• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Афсонавий санъаткорнинг невараси, машҳур актёрларнинг фарзанди, профессионал филолог, хонанда Райҳон 46 ёшда (фото)

    Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи Райҳон Ғаниева 16 сентябрь куни 46 ёшни қаршилади. Етимликда улғайган, ўғир касалликни бошида кечирган ва ҳамиша миш-мишлар ичида яшайдиган хонанда бугунги даражасига осонликча эришгани йўқ.

    Райҳон 6 ёшида отадан етим қолди

    Фото: Коллаж

    Хонанданинг катта бобоси Наби Ғаниев ўз даврининг машҳур актёр ва режиссёри бўлган. У ўзбек кино санъатининг нодир дурдона фильмлари: “Насриддин Бухорода” (1943), “Тоҳир ва Зуҳра” (1945), “Насриддиннинг саргузаштлари” (1946) ва “Фарғона қизи” (1948) кабиларни суратга олган. Унинг тўрт фарзанди бўлиб, уларнинг бирортаси санъаткор бўлишни истамайди. Фақатгина ўғли Ҳотамнинг фарзанди Отабек Ғаниев бобосининг касбини давом эттиради.

    Отабек Ғаниев 1977 йили актриса Тамара Шакирова билан оила қуради. Икки ижодкорнинг муҳаббатидан қўнғироқ сочли қизалоқ Райҳон дунёга келади. Аввалига ҳаммаси яхши эди. Отабек Ғаниев энг яхши ролларни ижро этаётган пайтда бахтсиз ҳодисага учраб, вафот этади. Ўшанда Райҳон Ғаниева 6 ёшли қизалоқ эди. Оила бошининг эрта вафоти яқинларига осон кечмагани аниқ.

    “Болалигим қувончли ўтмаган”

    Тамара Шокирова бор эътиборини ижодга қаратади, нафақат ўзбек, балки озарбайжон ва ҳинд киноижодкорлари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўяди. 1993 йилгача ўндан ортиқ фильмларда суратга тушиб, сўнг иккинчи бор оила қуради. Бу никоҳидан яна бир қиз фарзандли бўлади ва унга Насиба деб исм қўяди.

    Фото: Коллаж

    — Биласизми, кўпчилик болалик энг бахтли давр дейди. Аммо мен ўзимнинг болалигим ҳақида бундай деёлмайман. Чунки болалигим бахтли ва қувончли бўлмаган. Шунинг учун ҳам у кунларни эслашни истамайман. Лекин 12 яшарлигимда ойим менга кучукча совға қилгани бугунгача ёдимда. Узоқ вақт орзу қилган нарсамга эга бўлганимдан роса хурсанд бўлгандим,  дейди хонанда интервьюларининг бирида.

    “Онам санъаткор бўлишимни истамаганди”

    Хонанда илк ёшидаёқ фильмда суратга тушган. У 1980 йили “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан суратга олинган “Ленинградлик болаларим” фильмида Ҳадичанинг фарзанди ролини ижро этган. Ҳадича ролини эса онаси Тамара Шокирова ижро этган. Райҳон санъаткорлар оиласида туғилган бўлишига қарамай, онаси унинг бу касбни эгаллашига жиддий қаршилик кўрсатади.

    Фото: Скрин

    — Онам аввалига санъаткор бўлишимни истамаган. Нега бундай қилганини аниқ билмайман. Аммо кейинчалик ўзи қўллаб-қувватлади. Аммо санъатга бўлган қизиқишим, хоҳишим барча қийинчиликларни енгиб ўтишимга куч берганди, дейди хонанда интервьюларининг бирида.

    Инглиз тили филологи…

    Фото: Instagram

    Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз филологияси факультетини тамомлаган Райҳон Ғаниева 1999 йили профессионал ижодга қадам қўяди. У илк бор 2000 йили суратга олинган “Тоҳир ва Зуҳра” мусиқали фильмидаги қўшиғи билан одамлар тилига тушади. Ўша даврларда хонандалар бугунгидек кўп бўлмаган. Шу сабаб ҳам Райҳоннинг қўшиқлари замонавий ёшлар орасида тез оммалашган ва хонанда 2002 йилда илк яккахон концерт дастурини тақдим этишга муваффақ бўлган. Омад келса, бирваракайига келади, деганларидек, хонанда 2002 йилда “Ниҳол” мукофоти совриндорига айланди.

    “Райҳон оққонми ёки саратон?”

