• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Руслан Нуриддиновнинг навбатдаги рекорди, тақиқ вақтида спортдан кетишга қарор қилгани, карантин сабаб якунланган фермерлик фаолияти ҳақида интервьюси

    2021 йилнинг 24 апрель, шанба куни Тошкент шаҳри мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида -109 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги беллашувда Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Руслан Нуриддинов ҳам иштирок этди. Спортчи икки йиллик тақиқдан сўнг илк бор мазкур катта мусобақада кўриниш берди. У мусобақада 241 килограммни бўйсундириб, ҳам силтаб кўтаришда, ҳам икки кураш натижасига кўра Осиё ва Жаҳон рекордларини янгилашга муваффақ бўлди. Шу тариқа Нуриддинов олтин медални қўлга киритди. Таниқли оғир атлетикачи «Дарё» мухбири Миролим Исажонов билан суҳбатда тақиқ давридаги ўй-фикрлари, фермерлик фаолияти ва келгусидаги режалари тўғрисида гапирди.

    Фото: PressPhoto.Uz / Дилруҳ Исомиддинова

    — Икки йиллик тақиқдан кейинги илк мусобақадаёқ ғалаба қозониб, яна рекорд ўрнатгани ва буни кутмагани ҳақида

    — Очиғини айтсам, «Осиё чемпионатида катта натижа кўрсатаман ёки рекорд ўрнатаман», деган ўзимда қатъий ишонч йўқ эди, хаёлимда ҳам бундай фикр бўлмаган. Чунки яқинда ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Акбаржон Жўраевга 12 килограмга ютқазгандим. Осиё чемпионатида ҳам асосий рақибим Акбаржон эди. Аммо Осиё чемпионатида биринчи йўналишда хатоликларга йўл қўйган бўлсам-да, иккинчи йўналишда, яъни силтаб кўтаришда хато қилмасликка интилдим ва шу тариқа ғолибликни қўлга киритдим.

    — Акбар Жўраев билан рақобати ва у бўлмаганда рекорд қайд эта олмаслиги ҳақида

    — Тақиқда бўлган пайтимда Акбаржон Жўраев -109 килограмм вазн тоифасига ўтган эди. Ундан олдин эса -102 килограмм вазн тоифасида фаолият олиб борган. У билан шу йилнинг март ойи бошида Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида биринчи марта тўқнаш келдик. Кейин Осиё чемпионатида рақобат қилдик ва ўша куни унга «Сен бўлмасанг, мен буни уддалай олмасдим», деб айтдим. Негаки машғулотлар пайтида бир-биримиздан ўзишга интилиб, жиддий тайёрландик. Соғлом рақобат ҳаммада соҳада бўлиши керак, назаримда. Рақобатсиз ўсиш, ривожланиш бўлмайди.

    Акбар Жўраев (чапда), Руслан Нурудинов (ўртада), Янг Чже (ўнгда)

    Акбар Жўраев (чапда), Руслан Нурудинов (ўртада), Янг Чже (ўнгда)
    Фото: PressPhoto.Uz / Дилруҳ Исомиддинова

    — Осиё чемпионатида рекорд ўрнатган бўлсангиз-да, аммо Токио Олимпиадасида иштирок эта олмаслиги ва бунинг ўзига таъсири ҳақида

    — Бу аввалоси тақдир. Токио Олимпиадасида қатнашмаслигимни тақиқдалигимдаёқ билганман ва бунга ачинарли ҳолат сифатида қарамайман. Бу менинг хатти-ҳаракатим, кайфиятимга салбий таъсир кўрсатмайди. Ушбу нуфузли мусобақада ризқ-у насибам йўқ экан, Аллоҳнинг айтгани бўлади барибир. Насиб қилса, Париж—2024 Олимпия ўйинларига жиддий тайёргарлик кўриб, унда, албатта, ғалаба қозонаман.

    — Тақиқ вақтида фаолиятини якунламоқчи бўлгани ҳақида

    — Албатта, бундай ўй-фикр бўлди. Қийин дамларда карьерамга нуқта қўйиш тўғрисида кўп ўйладим.

    — Қийин дамларни бошдан кечиргани ҳақида

    — Спортдан четлатилган пайтимда терма жамоа билан бирга ишлаш ҳуқуқим йўқ эди. Табиийки, оғир атлетика федерацияси ҳам бу ҳуқуқни менга бера олмасди. Лекин федерация раҳбарияти каминага эътибор қаратиб, имкон қадар қўллаб-қувватлади, алоҳида шуғулланишим учун зал берди. Аммо шунча йил жамоадан ажралмаган ҳолда машғулотлар олиб борган одамнинг бирданига ёлғиз шуғулланиши ғалати бўларкан.

