• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда болаларга ногиронликни педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари белгилайдиган бўлди

    Президент Шавкат Мирзиёев «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар беради ЎзА.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қарорга мувофиқ, 1 декабрдан бошлаб шахс соғлиғининг ҳолатига кўра Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бориш имконига эга бўлмаган ҳолатда ногиронликни белгилаш бириктирилган ҳудудларга чиқиб кўчма мажлисларда, шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ҳамда сиртдан кўрикдан ўтказиш орқали ташкил этилади.

    Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, тасдиқланган касалликлар рўйхати асосида фуқаронинг иштирокисиз улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронлик муддатсиз даврга белгиланади.

    Шунингдек, худди шу санадан бошлаб тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишлаши мумкин бўлган касблар бўйича тавсиялар берилади.

    2022 йил 1 августдан бошлаб дастлаб Тошкент шаҳрида ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг янги «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизими жорий этилади. Бунда, фуқароларга ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланадиган (тиббий йўлланма, касаллик тарихи ва амбулатор картадан кўчирмалар ва бошқа) маълумотлар ахборот тизимига электрон тарзда киритилиши таъминланади.

    Қарорга асосан, 2023 йил 1 январдан бошлаб ушбу ахборот тизими республиканинг бошқа барча ҳудудларида тўлиқ жорий этилиши кўзда тутилган.

    Бунда:

    • ногиронликни белгилашда даволаш-профилактика муассасаларининг йўлланмалари, касаллик тарихидан кўчирмалар, амбулатор карта, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳамда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолдаги бахтсиз ҳодиса ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар тўлиқ ахборот тизими орқали қабул қилинади;
    • вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳамда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолдаги бахтсиз ҳодиса ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги тўғрисидаги маълумотлар «Ягона меҳнат миллий тизими» идоралараро дастурий-аппарати ҳамда ахборот тизими орасида маълумот алмашинуви асосида олинади;
    • ахборот тизимидаги фуқарога тегишли маълумотлардан келиб чиқиб, организмнинг функцияси бузилиши ва ҳаёт фаолияти чегараланишини ҳисобга олган ҳолда ногиронликни фуқароларнинг иштирокисиз белгилаш тартиби жорий этилади;
    • ногиронлиги бўлган шахсга тааллуқли бўлган маълумотлар, даволовчи ҳамда тиббий хулоса берган шифокорлар тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимида қайд этиб борилади;
    • ногиронлик белгиланган шахсларга пенсия ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш учун электрон маълумотлар «Пенсия» ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимларига автоматик тарзда юборилади.
    Ҳужжатга мувофиқ, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ташкил этилади ва улар доимий фаолият кўрсатувчи тузилма бўлади. Шу муносабат билан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг шифокорлари зиммасига 18 ёшгача бўлган болаларга ногиронликни белгилаш бўйича юклатилган қўшимча функциялар бекор қилинади.

    Қарорга кўра, 18 ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган бола деб топиш педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан, 18 ёшдан катта фуқароларни ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан амалга оширилади.

    Қайд этилишича, Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида иккитадан, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида биттадан педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ташкил этилади. Қашқадарё, Сирдарё, Хоразм ва Наманган вилоятларида қўшимча равишда биттадан туманлараро тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари тузилади.

    Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

    • 18 ёшгача бўлган болаларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари билан биргаликда ногиронликни белгилаш соҳасида давлат дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
    • 18 ёшгача бўлган болаларни ногиронликка олиб келувчи омилларни ўрганиш ҳамда соғлиғи ёмонлашувининг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
    • ногиронлиги бўлган болаларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
    • соҳанинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор усулларини тизимли асосда жорий этишда қатнашиш.
    Ҳужжат билан давлат тиббиёт муассасаси томонидан фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизага юбориш тартибини назарда тутувчи врачлик-маслаҳат комиссияси тўғрисида низом ишлаб чиқилади.

    2022/2023-ўқув йилидан бошлаб тиббий-ижтимоий экспертиза, реабилитология, тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитация мутахассисларини тайёрлашдаги магистратура, клиник ординатура, қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув дастурларини халқаро таълим стандартлари асосида такомиллаштириш чоралари кўрилади.

    Мазкур қарор қабул қилингунга қадар берилган ногиронлик тўғрисидаги эски намунадаги маълумотномалар ҳамда расмийлаштирилган эски намунадаги ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурлари навбатдаги қайта кўрик ўтказилгунга қадар ёки реабилитация тадбирларини амалга ошириш (агар ногиронлик муддатсиз белгиланган бўлса) тугагунгача ҳақиқий ҳисобланади.

    2022 йил 1 июнга қадар БМТнинг Тараққиёт дастури, Жаҳон банки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФънинг техник кўмагини билан ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига ўтиш бўйича президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бунда, халқаро тажрибани ўрганган ҳолда Соғлиқ ва ҳаёт фаолиятининг (функцияларининг) чекланиши халқаро классификацияси асосида фуқароларга ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига ўтиш Концепциясини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

    Аввалроқ Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раиси, Карлар жамияти раиси ва Кўзи ожизлар жамияти раиси сенаторлар томонидан «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуннинг қайтарилиши юзасидан мурожаат билан чиққани тўғрисида хабар берилганди. Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида сенаторлар «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуннинг баъзи нормаларини қайта кўриб чиқиш керак деб ҳисоблаб, уни қайтарган эди. Адлия вазири Русланбек Давлетов сенаторларнинг қонунни қабул қилишга қарши билдирган ҳар бир аргументини рад этиб, айрим сиёсатчилар «халқдан келиб чиқаётган янги ғояларни тушунмаслигини» таъкидлаганди. Оқибатда Сенат раиси узоқ давом этган дебатга аралашишга ва томонларни тинчлантиришга мажбур бўлганди.

    Мавзуга доир: 

    • «Ҳеч ким ногиронликдан суғурталанмаган». Олим Абдулла Абдухалилов билан кўзи ожизлар муаммолари ҳақида суҳбат
    • «Ҳамма ишни қила оламан, ҳеч кимга муҳтожлигим йўқ». «Жасорат» медали билан тақдирланган Соҳиба ҳикояси

    29.11.2021, 11:54   Изоҳ (0)   11559
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонадаги газ заправкада содир бўлган портлаш оқибатида беш киши жароҳат олди

    29.11.2021, 11:28

    Тошкентдаги корхона ётоқхонасида содир бўлган портлаш оқибатида 18 киши жароҳат олди

    29.11.2021, 10:35

    Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси биринчи марта 10 830 сўмга қадар кўтарилди

    29.11.2021, 10:03

    Расул Кушербаев дам олиш кунлари долларни «қора бозор»да алмаштиришга мажбур бўлганини ёзиб, Марказий банкни танқид қилди

    29.11.2021, 09:48

    «Тошкентда йўлкира нархи Нью-Йоркка қараганда икки баробар қимматроқ» — иқтисодчи Ботир Қобилов

    29.11.2021, 08:42

    Қашқадарёда спорт мактаби директори 1,5 млн сўм пора олгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    29.11.2021, 08:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.