Японияда янги туғилган чақалоқнинг барчага хуш ёқувчи ҳиди асосида ноёб Poupon Pure атири яратилди.

Тадқиқотлар ва маҳсулот ҳақида
Маҳсулот Кобе университетида олиб борилган олти йиллик тадқиқотлар натижаси бўлди. Кобе университетининг таъм ва ҳид физиологияси бўйича фахрий профессори Мамико Одзаки бошчилигидаги жамоа тахминан 20 нафар янги туғилган чақалоқнинг ҳид намуналарини тўплади. Бу борада Ҳамамацу университетининг тиббиёт мактаби шифокорлари ҳамда ҳомиладор ва яқинда она бўлган аёллар билан ҳамкорликда иш олиб борилди. Натижада ушбу ҳидни аниқловчи 37 та компонент ажратиб олинди.
Атирга Poupon Pure номи берилган ва у нафақат парфюм сифатида, балки уйқудан олдин ёки медитация вақтида дам олиш воситаси сифатида ҳам фойдаланилмоқда.

Ҳозирда барча маҳсулотлар сотилиб бўлинган ва флаконни фақат олдиндан буюртма бериш орқали олиш мумкин. Унинг нархи 5 мл учун 20 доллар. Янги етказиб беришлар август ўрталаридан сентябрь бошигача кутилмоқда.
Изоҳ (0)