• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Фарғона шаҳри марказидаги уйлар эгалари кўчмай туриб бузилаётгани ростми?

    «Дарё» интернет-нашрига Фарғона шаҳри марказидаги эски уйлар эгалари кўчмай туриб бузилаётгани юзасидан мурожаат келди. «Дарё» мухбири воқеа жойида аҳоли вакиллари ва шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари билан учрашиб, вазиятга ойдинлик киритди.

    Фото: «Дарё»

    Фарғона шаҳри марказида, Алишер Навоий, Соҳибқирон Темур ва Фаробий кўчаларида ўндан ортиқ 2 қаватли турар жой бинолари мавжуд. Мазкур уйларнинг энг «янгиси» 1945 йилда фойдаланишга топширилган. Бугунги кунда биноларнинг том ва пол қисмлари чирий бошлаган, девор, йўлак ва эшик-ромлари таъмирталаб ҳолатда. Умуман, турар жой бинолари эскирган, мукаммал таъмирга ёки қайта қуришга муҳтож.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2019 йилнинг 8 январь куни Фарғона шаҳар ҳокими Ҳамиджон Ҳабибидиновнинг «Фарғона шаҳар Алишер Навоий, Соҳибқирон Темур ва Фаробий кўчалар кесишмасида жойлашган 2 (икки) қаватли маънан эскирган айрим турар ҳамда нотурар бино ва иншоотларни бузиш, шунингдек бузилишдан бўшаган ер майдонларини шаҳар ер захира фондига қайтариш тўғрисида»ги 14-сонли қабул қарори қилинган.

    Бузилаётган уйлар.

    Бузилаётган уйлар.
    Фото: «Дарё»

    Фарғона шаҳар ҳокимлигининг қурилиш ишларига масъул мутахассиси берган маълумотга кўра, ушбу қарор асосида дастлаб Алишер Навоий кўчасида жойлашган 8 та турар ва 4 та нотурар жой биноларини бузиш режалаштирилган. Бу борада хонадон эгалари белгиланган тартибда огоҳлантирилган. Хонадон эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни уй-жой билан таъминлаш ва янги манзилларига кўчишларида амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилган.

    Бузилаётган уйлар.

    Бузилаётган уйлар.
    Фото: «Дарё»

    Шу кунгача бузилиши режалаштирилган 8 та уйда яшовчи 62 оиланинг 46 таси янги уй билан таъминланди. Айни пайтда хонадон эгалари тўлиқ кўчириб бўлинган 5 та уй бузилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Уйи бузиладиган хонадон эгаларига Фарғона шаҳар Registon кўчасидаги янги қурилган ва тўлиқ таъмирдан чиқарилган 3 ва 4-уйлардан замонавий хонадонлар таклиф қилиняпти. Фуқароларнинг розилиги билан янги хонадонлар уларга расмийлаштириб берилмоқда.

    Фото: «Дарё»
    Алишер Навоий кўчасидаги 38-уйда яшардим. Уйимиз бузилиши муносабати билан бизга Registon кўчасидаги янги қурилган уйлардан хонадон таклиф қилишди. 4-уйдаги 19-хонадонга кўчиб кирдим. 1 хонали уйи борларга 2 хона, 2 хонали уйи борларга 3 хона уй бериляпти. Янги уйларда ҳамма шароит бор.Клара Асанова

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Янги уйларга кўчиб ўтган баъзи фуқаролар турар жой биноси ташқи томони (фасади)даги айрим камчиликларга эътироз билдирмоқда.

    Фото: Telegram
    Кундан кунга қурилишлар кўпайиб боряпти. Қурилиш соҳасида ҳам янги технологиялар қўлланяпти. Шунинг учун ишимиз мавсум танламай қолди. Куз, қиш ойларида ҳам бинолар қуриляпти. Ҳаво ҳарорати паст вақтда қурилган бинонинг айрим жойларида шўрлашиш ва зах белгиларининг пайдо бўлиши табиий ҳол. Бундай камчиликларни бинонинг ташқи томонини жорий таъмирлаганда бартараф этиш мумкин. Қолаверса, Registon кўчасидаги каби йўл бўйида жойлашган биноларнинг фасад қисми деярли ҳар йили ҳокимият кўмагида таъмирланади.Икром Саъдуллаев, қурилиш корхонаси мутахассиси

    Фото: Telegram

    Айрим интернет-нашрларида аҳоли янги уйлар атрофида мактаб, болалар боғчаси, савдо дўконлари каби инфратузилма объектлари йўқлигидан норози бўлаётгани ҳақида маълумот берилди. Аслида эса Registon кўчасидаги 3 ва 4-уйларнинг биринчи қавати тўлиқ савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари учун ажратилган. Уйлар яқинида «Истиқлол» стадиони, футбол мактаби, «Парвоз» номли аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб, вилоят Адлия бошқармаси жойлашган.

    Бундан ташқари, аҳолига янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида бу ҳудудда шаҳар ҳокимининг тегишли қарори асосида 200 ўринли болалар боғчаси, ёпиқ сузиш ҳавзаси ва автотураргоҳ қурилмоқда.

    22.01.2019, 17:10   Изоҳ (0)   35692
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда қуролланган босқинчилар қўлга олинди

    22.01.2019, 17:08

    Нима сабабдан Қашқадарёда етиштирилган аччиқ қалампир далада қолиб кетган?

    22.01.2019, 16:45

    Шавкат Мирзиёев Мюнхенда Бавария бош вазири билан учрашди

    22.01.2019, 16:28

    «Унинг қилаётган иши табобат талабларига умуман тўғри келмайди». Ҳасан табиб аслида ким?

    22.01.2019, 16:22

    Самарқанд автомобиль заводининг автобус ва юк машиналари ҚҚСдан озод этилди

    22.01.2019, 15:46

    Орол бўйига 2 та самолёт, 549 та техника ва мингдан ортиқ ишчи жалб этилди

    22.01.2019, 15:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.