• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Болам мени Россияга ишлагани кетган деб билади” — озодликдан маҳрум этилган она ҳикояси (видео)

    “Надомат” лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони асли водийлик бўлиб, айни дамда Зангиота туманидаги 42-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтамоқда.

    Маҳкума 34 ёшда, у Жиноят кодексининг 168 ва 273-моддалари билан айбдор деб топилиб, олти йил-у етти ойга озодликдан маҳрум этилган.

    У гиёҳванд моддаларни сотиш ва фирибгарлик жиноятларини содир этган.

    — Оилада тўртинчи қиз фарзандман. Дадам раҳматли ўғил бола бўлиб туғилишимни жуда истаган экан. Аммо бирор марта бизга ўғил бола эмаслигимиздан афсусланиши ҳақида айтмаган. Болалигим жуда чиройли ўтган, мактабдаги энг аълочи ўқувчилардан бири эдим. 10 ёшимда дадамнинг юраги хуруж қилиб вафот этди, ана шундан кейин ҳаётимиз ўзгариб кетди. Онам ўша кунгача ҳеч қаерда ишламасди, фақатгина катта опам турмушга чиққан, кейинги опаларимга ҳам совчилар келиб тургандим. Иккинчи опамни турмушга бергандан кейин катта қарз бўлиб қолдик. Онам Россияга ишлагани кетишга мажбур бўлди ва мен ёлғиз қолиб кетдим. Тарбиям билан шуғулланадиган одам бўлмади.

    Фото: “Дарё”

    Юқори синфда ўқиётганимда синфдошимга кўнгил қўйдим. Оила қуришимизга иккимизнинг оила аъзоларимиз ҳам қаршилик қилишди. Шундай йўл тутдикки, кейинчалик тўйга рози бўлишларига мажбур қилдик.

    Фотиҳамиз бўлди, у тўйдан кейин алоҳида яшашимиз учун уй сотиб олганди. Мен ўқирдим, у эса расмий даромадга эга эмасди. Уйни таъмирлатиш учун маблағ керак бўлганида “Сени танишларингнинг номига кредит олайлик, кунлик ишда ишлаб тезда узиламан”, деди. Гапларига ишониб учта танишимнинг номига кредит расмийлаштириб олдик. Уч ой тўлади, аммо кейин ҳар хил баҳоналар қила бошлади. Бу вақтда онам Россияда эди, маҳалла нозири чақириб “Бу ҳақда онангга айтиш керак”, деди. Онамга айтмаслиги учун бошқа бировлардан қарз олиб бердим, аммо кўп ўтмай улар ҳам сўради. Хуллас, “қарз қалпоғи” ёпилмади ва ўртада маҳалла нозири билан ҳам жиддий келишмовчиликка бориб, тўйимга 20 кун қолганида қамалдим.

    Энг алам қилгани аҳд-паймон қилган инсоним судга борганда “Менга судланган қиз аёллик қилолмайди”, деди. Кейинчалик сарпо учун олинган нарсаларни сотиб, қарзнинг бир қисмини узишганини эшитдим. Аммо унда имконият бор эди, ҳеч бўлмаганда уйни сотиб, бир қисми билан ҳам қарзни ёпса бўларди, аммо у бундай қилишни истамади. 19 ёшимда қамалдим ва жазо муддатимни ўтаб чиққандан кейин унга қўнғироқ қилдим. “Менга бошқа қўнғироқ қилма, уйланяпман”, деган жавобни олдим.

    Фото: “Дарё”

    Ундан кейин яхши инсон билан оила қурдим, кетма-кет фарзандли бўлдик. Аммо кутилмаганда кенжа фарзандим бош мия билан боғлиқ касалликка чалинди. Уни даволатиш учун жиноят қилишга мажбур бўлдим. Тўғри, буни қораларсиз, аммо мен она сифатида шундай қилишга мажбур бўлдим. Орада отасининг оила аъзолари сабаб турмушимиз бузилди, қўлимда иккита бола, бири оғир касал.

    Танишларимдан бири гиёҳванд моддани бир манзилдан бошқасига олиб борсам, 1000 доллар беришини айтди. Рози бўлдим, ундан кейин одамлардан қарз олиб, уни қайтариб беролмадим. Чунки ўша вазиятда икки ёшли боламни даволатиш учун ҳар қандай ишга тайёр эдим.

    Ҳозир кўп ўйлайман, боламни ўйлабман-у, аммо мен ҳам бир онанинг фарзанди эканлигимни унутибман. Онам ҳозир 70 ёшда, ҳар ой мени кўргани келади. Ўғлим уч ёшида қамалгандим, ҳозир 6 ярим ёшга тўлди. Ҳар гал қўнғироқ қилганида “Россиядан қачон қайтасиз? Бошқа у ерларга ишлагани борманг”, дейди. У қамоқхонада эканлигимни билади, аммо айтолмайди. Балки айтишни истамас, ор қилар.

    Одамнинг бошига иш тушганида ё залолат ёки ҳидоят йўлига кирар экан. Мен, афсуски, қийинчиликларга осонгина таслим бўлдим. Гиёҳванд моддаларни яширинча ташиётганда у худди мендек қанчадан қанча оналарни фарзандидан ажратиши ҳақида ўйлаб кўрмабман. Ҳозир шу кунларни эслаб кўп афсусланаман, — дейди маҳкума.

    Лойиҳани YouTube’даги  “Дарё медиа” каналида кузатиб боришингиз мумкин.

    18.09.2024, 21:30   Изоҳ (0)   8417
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Надомат” — 56 ёшида норкобизнесга аралашиб қолиб, 10 йилга озодликдан маҳрум бўлган аёл қисмати (фото, видео)

    19.03.2024, 18:45

    Янгийўллик аёл 12 йил бирга яшаган эрини нега пичоқлади? (видео)

    31.08.2024, 16:09

    “Онам иккимиз қамоқдамиз” — сохта тилла савдоси билан шуғулланган 24 ёшли маҳкуманинг надоматлари (видео) 

    12.09.2024, 23:05

    “У бизга Россияга босим ўтказишни таклиф қилди” — Германия канцлерининг Марказий Осиёдаги мақсадлари ҳақида эксперт билан суҳбат 

    18.09.2024, 21:00

    Тошкентда 10 дан ортиқ автобус йўналиши вақтинча ўзгаради  

    18.09.2024, 20:45

    “Тошкент метрополитени” йўловчилардан манзилга келгач, поезддан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилишни сўради 

    18.09.2024, 20:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эронда номаълум шахслар суд биносига қуролли ҳужум уюштирди 

    Дунё | 26 июл, 18:50

    “Арсенал” салкам 70 млн евролик футболчи харид қилади

    Спорт | 26 июл, 18:30

    АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга ундади

    Дунё | 26 июл, 18:05

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29

    Арман Царукян Илия Топурияни жангга чорлади

    Спорт | 26 июл, 17:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.