• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Уйимда эркак кишининг йўқлиги панд берди” — икки марта қўшмачилик билан шуғулланган 54 ёшли маҳкуманинг надоматлари (видео)

    “Надомат” лойиҳасининг навбатдаги суҳбатдоши асли наманганлик бўлиб, айни кунда жазо муддатини Зангиота туманидаги 42-сонли манзил колониясида ўтамоқда. Тўрт қизнинг онаси ва бир нечта набираларнинг бувиси бўлган аёл қилган жиноятидан пушаймон бўлган. Аммо вақт ортга қайтмайди ва жиноятлар ҳам унутилмайди.

    Маҳкума — 54 ёшда, у Жиноят кодексининг 131-моддаси билан айбдор деб топилиб, 4 йилу, 10 ойга озодликдан маҳрум этилган. Аёл икки марта қўшмачилик жиноятини содир этишда айбланган.

    — Ўн уч ёшимдан буён тикувчилик билан шуғулланаман. Шу ҳунаримнинг ортидан болаларимни боқдим, уларни турмушга бердим. Аммо бундай вазиятга тушаман, деб ўйлаб кўрмагандим.

    Биринчи турмушимдан учта қизим бор. Яхши оилага келин бўлгандим, қайнотам оламдан ўтганидан кейин турмуш ўртоғим отасига куйиб хасталаниб қолди. Анча вақт тоби бўлмади, учта қизим билан қийналдим. Оилада кўпгина муаммолар юзага келди. Қайноғам билан бир ҳовлида турардик. Маҳалла қиз-аёллари шомдан кейин чиқишса ёки шогирд қизларим келишса, жанжал кўтарадиган бўлди. Шунда отам раҳматли келиб, “Қизим ёмон иш билан шуғулланаётгани йўқ. Агар хотин-қизларнинг уйингизга келиши ёқмаса, укангиз рўзғорни эплаб олсин”, деб гапирган. Аммо бундан кейин ҳам тинчлик бўлмади, ажрашиб кетиб, ота ҳовлимга қайтиб келдим.

    Фото: “Дарё”

    Акам билан бирга яшардик, болалар ўртасидаги келишмовчилик сабаб келинойим билан муносабатларимиз бузилди. Уйга сиғмаётганим учун турмушга чиқдим. Яна бир қиз фарзандли бўлдим, аммо у турмушим ҳам узоққа чўзилмади. Тўрт бола билан яна ота ҳовлимга қайтиб келдим. Қизларим кетма-кет улғайиб, остонамиздан совчилар аримай қолди. Учта қизимни турмушга бердим ва уйимизда кичкинагина тикувчилик цехи очдим. Кенжа қизимнинг туғилган кунини нишонлайдиган кунимиз шогирд қизларимдан бири дугонаси билан келди. Ўша дугонаси ёмон ишлар билан шуғулланаркан, шогирдим “Опа, ўзингиз гаплашиб беринг, бир йигит келмоқчи”, деди. У йигит остонамга келди ва у билан гаплашиб, 100 минг сўм эвазига қизни чиқариб юбордим.

    Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ходимлар келиб мендан дориланган пулни олишди. Кейин билсам эски шогирдларимдан бири иш ўрганаётган қиз билан қасдлашиб қолгани учун буни уюштирган экан. “Нега мени ўйингга аралаштирдинглар”, десам “Сиз ҳам қўшилиб қолишингизни билмагандим, мен қизларни қўлга тушириб бермоқчи эдим”, деди. Тан оламан, ўша куни қизимнинг туғилган куни бўлгани учун бир кам-кўстимизга ярар деб пулни олганман. Буни судда ҳам яширганим йўқ. Бундан аввал ҳам шунга ўхшаш воқеа содир бўлганди. Яъни данғаралик шогирдларимдан бири шу иш билан шуғулланган ва цех менинг номимда бўлгани учун менга қарши иш очилган. У иш ёпилмай туриб, буниси уланиб кетгани учун мени озодликдан маҳрум этишди.

