Кеча 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги мажлислар залида Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро мураббийлик семинарининг расмий очилиш маросими ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда Халқаро Кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон иштирок этди.
“Кураш биз учун нафақат севимли спорт балки айни вақтда ҳаётимиз мазмунига ҳам айланиб улгурган.
Биз курашни дунёда янада ривожлантириш йўлида бор куч ва имкониятларимизни ишга солмоқдамиз. Бу борада, албатта, Ўзбекистон ҳукумати қўллаб-қувватлаши муҳим бўлмоқда.
Бир ой авал Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида Sport akkord ташкилотининг халқаро бизнес ва спорт саммитида курашни тақдимот қилдик. Бу кураш тарихда илк маротаба бўлишига қарамай унга бўлган қизиқиш ва эътиборни янада ортишига хизмат қилди.
Халқаро спорт ташкилотлари, нуфузли ўйинлар дирексиялари билан музокаралар ўтказдик. Шуни мамнуният билан эълон қилмоқчиманки, курашни эндиликда Ислом бирдамлик ўйинлари, халқаро гимназия ўйинлари дастуридан ўрин олади. Биз бу бўйича ижобий келишувларга эришдик”, — айтиб ўтди Ҳайдар Фармон.
Изоҳ (0)