    Бир йил давомида залга фақат кунлик режа учун бордим, олдимда аниқ бир мақсадим йўқ эди. 2019 йил оҳирида руҳан чарчадим, «Нима мақсадда залга келиб, шуғулланяпман ўзи?», деган турли саволлар туғилди. Чунки у пайтда суднинг қандай якун топиши, спортдаги кейинги тақдирим қандай бўлиши номаълум эди. Шу боис бир неча ойга ўз хоҳишим билан залдан узоқлашдим.

    Руслан Нуриддинов Осиё чемпионатидаги ғалабасидан сўнг қизалоғи билан

    Руслан Нуриддинов Осиё чемпионатидаги ғалабасидан сўнг қизалоғи билан
    Фото: Оғир атлетика федерацияси

    Лекин ҳар нарсада ҳикмат бор экан. Тақиқ пайтида шахсий ҳаётимга вақт ажратиб, бўйдоқлар сафини тарк этдим, фарзандли ҳам бўлдим. Ўтган йилнинг май ойида суд жараёни билан боғлиқ хушхабарлар эшитганимдан кейин қалбимда умид, ишонч туғилди. Энг асосийси, машғулотларни давом эттиришга истак пайдо бўлди. Уч-тўрт ой мобайнида яна жамоасиз якка шуғулландим. Дисквалификация муддати тугашига яқин вақт қолганида терма жамоа сафига қайтдим.

    Фото: Оғир атлетика федерацияси

    — Шахсий мактаб ва мураббийлик ҳақида

    — Тақиққа тушган вақтимда ўзим истиқомат қиладиган ҳудуд, яъни Учтепа тумани ҳокимлигига ҳам бу борада ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилгандим. Мактаб очиш бўйича ҳаракатлар бошланган пайтда яна катта спортга қайтиб, у режамни тўхтатиб қўйишимга тўғри келди. Осиё чемпиоантидаги натижамдан сўнг яқин йиллар ичида мураббийлик фаолиятимни бошламасликка қарор қилдим. Ҳали кўп йиллар юртимиз довруғини яна ҳам дунёга ёйиш ниятидаман.

    — Фермерлик фаолиятига якун ясагани ҳақида

    — Афсуски, коронавирус пандемияси ва карантиндаги бир қанча қийинчиликлар сабаб 2020 йилда бу фаолиятимни тугатдим. Шунингдек, фермерлик қилишимга вақт масаласида ҳам бироз муаммо бўлди.

    — Навбатдаги режалари ҳақида

    — 2021 йил олдимда турган энг муҳим мусобақа бу – Жаҳон чемпионати. 28 апрелдан 29 апрелга ўтар кечаси терма жамоа билан Россиянинг Владивосток шаҳрига ўқув-йиғин машғулотларига жўнаб кетамиз. Сўнгра Чирчиқ шаҳрида машғулотларни давом эттирамиз. Сентябрь ойида Ислом бирдамлик ўйинлари ўтказилиши ҳам кутилмоқда. Аммо унинг қачон ўтказилиш санаси аниқ эмас. Бу мусобақада қатнашиш мен учун ҳам жуда қизиқ.

    Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Нуриддинов 2012 йилги Лондон Олимпиадасидаги таҳлилларидан допинг топилгани учун дисквалификацияга учраганди. 2020 йилнинг декабрида дисквалификация муддати якунига етганди.

    28.04.2021, 16:59   Изоҳ (0)   25192
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иорданиялик 19 ёшли боксчи ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида олган жароҳати туфайли вафот этди

    28.04.2021, 14:03

    Миржалол Қосимов: «Ал-Ҳилол» ҳақли ғалабага эришди

    28.04.2021, 13:17

    Томас Тухель «Челси» билан топ-мураббийларга қарши 7 та ўйин ўтказиб, уларнинг бирортасида ютқазмади

    28.04.2021, 12:15

    Карим Бензема Чемпионлар Лигасидаги голлари сони бўйича Раулга етиб олди. Фақат 3 футболчи ундан олдинда бормоқда

    28.04.2021, 11:01

    Чемпионлар Лигаси. «Реал» ўз майдонида «Челси»ни юта олмади

    28.04.2021, 01:53

    ОЧЛ. ОКМК «Ал-Ҳилол»дан жавобсиз 3 та гол ўтказиб юбориб, гуруҳда қолиб кетди

    28.04.2021, 01:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Систит — бу уят эмас!


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.