Хоразм вилояти Боғот туманида келин сепларини эрининг уйидан МИБ орқали қайтариб олди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Унга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг даъвогар У.Р.нинг келинлик мулкларини ундириш ҳақидаги даъво аризасини кўриб чиқиб, унинг бир қатор келинлик мулкларини жавобгар Х.Д.дан ундириб берилиши юзасидан қарор чиқарган.
Суд ҳужжатида даъвогар фойдасига жавобгардан унинг яшаш уйида сақланаётган 40 хил турдаги, жами 18 миллион 330 минг сўмлик мулклар ундириб берилиши кўрсатиб ўтилган. Мазкур суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш юзасидан Мажбурий ижро бюроси Хива шаҳар бўлими ходимлари ижро ҳаракатларини бошлаган.
Тегишли тартибда олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида даъвогар У.Р.нинг келинлик мулклари ундириб берилиши таъминланди.
Сепларини МИБ орқали ундирган келинлар.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида келин эрининг уйидан сепларини, 7 турдаги мулкларни МИБ орқали ундириб олган. Шунингдек, Андижон вилоятида келин эрининг уйидан сепларини, 43 турдаги буюмлар, уй жиҳозлари ва анжомларини МИБ орқали қайтариб олганди.
Шу каби Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида келиннинг сепи эрининг уйидан МИБ орқали олиб берилган эди. Олиб берилиши лозим бўлган қариб 15 миллион сўмлик 46 атамадаги сеп мол-мулклар даъвогарга олиб берилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланган.
Изоҳ (0)