёрлаш жараёнида ичига танга солинади. Ейиш давомида кимнинг пирог бўлагидан танга чиқадиган бўлса, келаётган йилда ўша инсон энг бахтли бўлади.

    Шотландияда 31 октябрдан 1 ноябрга ўтар кечаси Янги йилнинг бошланиши ҳисобланади

    Фото: AdMe

    Олов, шам ва гулхан Самаян деб номланган байрамнинг рамзи ҳисобланади. Одамлар олов устидан сакрайди ҳамда оловнинг ёмонлик ва ёвузликлардан тозалашига ишонилади.

    Буюк Британияда эски Янги йилни нишонлайдиганлар ҳам бор

    Фото: AdMe

    Британияда Янги йил Григорян календари бўйича нишонланади, аммо Гваун водийсидаги кичик қишлоқ аҳолиси Янги йилни 1752 йилга қадар бўлгани сингари нишонлайди. Ушбу водийда 13 январь куни Янги йил кириб келади. Бу кунда болалар эски қўшиқларни айтиб, ширинлик ва совға сўраб қўшнилариникига чиқади.

    2 январ, 15:34   Изоҳ (0)   3781
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Янги йил#одатлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қиш ва байрам кайфиятини улашувчи 10 фильм (трейлер)

    10.12.2024, 16:35

    Ўз амплуасидан чиқа олган: Турли образларни маҳорат билан гавдалантира олишини исботлаган кино юлдузлари (фото)

    13.12.2024, 10:40

    “Қора қор”, “Суғур куни”, “Эртадан кейин”: қаҳратон қиш ҳақидаги фильмлар 

    12.12.2024, 09:45

    Бред Питт ва Анжелина Жолига битта фильмда суратга тушиши учун 60 миллион доллар таклиф этилди

    12.12.2024, 14:49

    Кинотанқидчилар томонидан юқори баҳоланган 2024 йилнинг энг муваффақиятли фильмлари (трейлер)

    12.12.2024, 11:40

    Освенцим 2.0 ёхуд “инсонлар учун қассобхона” 

    12.12.2024, 21:39

    Августда олинган қаҳратон қиш, ертўладаги ҳаммом: Совет фильмлари қандай суратга олингани ҳақида кўпчилик билмайдиган фактлар

    17.12.2024, 14:52

    Янги йил байрами ҳақидаги энг яхши комедиялар (трейлер) 

    16.12.2024, 12:30

     Йил сарҳисоби: 2024 йилнинг энг муваффақиятли сериаллари (трейлер)

    16.12.2024, 09:20

    Фильм ижодкорларига жуда қимматга тушган Хитойнинг тарихий сериаллари

    17.12.2024, 12:55

    Фильм сюжетини тушунишга ёрдам беради: машҳур фильмларда кўпчилик пайқамаган сирли деталлар

    17.12.2024, 09:55

    Афсонага айланган дайди: Раж Капур қандай қилиб ҳинд киносининг қиролига айланди?

    18.12.2024, 12:20

    Турк актёри Мурат Йилдирим ва француз актрисаси Ева Грин Мартин Скорсезенинг янги фильмида бирга суратга тушади

    24.12.2024, 16:40

    Британия армияси дронларга қарши янги қуролни синовдан ўтказди

    25.12.2024, 10:10

    50 йиллик тарих: “Зарафшон” савдо маркази юбилейини нишонлади

    25.12.2024, 08:07

    Бурак Ўзчивит 40 ёшда: ажойиб умр йўлдош ва меҳрибон ота, фотограф ва коллексионер ҳақида нималар маълум?

    24.12.2024, 18:58

    GROSS маркетинг самарадорлиги бўйича энг яхши компаниялар қаторидан жой олди ва суғурта компаниялари орасида биринчи ўринни эгаллади

    25.12.2024, 09:00

    Uzbekistan Airways қанотларида Германия шаҳарларига саёҳат қилинг

    24.12.2024, 19:30

    Янги мактаб ва боғчалар, ватанпарварлик дарслари, педагогларнинг малака тоифаси: 2025 йили таълим тизимида қандай янгиликлар бўлади?

    24.12.2024, 18:29

    Янги йил байрамида ўзбекистонликлар 6 кун дам олади

    24.12.2024, 19:07

    Американинг космик зонди Қуёшга рекорд даражада яқинлашишга тайёрланмоқда 

    24.12.2024, 20:55

    Ўзбекистонда 2025 йили соғлиқни сақлаш соҳасига 41 трлн сўм ажратилади

    24.12.2024, 19:56

    Салкам 1 млрд сўмга сотилган автомобиль рақами, янги йил байрамида 6 кун дам оладиган ўзбекистонликлар, Исломий молиявий хизматлар кенгашига аъзо бўлган Марказий б...

    24.12.2024, 22:43

    Пашинян МДҲ давлатларининг норасмий саммитида қатнашмаслигини айтди

    25.12.2024, 09:30

    “Украинадаги уруш 2 хил йўл билан тугайди” — Орбан

    25.12.2024, 10:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53

    Ўзбекистонда 6 июль куни ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 5 июл, 16:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.