• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Африкадан келтирилган жирафа ва зебралар, “Наврўз” лақабли йўлбарс, режадаги “Капалаклар уйи”. Ҳайвонот боғи ёзги жазирама учун тайёрми?

    Тошкент ҳайвонот боғи ташкил қилинганига I аср тўлган бўлиб, маърифий ва илмий тадқиқот ишлари олиб борадиган муассаса ҳам ҳисобланади. Жониворларнинг 400 турга яқини сақланиб, улар орасида жазирамага мослашганлари ҳам ва аксинча, иссиқни унча ёқтирмайдиганлари ҳам мавжуд.

    Ҳайвонот боғи 11 бўлимдан иборат бўлиб, ёз мавсуми учун мўлжалланган махсус тадбирлар ҳақида Маънавий ишлар бўлими ходими Минавар Таникулова “Дарё”га маълумот берди.


    Ҳар йилги ёз мавсумида, қуёш қиздира бошлагач, ҳайвонлар учун салқинроқ жойлар ташкил этилади, махсус микроиқлим яратилади. Шундай қилинмаса, жониворлар ўзини лоҳас ҳис қилиб, ётиб олади, камҳаракат бўлиб қолади ва томошабинлар ўзлари кутган завқни ололмайди. Ўтган йили Жанубий Африкадан жирафа, зебра, оқ шер ва оқ йўлбарс харид қилинган.

    Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев
    Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев

    Ҳайвонот боғида қиш ва ёз мавсумлари учун алоҳида тайёргарлик кўрилади. Боғ шаҳарнинг бошқа жойларига қараганда анча салқинроқ, сабаби бир тарафида Ботаника боғи, бошқа томонидан анҳор ўтган. Қўшимча равишда жониворлар учун ёзги волерларда соябонлар ва микроиқлим яратувчи мосламалар ўрнатилган. Қиш фаслида жониворлар ёпиқ волерларга ўтказилади. Иситиш тизими октябрь ойидан ишга туширилади.

    Мутахассис жониворлар учун ёзда қандай шароитлар яратилгани ҳақида тўхталиб ўтди. 

    Ҳар бир қафасда сув ҳавзаси мавжуд, суви тез-тез алмаштириб, тозалаб турилади. Қўшимча тарзда жониворлар учун салқин хоналар бор, жуда исиб кетса, шу хонага киради. Рацион бўйича вақтида озиқлантирамиз, улар доим ветеринар врачлар назоратида, — деди мутахассис.
    Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев
    Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев
    “Бенгал шери кўпайиб, насл қолдирувчи жонивор”, — Минавар Таникулова.

    Халқ орасида “Тутқунликда ҳайвонлар кўпаймайди” деган қараш бор. Асосий мақсадимиздан бири — “Қизил китоб”га киритилган жониворларнинг сонини кўпайтириб, насл қолдиришини таъминлаш. Боғда бир жуфт Бенгал шери яшайди, бу жониворлар ҳам кўпайиб, насл қолдиради.

    Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев

    Ҳайвонат боғидаги йўлбарс Россиядан олиб келингани ҳақида маълумот берилди.

    Россиядан олиб келинган Амур йўлбарсининг лақаби “Наврўз”. Тошкентга Наврўз кунида кириб келгани учун унга шу ном берилган. Жуфтини эса “Осиё” деб чақирамиз.
    Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев

    Ҳайвонларнинг туғилган куни ва байрам саналарига бағишланган шоу-дастурлари ва байрам “соҳиблари” учун алоҳида таом тайёрланиши ҳақида мутахассис қизиқарли маълумот бериб ўтди.

    Ҳайвонот боғида жониворларнинг туғилган кунлари нишонланади. Филнинг туғилган кунида у севиб истеъмол қиладиган озуқаларига торт кўринишида шакл бериб, “совға” қилдик. Томошабинлар қарсаклар билан уни табриклашди. Шу билан бирга, байрамларда шоу-дастурлар уюштирилади, болалар ота-оналари билан келиб, завқ олиб, ҳордиқ чиқаришади.
    Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев
    Фото: “Дарё” / Аваз Авлаев

    Боғ ходимаси “Тропик капалаклар уйи” нега ёпилгани сабаби ҳақида айтиб ўтди.

