Альбаниянинг Тирана шаҳрида Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси (ИССА)нинг Сессияси ўтказилаётгани маълум қилинганди. Йиғилиш доирасида 13-Бош Ассамблеяда ўзбек спорти учун муҳим келишувлардан бирига эришилди.
Унга кўра, ўзбек кураши 2025 йил Саудия Арабистонида ўтказиладиган Ислом бирдамлиги ўйинлари дастурига киритилди. Бу ҳақида Халқаро кураш ассоциацияси маълум қилди. Тадбир доирасида Халқаро кураш ассосиацияси ва Ислом бирдамлиги спорт ассосиацияси раҳбарияти учрашиб, ўзаро ҳамкорликнинг кейинги босқичлари ҳақида қатор масалалар муҳокама қилинди.
Ушбу мусобақа 7—21 ноябрь кунларига белгиланган. Унинг дастуридан 13 та Олимпия, 4 та ноолимпия, 3 та Паралимпия ва 1 та миллий спорт тури ўрин олган. Дастурга кўра, бугун, 18 декабрь куни халқаро ташкилотнинг Ижроқўм йиғилиши ва Бош Ассамблеяси ўтказилади.
Маълумот учун, сўнгги Ислом бирдамлиги ўйинлари 2022 йил Туркиянинг Коня шаҳрида ўтказилган бўлиб, унда Ўзбекистон делегацияси 56 та давлат орасида 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Изоҳ (0)