    Аммо одамлар орасида Райҳон Ғаниева оққон, саратон экан. Шу боис унга кетма-кет мукофот топширишяпти”, деган гап-сўзлар ҳам тарқалади. Аммо хонанда бу каби миш-мишларга эътибор бермай, ижод қилади. Кейинчалик хонанданинг буйрак етишмовчилиги билан оғригани ва оғир операцияни бошдан кечиргани ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқалганди. Аммо хонанда ҳеч бир интервьюсида бу ҳақида гапирмасди. 2020 йили эса берган интервьюсида журналистнинг оғир операцияни бошдан кечиргани ҳақидаги саволига қуйидагича жавоб берди.

    — Ҳаёт ва ўлим орасида бўлганман, бу ҳақида гапириш жуда оғир,  дея умумий жавоб берган хонанда.

    Журналистнинг “Россиядаги машҳур жарроҳ хонасидаги деворда суратингиз илиниб турар экан” деган саволидан эса ҳайратланади.

    Фото: Instagram

    Райҳон Ғаниева ижодининг энг гуллаган даврлари 2005—2010 йилларга тўғри келади. Ўша йилларда яратилган қўшиқлар эса ҳамон мухлислар тилидан тушмай келяпти. “Ёдингдами?”, “Кечир”, “Орзунгга ишон”, “Доимо”, “Бака-бака банг” каби қўшиқлари тингловчилар тилидан тилига ўтиб келмоқда. Хонанданинг ҳар йилги концерт дастурини эса мухлислар интиқлик билан кутарди. У ўзбек хонандалари ичида шоу-концертлар тақдим этишда, янгиликка қўл уришда ҳамон пешқадам бўлиб келмоқда.

    “Кечир” сўнггиси бўлди”

    Райҳон Ғаниева ижоди давомида ўзини актрисаликда ҳам синаб кўрди. У иштирок этган “Кечир” фильмини томошабинлар илиқ кутиб олган. У мазкур фильмнинг сценарийсини ўзи ёзган ва картинада шоу-бизнес оламидаги иллатларни очиб беришга ҳаракат қилган.

    Фото: Instagram

    — “Кечир” фильмидан кейин кино соҳасига қўл урмасликка қарор қилганман. Жуда қийин ва узоқ вақт сарфланадиган иш экан. Ўша пайтда фильмларга ҳам таклифлар жуда кўп бўлган. Вақтим тиғизлиги учун барчасини рад этганман, дейди хонанда интервьюларининг бирида.

    Онадан айрилиш, тўй…

    2012 йил Райҳон Ғаниева учун ҳам қайғули, ҳам қувончли келди. У 2012 йилнинг февраль ойида волидаси Тамара Шокировани йўқотди. Актриса оғир хасталик сабаб оламдан кўз юмди. Кўп ўтмай, ноябрь ойида хонанда ўз бахтини топди. 34 ёшида Райҳон актёр Йигитали Мамажоновга турмушга чиқди. Бироқ уларнинг турмуши узоққа чўзилмади. Райҳон икки эгизакнинг онаси бўлгач, Йигитали Мамажонов билан ажрашди.

    Фото: Instagram

    — Эрим учун ўз вақтида овқатини тайёрладим, кийимларини дазмолладим, кирини ювдим… Уйимни сариштали ва шинам тутдим. Кўп аёллар каби эримдан қанча пул топаётганини сўрамадим, — деганди хонанда Райҳон.

    “Фарзандларим отасини сўрайди”

    Райҳон Ғаниева фарзандли бўлишни узоқ вақт орзиқиб кутган. 2014 йили бир эмас, иккита ўғил фарзандларни дунёга келтирди. Ўша пайтда болаларни отасидан ажратиш унга ҳам осон кечмагани аниқ.

    Фото: Instagram

    — Фарзандларим отасини сўрайди, албатта. Улар тез-тез кўришиб туради. Бундан ташқари, мен ўзим Йигиталидан улар билан тез-тез кўришишини, мулоқот қилишини сўрайман. Ҳар доим фарзандларимни отасини ҳурмат қилишга, севишга ўргатаман, чунки у ўғилларимнинг отаси.

    Ўғилларим ҳозирги турмуш ўртоғим билан ҳам дўстона муносабатда. Ўз ўрнида, мен ҳам турмуш ўртоғимнинг фарзандлари билан яхши муносабатдаман, улар билан дўст тутинганман, — деганди хонанда интервьюсида.

    Расман ажрашув ва иккинчи турмуш

    Хонанда 2015 йили расман ажрашди ва орадан бир йил ўтиб, турмушга чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. У бошловчи Фарҳод Алимов билан оила қурди. Фақатгина навбатдаги тўй бошқача бўлди. Хонанда тўйи аввалгидек дабдаба билан ўтишини истамади. Аммо Фарҳод Алимовнинг учта фарзанди борлигини билган баъзи негативчилар хонандани оилабузарликда айблашди.

