• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Фарғона

    Хайрулло Бозоровнинг боғчаларга тайёр овқат етказиш ҳуқуқини тендерсиз тадбиркорга берувчи қарори изоҳланди

    Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятнинг Қувасой шаҳридаги барча боғчаларга тайёр овқат етказиб бериш ҳуқуқини ҳеч қандай танлов ёки тендерсиз тадбиркорга туҳфа қилгани, ҳокимнинг бу ҳақдаги қарори жамоатчиликдан яширилгани хабар берилганди.

    Вилоят ҳокимлиги томонидан “Дарё” мухбирига берилган изоҳга кўра, Фарғона водийсида кейтеринг хизматини кўрсатувчи бошқа корхона йўқлиги туфайли ҳам мазкур қўшма корхона 5 ойлик муддатга синов-тажриба учун танлаб олинган.

    Вилоят ҳокимлиги масъулларининг маълум қилишича, қарор давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ишларини янада такомиллаштириш, белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда иш олиб бориш орқали болаларнинг соғлом ўсишини таъминлаш, соғлом овқатлантиришнинг замонавий усулларини жорий этган ҳолда таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинган. 

    Туркиялик ҳамкорлар билан ташкил этилган Garden cатеринг қўшма корхонасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган соғлом овқатланиш талаблари асосида болалар учун белгиланган рационда 100 турдан зиёд таомлар, салатлар ҳамда десертлар тайёрланиши, корхонага 12 нафар туркиялик юқори малакали шеф-ошпазлар ҳамда икки нафар соғлом овқатланиш бўйича инженер-технологлар жалб этилгани синов тажрибаси учун ушбу корхонани танлаб олишда асос бўлган. 

    Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Дилором Меҳмонованинг маълум қилишича, депутатлар вилоятдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом ва сифатли овқатлантириш тартиби ва ҳолати юзасидан ўрганишлар олиб борган. 

    Давлат молиявий назорат органлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган доимий ўрганишлар давомида давлат мактабгача таълим ташкилотларида сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ишлатилиши, уларнинг талон-торож қилиниши, овқат тайёрлаш технологик жараёнларига риоя этмаслик, санитария қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари кўп учрамоқда. 

    Бу борада ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан доимий чоралар кўриб борилишига қарамай, бу каби ҳолатлар кузатилиши давом этмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари ҳам ўз таклиф ва хулосаларини вилоят ҳокимлигига ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига киритган. Мазкур омиллар ҳам вилоятда болаларни соғлом ва сифатли овқатлантиришнинг кейтеринг усулини тажриба сифатида татбиқ этилишига сабаб бўлган. 

    Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан 25 июль куни имзоланган “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга кўра, Garden Cатеринг қўшма корхонаси 1 августдан эътиборан Қувасой шаҳрида жойлашган, овқатлантиришнинг аутсорсинг усули йўлга қўйилмаган давлат боғчаларига кейтеринг хизматини кўрсата бошлайди.

    Қарорда бу амалиёт тажриба-синов натижаларидан келиб чиқиб, йил якунига қадар Фарғона шаҳридаги давлат боғчаларига ҳам жорий этилиши белгиланган.

    Қайд этилишича, 5 ой муддатлик тажриба-синов натижасига кўра мазкур тизимни бошқа ҳудудларда ташкил этиш бўйича асосланган таклифлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ҳамда Бош давлат санитария врачига киритилиши белгиланган.

    Фарғона вилояти ҳокимининг бу қарори “Ушбу ҳужжат мазмунида шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги туфайли” оммадан яшириб қўйилганди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Дилмурод Жумабоевнинг изоҳ беришича, бу жараён техник хатолик туфайли юз берган ва айни пайтда мазкур қарор Адлия вазирлигининг ягона электрон тизимида жамоатчилик учун очиқ ҳолатда турибди.

    Garden Cатеринг масъулларининг қўшимча қилишича, қўшма корхона фақат ижтимоий муассасалар, хусусан, мактабгача таълим ташкилотларига хизмат кўрсатиш учунгина ташкил этилмаган. Бу ерда тайёрланган таомларни ходимларини соғлом ва сифатли овқатлантиришни истаган тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналарига ҳам етказиб бериш кўзда тутилган.

    29.07.2024, 11:22   Изоҳ (0)   29576
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Улар топшириқларимни муҳокама қилмасди» — Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ва марҳум Ўктам Барноев фаолияти ҳақида

    19.02.2021, 13:16

    Фото: Хайрулла Бозоров онкологик касалликлардан даволанаётган болаларга Президент совғаларини топширди

    15.05.2021, 20:15

    Фарғона ҳокими 106 ёшли Холмурод отага «Шуҳрат» медалини топширди

    31.08.2022, 20:48

    “Янги Ўзбекистонимизда олтин ҳарфлар билан тарихда қолдингиз” — Шавкат Мирзиёев Диёра Келдиёровани табриклади (видео)

    29.07.2024, 10:48

    Ўзбекистонда микромолия ташкилотларининг исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш тартиби тасдиқланди 

    29.07.2024, 10:12

    “Ўзбекгидроэнерго” тўғридан тўғри инвестиция жалб қилиш учун Хитой банки ва АҚШ агентлиги билан музокара олиб бормоқда 

    29.07.2024, 10:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.