• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент—Москва поездидан топилган катта миқдордаги героин: айбига иқрор темирйўл хизматчиси билан суҳбат (видео)

    “Надомат” лойиҳасининг навбатдаги суҳбатдоши Санжар Каримхўжаев айни дамда пойтахтдаги 51-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаяпти. У ўзи билмаган ҳолда оғир жиноятга қўл урган ва бунинг товонини узоқ йиллардан бери оиласидан узоқда, тўрт девор орасида ўтказиб тўламоқда.

    Маҳкум Санжар Каримхўжаев 1966 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Оилали, уч фарзанд ва олти набиранинг бобоси. У жиноят кодексининг 273-моддаси билан айбдор деб топилиб, 20 йилга озодликка маҳрум этилган. Жазо муддатининг бир қисмини “борса-келмас” дея таърифланган Жаслиқ қамоқхонасида ўтаган.

    — 2010 йили Ўзбекистон темирйўл акциядорлик жамиятида вагон хизматчиси бўлиб ишлардим. Мен Марказий Осиё ва Россия Федерациясига қатнайдиган поездларда юкларни жойлардим. 2010 йили ўзим билмаган ҳолда, катта хатога йўл қўйдим. 14 йилдан бери оиламдан узоқда, жамиятга ҳеч қандай фойдам тегмай умримни ўтказяпман.

    Фото: “Дарё”

    Ҳамкасбларимдан бири ёнимга келиб “Санжар ака, озгина ҳужжатсиз юк бор, ўшаларни вагон плафонига жойлаш керак”, деган. Ҳақиқатан ҳам ўша ерга юк беркитилса бўларди, аммо “У айнан қандай юк? Нега ҳужжатлари йўқ”, деб сўраганимда “Тиллага қўшиладиган қандайдир модда, хавотир олманг ўзим жавоб бераман”, деган. Унинг гапига ишониб, юкларни жойлаб берганман. Бу юк Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия чегарасидан олиб ўтилган ва ҳеч қаерда текширилмаган.

    Мен кўп марта у қандай юк эканлигини билишга қизиққанман. Ҳамкасбим ҳеч нарса айтмаган. Такрор шу жиноятни содир этишганида, қўлга тушишган ва ғалвир сувдан кўтарилган.

    Вагон плафонига яширилган юклар катта миқдордаги героин моддаси бўлган. Яширмайман, ортиқча юкни расмийлаштирмаслик учун бир-икки сўм пул олардик, аммо бу юкдан фалон сўм берамиз деган келишув бўлмаган. Мен ҳамкасбимнинг “Бу ёмон нарса эмас, беш вақт намоз ўқийман. Сизни алдамайман-ку”, деган гапига ишонганман.

    14 йилдан бери жазо муддатимни ўтаётган бўлсам ҳамиша ўзимни айбдор ҳис қиламан. Қонунларни билмаслигим, ишонувчанлигим ва эътиборсизлигимнинг тўловини шунча йилдан бери тўлаяпман.

    Терговчи ишни ўрганиш давомида телефонимда жиноий гуруҳ аъзолари билан сўзлашганимни топмади. Бу иш бўйича 19 киши судланган бўлса, улар орасида фақат ҳамкасбимни танийман, холос.

    Судья “Нега Санжар Каримхўжаевни ҳам бу ишга тортдингиз? У ҳам жиноий гуруҳ аъзоси сифатида жазоланишини билармидингиз?”, деб савол берганида ҳамкасбим “Катта қарзим бор эди, уни тўлаш учун шундай қилдим”, деб жавоб берди. Майли, у ҳам 20 йилга озодликдан маҳрум этилди, аммо у дунёда ҳам ўзига тегишли жазони олади.

    Ҳали суд ҳукми ўқилмасидан аввал раҳбарнинг айтган гапи, кўнглимга қаттиқ таъсир этди. “Агар юклар ичида героин эмас, портловчи модда бўлганида нима қилардингиз? Текширмай вагонга жойлаган буюмларингиз қанчадан-қанча инсонлар ҳаётига зомин бўлиши ҳақида ўйлаб кўрдингизми?” деди. Ана шу гапнинг ўзидаёқ тегишли хулосани чиқаргандим.