    Фото: Instagram

    — Райҳонни оила қурмасдан аввал ҳам яхши танирдим. Чунки иккимиз ҳам шоу-бизнесда фаолият юритамиз. Райҳон билан оила қурмасимиздан анча йил аввал ажрашгандим. Собиқ турмуш ўртоғим билан дўстона муносабатда эдик, аммо эр-хотин сифатида бир-биримизни тушунмаганмиз. Фарзандларимни яхши кўраман, улар билан ҳафтасига 2-3 бор бирга бўламиз, — деганди Фарҳод Алимов негативчиларга қарата.

    “Мен бировнинг оиласини бузмаганман”

    Фото: Instagram

    — Мен бировнинг оиласини бузмайман ва оилалар мустаҳкам бўлиши тарафдориман. Ҳамма инсон бахтли бўлишга ҳақли, — деганди Райҳон Ғаниева интервьюларининг бирида.

    Фарҳод Алимов билан қурилган оила узоққа бормайди, деб ҳисоблаганлар ҳам бўлган. Аммо Райҳон отани болаларидан ажратмайдиган инсон эканлигини исботлай олди. У турмуш ўртоғининг фарзандларини оилавий сафарларга олиб боради. Суратларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлашни ҳам канда қилмайди.

    “Болаларим билан дам оламан”

    Райҳон ўзбек шоу-бизнесидаги энг тартибли хонандалардан бири. У кунини тўғри тақсимлашни ва ортиқча инсонларга вақт сарфлашни ёмон кўради.

    Фото: Instagram

    — Энг севимли машғулотим фарзандларим билан бирга бўлиш. Мен болаларим билан бирга бўлсам дам оламан, — дейди хонанда интервьюларининг бирида.

    Хонанда 2023 йилда ижодидаги сўнгги концертини тақдим этди. Энди концерт бермасликни ва бор эътиборини фарзандларига қаратиш ниятида эканлигини маълум қилди.

    Фото: Instagram

    Айни кунда бадавлат ўзбек хонандасининг ҳаёти ана шундай ранг-барангликларга бой. Қисқа қилиб айтганда, у ҳам юлдуз бўлиб туғилмаган ва осонликча бугунги кунларга етган эмас.

    18.09.2024, 17:23   Изоҳ (0)   87126
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Райҳон Ғаниева эгизаклари Ислом ва Имроннинг туғилган кунини нишонлади (фото)

    05.05.2019, 13:10

    2 ёшидан санъатга қадам қўйган, отасидан эрта айрилган ва бахтини иккинчи турмушидан топган Райҳон Ғаниева 45 ёшни қарши олди (фото)

    19.09.2023, 19:03

    “900 та билет сотилиши шунчаки шармандалик” — Райҳон “Ҳумо Арена”даги концертининг қолдирилиш сабаблари ҳақида (фото)

    12.10.2023, 10:48

    “Болалигим ёлғизликда ўтди” — Райҳон онасига айтолмаган гаплари ва охирги марта концерт бераётгани ҳақида 

    01.11.2023, 14:52

    Instagram: Райҳон нега Муниса Ризаеванинг тўйига бормади? Музаффар Абдуазимов ўғлини уйлантирмоқда, Каниза янги машина харид қилди

    05.11.2023, 22:15

    Райҳон Ғаниева қиз фарзанд кўриш орзуси, қовурғасини олдиргани ҳақидаги миш-мишлар ва муваффақиятсиз бизнеслари ҳақида

    06.11.2023, 13:26

    “Райҳондан пул йиғишни ўргандим”. Райҳоннинг турмуш ўртоғи  Фарҳод Алимов унинг кўпчиликка номаълум қирралари ҳақида гапирди

    05.12.2023, 16:50

    “Фарзандларимга она керак”. Карьерасидаги сўнгги концертига тайёргарлик кўраётган Райҳон Ғаниева билан суҳбат (видео)

    12.01.2024, 21:30

    Райҳоннинг сўнгги концерти қандай ўтмоқда? (фото, видео)

    20.01.2024, 23:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Носталгия: 20 йил аввал ҳамманинг орзуси бўлган афсонавий телефонлар (фото)

    Лайфстайл | 19 май, 19:12

    Наманганда эсдаликка видео олмоқчи бўлган битирувчиларга чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 19:03

    Хитойда амалдорларга тушлик пайтида тансиқ таомлар тановул қилиш тақиқланди 

    Дунё | 19 май, 18:53

    Фарғонада тўйда томоша кўрсатган ҳайдовчилар жазоланди (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 18:49

    Жорий йил якунигача инфляция 8 фоизга пасайиши кутилмоқда — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 19 май, 18:36

    Наманганда эркак дўконда хотинини пичоқлаб ўлдирди 

    Ўзбекистон | 19 май, 18:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.