• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нега бадавлат оила фарзанди 15 ёшда гиёҳвандликка берилди?

    “Надомат” лойиҳасининг навбатдаги суҳбатдоши олий маълумотли шифокор. У Россиянинг нуфузли тиббиёт институтида таҳсил олган. Аммо гиёҳвандлик сабаб ёшлиги ва соғлиғини беҳуда ўтказди. 16 йил давом этган қарамлик унга ҳар тарафлама зарар етказди.

    — Коллежда ўқиб юрган кезларим катта йигитлар спорт биносининг орқасига йиғилиб нимадир қиларди, бу менга қизиқ туюларди. Пиво ичишади деб ўйлардим. Бир кун мени ҳам чақиришди — наша чекишаётган экан. Ўшанда биринчи марта мен ҳам чекиб кўрдим. Бошим айланиб ғалати ҳиссиёт бўлди, олдин бунақаси бўлмаганди. Ҳаёт кўзимга чиройли кўрина бошлади, албатта, қизиқиб кетдим. Йигитлар кўп йиғиларди, мен ҳафтада бир қўшилардим. Пул ташлаб, ўртада сотиб олардик, у вақтлар унча қиммат бўлмасди. Гиёҳванд моддаларга қарамлигим шундан бошланган.

    Кейинроқ пиво ва алкоголь ҳам истеъмол қиладиган бўлдим. Бундай нарсаларга доим пул топганман, чунки ўзим ишлардим, тополмасам, ота-онамдан бошқа нарса учун деб олардим. Уйимда доим бир банкада наша бўларди. Ишдан келиб ҳидлаб, ухлаб, университетга тайёрлов курсига кетардим. Шу вақт давомида сузишга ҳам борардим. Олти ёшимдан сузишга қатнаб, 18 га кирганимда республика чемпиони бўлганман.

    Фото: “Дарё”
    “Гиёҳванд моддалар ҳаётимга таъсир қилмайди, деб ўйлардим. Россия институтига стоматолигия йўналишига ўқишга кириб, ижара ҳақини тўлаш учун кечқурун караоке барда ишлардим ва, табиийки, кўп ичардим. Ўша вақтлар 3-курсда ўқирдим. Бир танишим ҳидлайдиган моддаси борлигини айтди, кокаин экан. Ҳидладим, куч берди, аммо эйфория эмас. Кейин ўзим ҳам таниш-билишлардан сўраб қидириб топдим. Статистикада кокаиндан ҳеч қандай ўлим ҳолати бўлмаганини билардим, шунинг учун қўрқмасдим. Лекин бошқа моддалардан одамлар ўзини, фарзандини деразадан ташлаб юборганини биламан”.

    — Кейинчалик синтетик гиёҳвандлик моддасини ҳидлаб кўрдим. Шу даражада эйфория бўлдики, тасвирлаб беришнинг иложи йўқ. Тошкентга қайтганимда акам уйланди, синглим турмушга чиқди. Навбат менга етганда яхшироқ ишлаш учун караоке бар очдим. Бир куни кузатув камерасида бир меҳмон ҳидлаётганини кўриб қолдим ва ёнига бориб милиция чақиришимни айтдим. У менга яхши гапириб “заҳар”дан таклиф қилди. Шу билан қайтиб ўзимни тўхтата олмадим. Тадбиркорлигимдан келадиган фойдани ишчиларнинг маошини бериш ва қолган ҳаммасини фақат гиёҳванд моддаларга сарфлардим.

    — Истеъмол қилганимда умуман бошқача ҳиссиёт, лекин уйғонганда кучли бош оғриғи, чарчоқ бўларди. Бундай моддалар хотира сусайишига ҳам олиб келади.

    — Наркотик ҳаммага ҳар хил таъсир қилади. Мефедроннинг ёмон тарафи — одам нима деяётганини англамайди, диққатини йўқотади. Истеъмол қиладиганларнинг кўпчилиги машинада бўлса, одам уриб юборяпти, ўз жонига қасд қиляпти. Бизнинг одамлар бундай воқеаларни эшитмайди, кўрмайди, кўрмагунча ишонмайди. Ким бўлишидан қайтъи назар, гиёҳвандликнинг охири яхшилик билан тугамайди. На ота-она, на дўст — ҳеч ким кўзга кўринмайди, қадри қолмайди. Ўзига тўқ оиланинг фарзандиман, отам кўпчилик танийдиган стоматолог. Онам ҳам илмли аёл. Оиламизда бундай ишлар бўлмагани учун ҳеч ким мендан шубҳаланмаган.