    Суддан тўғри, Жаслиқдаги қамоқхонага жўнатишган. Жазо муддатининг 7 йилини ўша ерда ўтказдим. Ўшанда 44 ёшда эдим, ҳозир 58 ёшдаман. Фарзандларим улғайди, аёлим икки қизимни турмушга берди. Энг алам қилгани, ота бўлиб қизларимга оқ фотиҳа беролмадим. Олтита набирамнинг улғайишини кўролмадим.

    Фото: “Дарё”

    Аёлимдан ҳамиша миннатдорман, жазони қайси ҳудудда ўтасам ҳам кўргани борди. Фарзандларимга яхши тарбия бериб, тўйлар қилди. Нафақат халқим, балки оилам олдида ҳам ўзимни айбдор деб ҳисоблайман. Ҳали жазо муддатим тугагани йўқ, ўғлим “Сиз озодликка чиққанингиздан кейин уйланаман”, деб оёқ тираб туриб олган. Ҳаётимнинг шунча йили бесамар ўтганидан ва жамиятга нафим тегмаганидан афсусланаман, дейди маҳкум Санжар Каримхўжаев.

    Видеони тўлиқ ҳолда қуйида томоша қилинг.

    Лойиҳа муаллифи: Наргиза Муродова

    21.11.2024, 18:14   Изоҳ (0)   5007
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Надомат#қамоқхона#героин#temiryoъl

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ота-онамни ҳақорат қилганига чидолмадим” — аёлининг ўлимига сабаб бўлган маҳкум надоматлари (видео) 

    11.07.2024, 19:58

    Гиёҳвандлик сабаб қамалган эр-хотинлар қисмати

    15.07.2024, 12:50

    “Эрим қизимни тан олмади” — 27 ёшли аёлни ўз фарзандини пуллашга нима мажбур қилди?

    16.07.2024, 12:35

    “Эримни ўлдириб юбориш керак” — қотиллик сабаб 18 йилга озодликдан маҳрум этилган қотил надоматлари (видео)

    18.07.2024, 19:55

    Нега бадавлат оила фарзанди 15 ёшда гиёҳвандликка берилди? 

    26.07.2024, 17:15

    “Фарзандларимнинг юзини ерга қаратдим” — борини қиморга тиккан маҳкум надоматлари (видео)

    01.08.2024, 16:38

    “Келиним сабаб 70 ёшда кампиримни ўлдирдим” — 83 ёшида озодликка чиқадиган маҳкум надоматлари (видео)

    07.08.2024, 18:39

    “Айбим — керакcиз жойда бўлиб қолганим”. Андижонлик тадбиркор нега қотилликка қўл урди? (видео)  

    13.08.2024, 19:15

    Янгийўллик аёл 12 йил бирга яшаган эрини нега пичоқлади? (видео)

    31.08.2024, 16:09

    “Онам иккимиз қамоқдамиз” — сохта тилла савдоси билан шуғулланган 24 ёшли маҳкуманинг надоматлари (видео) 

    12.09.2024, 23:05

    “Болам мени Россияга ишлагани кетган деб билади” — озодликдан маҳрум этилган она ҳикояси (видео) 

    18.09.2024, 21:30

    “Уйимда эркак кишининг йўқлиги панд берди” — икки марта қўшмачилик билан шуғулланган 54 ёшли маҳкуманинг надоматлари (видео)

    10.10.2024, 11:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla АҚШда илк бор роботакси хизматини ишга туширди (видео)

    Технологиялар | 23 июн, 15:10

    Давлат хизматчисининг ноқонуний совға олгани учун жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда — Антикоррупция агентлиги

    Ўзбекистон | 23 июн, 14:50

    АҚШ ҳужумидан олдин Эрон бойитилган уран захирасининг катта қисмини яширишга улгурган — Reuters

    Дунё | 23 июн, 14:40

    FIFA Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди

    Спорт | 23 июн, 14:32

    Хатолик ёки тузоқ? “Калмар ўйини”да томошабинларни ўйлантирган эпизод

    Кино | 23 июн, 14:32

    АҚШда “Ҳизбуллоҳ”га алоқадорликда гумонланаётганларни таъқиб қилиш бошланди

    Дунё | 23 июн, 14:28

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради

    Ўзбекистон | 23 июн, 14:25

    Японияда гуруч нархи кескин ошиб кетди

    Дунё | 23 июн, 14:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.