АҚШнинг Шимолий Каролина штатида ҳайвонот боғининг 22 яшар иш ўрганувчиси Александра Блек шер ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Қафасидан чиқиб кетган йиртқич қизни тилка-пора қилди. Тинчлантирувчи препаратлар билан ҳам удда қилиб бўлмаганидан сўнг шер отиб ташланди.
Фожиа рўй берган Касуэлл округидаги ёввойи табиат боғи фаолияти тўхатиб қўйилди.
Изоҳ (0)