    Фото: “Дарё”

    Лекин ишонч билан айтоламан, уйимда фоҳишахона сақламаганман. Чунки акам билан битта ҳовлида турамиз, унинг ўғиллари бор. Уйимизга бирорта бегона эркак кириб чиқмайди.

    Озодликдан маҳрум этилганимдан кейин қизларимдан бирининг турмуши бўлмай қайтиб келибди. У 14 ёшли кенжа қизимга қараб, уйда ўтирибди. Аммо ёш болалар билан рўзғор тебратиш унга ҳам осон бўлаётгани йўқ. Яқинда ҳаммом бузилиб қолибди, қизларим нима қилишни билмай йиғлаб қўнғироқ қилишди. Оиламизда эркак кишининг йўқлиги кўп панд беради. Яхшиямки, катта куёвим яхши, кўп вазиятларда ёрдам беради. Қамалмасимдан аввал цехимизда кредит асосида бир нечта тикув машиналари харид қилгандим, пули тўланмагани учун машиналарни олиб кетишибди. Насиб қилса, озодликка чиққач, ҳаммасини қайтадан бошлайман. Бу ерда кўзларим очилди, дейди маҳкума.

    Видеони тўлиқ ҳолда YouTube’даги “Дарё медиа” каналида томоша қилишингиз мумкин.

    10.10.2024, 11:35   Изоҳ (0)   5562
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Надомат#маҳкума

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Надомат” — 56 ёшида норкобизнесга аралашиб қолиб, 10 йилга озодликдан маҳрум бўлган аёл қисмати (фото, видео)

    19.03.2024, 18:45

    Машҳур спортчининг ўлими кимга керак эди? — Ушу-саньда бўйича жаҳон чемпиони, MMA жангчиси Элбек Раҳимовга уюштирилган суиқасд сабаб 9 йилга қамалган йигит надомат...

    27.03.2024, 15:40

    Ота-онаси ажрашганидан сўнг жиноят йўлига кирган, 17 ёшида бир инсон ўлимига сабабчи бўлган йигит надоматлари (видео)

    16.04.2024, 18:21

    Ўғрилик қилиб 17 ёшида озодликдан маҳрум этилган маҳкум надоматлари (фото, видео)

    25.04.2024, 13:10

    Қўшмачилик, ОИTС юқтиришга уриниш ва фарзандлар соғинчи. Панжара ортида жазо муддатини ўтаётган аёл надоматлари (видео)

    08.05.2024, 22:20

    “Ҳаммасини кайф-сафога сарфладим” — 1,5 млрд сўмни ўзлаштирган андижонлик хакер надомати (видео)

    11.05.2024, 23:28

    “Никоҳли фарзандманми, билмайман. Ўзим ҳам 15 ёшимда зўрландим” — Москвада сотиб юборилган, қўшмачилик билан шуғулланган маҳкума надоматлари

    05.07.2024, 19:21

    “Ота-онамни ҳақорат қилганига чидолмадим” — аёлининг ўлимига сабаб бўлган маҳкум надоматлари (видео) 

    11.07.2024, 19:58

    “Эримни ўлдириб юбориш керак” — қотиллик сабаб 18 йилга озодликдан маҳрум этилган қотил надоматлари (видео)

    18.07.2024, 19:55

    “Фарзандларимнинг юзини ерга қаратдим” — борини қиморга тиккан маҳкум надоматлари (видео)

    01.08.2024, 16:38

    “Келиним сабаб 70 ёшда кампиримни ўлдирдим” — 83 ёшида озодликка чиқадиган маҳкум надоматлари (видео)

    07.08.2024, 18:39

    “Онам иккимиз қамоқдамиз” — сохта тилла савдоси билан шуғулланган 24 ёшли маҳкуманинг надоматлари (видео) 

    12.09.2024, 23:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.