    Бундан 5-6 йил олдин ҳайвонот боғида экзотик капалаклар кўргазмаси ташкил этилган. “Капалаклар уйи” деб номланган ҳудудда уларнинг 50 турдан ортиғи намойиш қилинган. Ҳозиргача меҳмонларимиз “Капалаклар уйи”ни кўп сўрашади. Ўшанда бўлим карантин сабабли ёпилган эди. Ҳозир у ерда “Динозаврлар бўлими” фаолият юритмоқда. Бу бўлимни қайтариш ҳам режамизда бор.

    “Жониворларнинг озуқасини ўлкамизга мослаштирамиз”

    Биламизки, фақат ўз ўлкасида ўсадиган озуқани ейдиган ҳайвонлар бор. Энг ёқимтой панда – бамбук, коала эса эвкалипт баргларини ейди. Бизнинг минтақада бу ўсимликлар деярли учрамайди. Бундай жониворлар ўлкамизга мослаштирилади. Аввалига уларни ўзлари ўрганган озуқа билан боқамиз, аста-секин рационига ўзимизнинг минтақа ўсимликларини қўшамиз. Ва улар тезда мослашиб, егуликларни иштаҳа билан истеъмол қила бошлайди.

    Ченду шаҳридаги пандалар боғи
    Фото: “Дарё”

    Ҳозирги кунда Тошкент ҳайвонот боғида Арангутан маймуни, Қамиш мушуги, Амур ва Бенгал йўлбарслари, кенгуру каби ноёб ҳайвонлар сақланади. Улар учун иқлимга мос шароитлар яратилади. Жониворлар боғ ветеринар врачлари томонидан эмланиб, турли касалликлардан ҳимояланади. Шунингдек, санитария кунида ҳайвонлар чўмилтирилиб, қафаслари ва озиқланадиган идишлари тозаланади.

    14.06.2024, 17:51   Изоҳ (0)   9752
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент ҳайвонот боғидаги эму томошабин туфайли жабрланди (видео) 

    26.03.2024, 22:05

    Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархи 2 апрелдан оширилди

    02.04.2024, 12:42

    Евпаторияда ҳайвонот боғидаги ёнғинда 200 дан ортиқ ҳайвонлар нобуд бўлди (видео) 

    16.04.2024, 15:10

    Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари биргаликда дарахт экди

    14.06.2024, 17:29

    “Корея биздан анча олисда жойлашган бўлса-да, халқларимизнинг урф-одат ва қадриятлари, маънавий олами ва дунёқараши бир-бирига ўхшашдир” — Шавкат Мирзиёев

    14.06.2024, 17:10

    “Ҳаво ҳарорати энг иссиқ даврга кириб боряпмиз” — иқлимшунос Ўзбекистон ва дунёдаги иқлим ўзгариши ҳақида   

    14.06.2024, 16:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбек санъаткорлари Instagram’да реклама учун қанча ҳақ олади?

    Маданият | 26 август, 18:36

    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

    Реклама | 26 август, 18:00

    “Россия Путиннинг Зеленский билан учрашувини чўзмоқда” — Мерц

    Дунё | 26 август, 18:25

    Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 26 август, 18:16

    Қайси ҳудудда аҳоли ва корхоналарга энг кўп кредит берилгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 26 август, 18:11

    Ўзбекистонга асосан неча ёшдаги туристлар келгани очиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 17:58

    Ноқонуний сигареталар ичида нима бор? Таҳлил натижалари ҳайратланарли

    Тошкент ш. | 26 август, 16:30

    “Бизни душмандан ҳимоя қиладиган қуроллардан воз кечмаймиз” — “Ҳизбуллоҳ” Исроилга жавоб қайтарди

    Дунё | 26 август, 17:40

    Фуқаролар бегоналар учун хайрия йиғиши мумкин эмас: ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 26 август, 17:25

    Дунёни ўзгартирган буюк аёллар ҳақидаги энг сара фильмлар

    Кино | 26 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.