• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Эримни ўлдириб юбориш керак” — қотиллик сабаб 18 йилга озодликдан маҳрум этилган қотил надоматлари (видео)

    “Надомат” лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган. У айни кунда жазо муддатини Оҳангарон шаҳридаги 44-сон манзил колониясида ўтамоқда. У суҳбат давомида жиноятидан пушаймон эканлигини айтиб ўтди.

    Маҳкум — 33 ёшда. У Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилган. У таниш аёл билан тил бириктириб, унинг турмуш ўртоғини қасддан ўлдирган.

    — Аёл кишининг макрига учиб энг оғир гуноҳни содир этдим. Яъни унинг гапи билан турмуш ўртоғининг қотилига айландим.

    2015 йили у аёл билан интернет орқали танишиб қолганман. У турмуш ўртоғининг уч йил аввал Қозоғистонга кетгани ва анчадан бери у ва тўрт боласидан хабар олмаётгани ҳақида айтганди. “На телефон қилади, умуман хабар олмайди, ҳатто унинг ўлик ёки тириклигини ҳам билмайман”, деганди. Аёл тўй қилиб қарзга кириб қолганини айтиб, мендан ёрдам сўради. Майли, қўлимдан келганча ёрдам бераман, дегандим. Ўша вақтда далага экин-текин экардим, у ёнимда юриб, кирларимни ювиб, ош-овқатимни қилиб берарди. Шу тарзда кунлар ўтди ва орадан бир йил ўтиб, фарзандлари билан танишиш учун уйига бордим. Ўшанда унинг турмуш ўртоғи борлигини билдим. “Нега мени алдадинг?” десам, “Далага борганда сизга ҳаммасини тушунтираман”, деди. “У инсон хўжакўрсинга турмуш ўртоғим, у билан алоқалар узилган”, деди. Унга 10 сотих даладаги қулупнайни пишириб бериш, уларни сотиб қарзларидан қутулишини айтдим. Фақат ортиқ кўзимга кўринма, деб таъйинладим.

    Орадан бир неча кун ўтганидан кейин ярим кечаси уйга қайтаётганимда қўл телефоним жиринглади. “Мен Ҳусан акангизман, бўшаб қўнғироқ қилинг, зарур гапим бор”, деди. Билсам у таниш аёлнинг турмуш ўртоғи экан. “Қабрларни келиб суваб бероласизми?” деди. Йўқ деёлмай, эртаси куни Тўйтепага бордим ва у эркак билан учрашдим. Орада аёлнинг ота уйида ҳам қурилиш қилдим. Бир йилга яқин уйларига қатнаб, эски уйни бузиб, уй солдим.

    Шу орада аёл ҳар доим “эримни ўлдириб юбориш керак”, деб кўп гапирарди. Бу таклиф берилганида уч ой бу ишни қилолмай юрдим. Уйида ишлаётганимда у менга кўп газланган ичимлик олиб келарди. Шунга у бу нарса қўшганми, деб шубҳа қиламан.

    Бир куни ишдан кейин эри билан ўтириб спиртли ичимлик ичдик. Кейин бир пайт эркак ўрнидан туриб, ўтин кесадиган моторли аррасини ёқиб елкамнинг ёнига олиб келди. “Ҳусан ака, ундай қилманг, оқибати яхши бўлмайди”, дедим. Бир оздан сўнг у қўлидагини тушириб, кетди. Унинг қилган ишини аёли билан қизи кўриб ўтирганди. Эркак хонасига кириб кетганидан кейин аёли ёнимга келиб “Агар буни ўлдирмасангиз, сизни ўлдиради”, деб гапираверди. Спиртли ичимлик таъсирида бўлганим учунми, бу гапларни оғир қабул қилдим. Орадан анча вақт ўтганидан кейин уни ишига чақиришди. У Нурафшондаги “Сувсоз”да ишларди. Ишга кетиши билан аёл яна бир литр ароқ олиб келди. Ҳаммасини менга ичирди, мойиллигим бўлгани учун рад этмадим. Кетидан газланган ичимлик берди ва пиёланинг тагида оқ нарса борлигини кўрдим. У-бу нарса тушиб қолгандир, деб ўйладим. Эркак уйига қайтганидан кейин арра билан таҳдид қилгани эсимга тушиб, орқа миясига кувалда билан уриб, ўлимига сабаб бўлдим. Агар сарҳуш бўлмаганимда, ҳеч қачон бундай қилмаган бўлардим.

    Қонга беланган эркакни кўриб, сарҳушлигим ҳам тарқади. Нима қилиб қўйганимни эслаб, афсусландим, аммо энди кеч эди. Тўққиз ой на еганимни, на ичганимни билдим.

    Мен ҳали оила қурмагандим, аёл мендан 16 ёш катта эди. У билан нега танишганимни эсласам, қилган ишларимдан уялиб кетаман. Қотилликка аёлнинг 1997 йилда туғилган қизи ҳам гувоҳ бўлганди. “Қиз бола қамалмасин деб, унга ўлдириш билан таҳдид қилганимни”, айтиб гувоҳлик бердим. Аёл эса 13 йилга озодликдан маҳрум этилди.

    Нега бундай қилдим, деб кўп ўйлайман. 18 йилга озодликдан маҳрум бўлиш жуда оғир, уни ҳеч бир сўз билан таърифлаб беролмайман. Ҳаммасига ичкилик сабаб, ҳар қандай сарҳуш қиладиган нарса борки, эркак кишини синдиради. У инсонни жиноят кўчасига олиб киради. Қилган ишимдан пушаймонман, аммо энди афсусларимдан ҳеч қандай фойда йўқ, дейди маҳкум.

    Видеони тўлиқ ҳолда қуйида томоша қилишингиз мумкин.

    18.07.2024, 19:55   Изоҳ (0)   12818
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ота-онамни ҳақорат қилганига чидолмадим” — аёлининг ўлимига сабаб бўлган маҳкум надоматлари (видео) 

    11.07.2024, 19:58

    Гиёҳвандлик сабаб қамалган эр-хотинлар қисмати

    15.07.2024, 12:50

    “Эрим қизимни тан олмади” — 27 ёшли аёлни ўз фарзандини пуллашга нима мажбур қилди?

    16.07.2024, 12:35

    Саида Мирзиёева Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди 

    18.07.2024, 19:32

    “Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўлини қуриш бўйича уч томонлама битим имзолангани тарихий воқеа бўлди” — Шавкат Мирзиёев

    18.07.2024, 19:08

    Энг паст ва юқори нархлар: Ўзбекистондаги университетларда тўлов-контракт миқдорлари қанча?

    18.07.2024, 18:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шомуродов келажаги борасида қарор қабул қилди — Romapress

    Спорт | 3 июл, 09:55

    “Калмар ўйини”нинг учинчи мавсуми Netflixʼда рекорд ўрнатди

    Кино | 3 июл, 09:51

    Бали қирғоқлари яқинида 65 киши бўлган паром чўкиб кетди 

    Дунё | 3 июл, 09:48

    Ўзбекистонда “чиройли” авторақам 800 млн сўмдан ортиққа сотилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 09:45

    USAIDʼнинг фаолияти бутунлай тугатилди

    Дунё | 3 июл, 09:06

    Ҳанси Флик “Барселона” раҳбариятига икки футболчини “сотилмайдиган” деб эълон қилган

    Спорт | 3 июл, 09:03

    АҚШ Исроилга бункерга қарши бомбалар етказиб бермоқчи

    Дунё | 3 июл, 08:34

    Ўзбекистонда автомобиль таъмири хизматларига талаб энг юқори бўлган ҳудуд аниқланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.