    Фото: “Дарё”

    — Бир танишим сен шифокорсан-ку қилоласан, гиёҳванд моддани томиримдан юбориб қўй, дерди. Раҳмим келганданми, билмадим, йўқ деёлмасдим. Лекин бунга мен охирги йўл сифатида қарардим. Гиёҳванд моддалардан 3-4 баравар кўпроқ истеъмол қилиб ҳам ҳузурланмай қўйгандим. Ўшандагина танишимнинг таклифи билан ўзим ҳам томирдан укол қилдиришни бошладим ва бундан ҳам қайта олмадим. Уйланаман деб машинамни сотган пулим уйдаги сейфда турарди. Томирдан юборишга ўрганиб қолганимдан кейин ўша пулдан кўпроқ олишни бошладим. Бир куни отам қўнғироқ қилиб 8 минг доллар йўқлигини айтган. Хаёлимда нари борса минг-икки минг доллар олгандирман, деб ўйлардим. Икки ой ичида шунча пулни совуриб юборганман.

    — Инсонда бахт гормони бўлади. Бундай моддаларни ҳидлаган одамда бу гормон нормадан уч минг баробаргача ошиб кетади ва мия шуни талаб қилаверади. Бошқа ҳеч ниманинг қизиғи қолмайди. Бунда одам ўзини бошқаролмайди. Кимдир қўл-оёғини пичоқда кесиб ташлайди, кимдир битмаган яраларини очиб ташлайди. Фикримча, буларни ишлаб чиқаришдан мақсад — инсонни ўлдириш. Сабаби қанчалик кам истеъмол қилинса ҳам, барибир охирида ҳар кунликка ўрганиб қолиш тайин. 

    Ота-оналар бунинг аломатларини билиб олса бўлади — бола тезда озиб кетади, қорайиб, жағ қисми қимирлайдиган бўлиб қолади. Интернетдан қизиқиб ўқиб қўйса зарар қилмайди.  Ҳозир мактаб болаларида энг кучли ва хавфлилари бор, ота-оналар огоҳ бўлишсин. Мен бу нарсаларни “қўлдан” сотиб олардим, яқин 3-4 йил ичида ҳаммасини Telegram’да сотадиган гуруҳлар пайдо бўлди.

    — Ҳали уйланмаганман, 32 ёшдаман. Россияда битта болам бор, пул юбориб ёрдам қилиб тураман, лекин Тошкентда уйланмадим. Гиёҳвандлик ортидан жуда кўп касалликлар келиб чиқади. Мени Аллоҳ асради. Оч қоринга сув ичишим керак, бўлмаса ошқозонимдаги яралар очилиб кетади. Бу хотирамга ҳам таъсир қилди. Ҳозирда даволаниб, соғлиғимга эътибор беряпман. Сузиш, спорт билан шуғулланаман, доимий парҳез қиламан.

    26.07.2024, 17:15   Изоҳ (0)   14290
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Никоҳли фарзандманми, билмайман. Ўзим ҳам 15 ёшимда зўрландим” — Москвада сотиб юборилган, қўшмачилик билан шуғулланган маҳкума надоматлари

    05.07.2024, 19:21

    “Ота-онамни ҳақорат қилганига чидолмадим” — аёлининг ўлимига сабаб бўлган маҳкум надоматлари (видео) 

    11.07.2024, 19:58

    “Эримни ўлдириб юбориш керак” — қотиллик сабаб 18 йилга озодликдан маҳрум этилган қотил надоматлари (видео)

    18.07.2024, 19:55

    Тошкентдаги кўнгилочар боғда режалаштирилган “лента-шоу” бекор қилинди

    26.07.2024, 16:48

    Бўстонлиқда давлат идоралари матбуот котиблари ва ахборот хизматлари раҳбарларининг навбатдаги медиа-форуми бошланди 

    26.07.2024, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси тушди

    26.07.2024, 16:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.