• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ҳафта давомида 3 фармон ва 11 та қарор қабул қилинди

    Қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича навбатдаги «Адлия ахбороти» брифинги ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Брифингда Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева жорий ҳафта давомида қабул қилинган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти бўйича маълумот берди.

    Якунига етаётган ҳафтада Президентнинг 3 фармони, 6 қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 5 қарори қабул қилинди.

    Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чораларига оид Президент фармонига мувофиқ 81 идоралараро комиссия, ишчи гуруҳ тугатилиб, уларнинг вазифалари тегишли вазирлик ва идораларга ўтказилди. Бундан ташқари, 25 идоралараро комиссия иши қайта кўриб чиқилиб, оптималлаштирилди.

    Паспорт тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид Президент фармонига асосан фуқаролар доимий рўйхати мавжуд бўлмаганида, олдинги доимий рўйхатда турадиган жойидаги, пропискага оид маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ўзи турган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт столга) мурожаат қилиши мумкин. Мазкур ҳужжат билан йўқотилган паспорт ўрнига паспорт бериш тартиби ҳам белгиланди.

    Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича Президент фармонига кўра, эндиликда халқ таълими бошқармалари раҳбарлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, мактаб директорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масаласи ҳокимлар билан келишилмайди.

    2019 йил 1 январдан бошлаб мактабларда ишлаётган пенсионер ходимларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.

    Президентнинг ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қарори билан ички ишлар органларининг ҳудудий, ҳарбий ва соҳавий тузилмалари, шунингдек, идоравий олий таълим муассасаларидаги хавфсизлик бўлинмалари ички ишлар вазири бўйсунувига ўтказилди. Барча даражадаги ички ишлар органлари бошлиқлари бўйсунувидаги шахсий таркиб билан тарбиявий ишлар, шунингдек, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини доимий ўрганиш ва ҳал этиш бўйича ишлар самарадорлиги учун эндиликда вазир шахсан жавобгар ҳисобланади.

    Давлат раҳбарининг маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантиришга оид қарорига мувофиқ, Музейлар реновация дастури эксперимент сифатида амалга оширилади.

    Президентнинг чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштиришга доир қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати тасдиқланди.

    Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга оид Президент қарори билан Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш фонди ташкил этилди.

    Крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарорига кўра, крипто-биржалар фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар Ўзбекистон ҳудудида шў’ба ёки бошқа турдаги ташкилотларини очиш асосида фақатгина чет эл юридик шахсларига берилади.

    Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид Президент қарорига мувофиқ, «Ўзагротехмаш» акциядорлик жамиятини «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятига ўрнатилган тартибда бирлаштириш орқали уларнинг такрорланувчи вазифа ва тузилмаларини оптималлаштирилди. «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти «Ўзагротехсаноатхолдинг» ташкилий тузилмасидан чиқарилди.

    Вазирлар Маҳкамасининг Фуқаролар йиғинларида спортнинг футбол турини янада ривожлантириш ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирларига оид қарори билан ҳар бир маҳаллада футбол майдонлари ташкил этилади.

    Қарорга мувофиқ «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастури ҳамда маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий футбол майдонларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Мазкур низом билан маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш учун ер участкаларини бепул асосда ажратилади.

    Вазирлар Маҳкамасининг аҳоли пунктларида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини янада яхшилашга оид қарорга мувофиқ, 2018 — 2019 йилларда Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш дастури тасдиқланди.

    Ички ишлар органларининг патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматларининг жамоат тартибини муҳофаза қилишда ўрнак кўрсатган ходимларига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредит бериш тартиби жорий этилди.

    Вазирлар Маҳкамасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини оширишга оид қарорига мувофиқ, «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни»ни ўтказиш бўйича дастур тасдиқланди. Ушбу ҳужжат билан Ички ишлар вазирлигининг тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик иштирокида ҳар ойнинг учинчи жума кунида «Автомобильсиз кун» акцияси ўтказилишини йўлга қўйиши белгиланди.

    2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори билан пахта хом ашёсининг машинада терилган 1 тоннаси учун 400 минг сўм хизмат ҳақи тўлаш; пахта хом ашёсининг қўлда терилган 1 килограмми учун биринчи босқичда контрактация шартномаси 60 фоизгача бажарилгунга қадар 650 сўм, иккинчи босқичда — 60 фоиздан 80 фоизгача — 850 сўм, учинчи босқичда — 80 фоиздан ортганда — 1000 сўм меҳнат ҳақи тўлаш белгиланди.

    Шу мавсумдан бошлаб пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган шахслардан пенсия жамғармаси учун суғурта бадаллари ундирилмайди. Шунингдек, қарорда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2018 йил пахта ҳосилини ёрдамчи кучларисиз (ҳашарчиларсиз) териб оладиган 34 туман рўйхати ҳам келтирилган.

    Қабул қилинган қонун ҳужжатлари халқ манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

    07.09.2018, 23:53   Изоҳ (0)   60236
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда ҳам Вебстер университети магистратураси очилади

    07.09.2018, 22:54

    Халқаро пресс-клубда ННТлар фаолияти юзасидан мулоқот бўлиб ўтди

    07.09.2018, 22:11

    Наманганда «Саломатликни тарғиб қилиш кунлари» бошланди

    07.09.2018, 21:42

    «Вундеркинд шоу»да иштирок этиб 50 млн сўм мукофотни қўлга киритиш мумкин

    07.09.2018, 21:08

    Фарғона вилоятида «Армия ва ёшлар» акцияси ўтказилди (фото)

    07.09.2018, 20:07

    Тошкентда UzTextile Expo — 2018 кўргазмаси доирасида модалар намойиши бўлиб ўтди (фото)

    07.09.2018, 19:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.