• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Асосий ҳимоячисиз қолган Эрон бош мураббийсиз Ўзбекистонга қарши: футболчиларимиз қора анъанага чек қўя оладими?

    Эртага 10 октябрь куни “Бунёдкор” стадионида азалий рақиблар Ўзбекистон ва Эрон тўқнашади. Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичидан ўрин олган учрашув икки жамоа учун ҳам аҳамиятли ҳисобланади.

    Учрашувни австралиялик Шон Эванс бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. 36 ёшли рефери 2017 йилдан буён FIFA ҳаками ҳисобланади. 

    Икки турдан сўнг икки жамоа ҳам 6 очко тўплаб гуруҳда пешқадамликни сақлаб турибди. Ўйин натижаси гуруҳда ким етакчи эканини белгилаб беради.

    Фото: Google Images

    Дастлабки икки учрашувда Эрон Қирғизистон ва БАА термаларини минимал 1:0 ҳисобида енгди ва шу билан бир қаторда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 

    Мезбонлар эса ўз уйида Шимолий Кореяни кичик (1:0) ҳисобида енгди, Қирғизистонда бўлган учрашувда эса 2:1 ҳисобида ортда қилаётган Катанес шогирдлари якунда 2:3 ҳисобида ғалабани тортиб олди.

    Бу жамоалар ушбу саралашнинг иккинчи босқичида ҳам ўзаро дуч келган. Ўйинларнинг иккиси ҳам (2:2, 0:0) дуранг билан якунланган.

    Ўзаро ўйинлар натижаси:

    Ўзбекистон жамоаси Эрон билан 13 бор тўқнаш келган. Учрашувларнинг 3 тасида дуранг қайд этилган. 9 учрашувда Эрон жамоаси ғалаба қозонган. Ўзбекистон эса 2012 йили “Озоди” стадионида бўлиб ўтган учрашувда Бақоевнинг голи эвазига Эронни мағлубиятга учратган. Ўзбекистон ҳозиргача ўз уйида Эронни мағлубиятга учрата олмаган.

    Сўнгги беш учрашув:

    • Жаҳон чемпионати саралаши. Эрон — Ўзбекистон 0:0;
    • Жаҳон чемпионати саралаши. Ўзбекистон — Эрон 2:2;
    • CАФА-2023 мусобақаси. Ўзбекистон — Эрон 0:1;
    • Ўртоқлик ўйини. 2020 йил. Ўзбекистон — Эрон 1:2;
    • Ўртоқлик ўйини. 2018 йил. Ўзбекистон — Эрон 0:1.

    Сўнгги ўйин натижалари. 

    Ўзбекистон миллий жамоаси охирги 5 учрашувнинг 4 тасида ғалаба қозонди, ягона дуранг айнан Эрон жамоаси билан қайд этилди. Учрашувларда 10 та гол киритди ва 3 бора ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Қизиқарлиси 3 голга ҳам қўшниларимиз муаллифлик қилди (Қирғизистон ўзбекистонликлар дарвозасига 2 бор йўл топди, Туркманистон эса бир марта).

    Эрон жамоаси ҳам 5 учрашувда Ўзбекистон натижаси билан бир хил кўрсаткич намойиш этди. Ўзбекистон билан дуранг ўйнаган Эрон уч рақибини минимал 1:0 ҳисобида енгди, Гонгконг билан учрашув 2:4 ҳисобида якунланди. Эрон 5 ўйинда рақиблар дарвозасига 7 бор йўл топди ва 2 бор рақибларга гол уриш имконини берди.

    Йўқотишлар

    Мезбонлар таркибида Остон Ўруновнинг мазкур учрашувда қатнашиши сўроқ остида қолмоқда. Эрон чемпионатида ўйнаётган тажрибали ҳужумчи машғулотларга қатнашаётганини инобатга олсак, унинг учрашувда қатнашиш имкони ҳам бор. Қолган легионерлар ҳам таркибга қўшилган. Дастлабки икки ўйинни жароҳат сабаб ўтказиб юборган ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳам оптимал формада, ўйинга тайёр.

    Энг катта йўқотиш бу — терма жамоанинг бош мураббийи Сречко Катанес. У соғлигидаги муаммо сабаб учрашувга жамоани тайёрлай олмади. Тошкентдаги икки учрашувда унинг ёрдамчилари футболчиларга кўрсатмалар беради. Аммо мураббий ёрдамчиларининг хабар беришича, эртага бош мураббий билан алоқа ўрнатилади.

    Фото: Championat

    Эрон жамоаси ҳужумкор таркиб билан Тошкентга келди. Улардаги энг катта йўқотиш ҳимоя позициясида ҳисобланади. Эрон терма жамоаси ҳамда “Персеполис” жамоасининг тажрибали ҳимоячиси Муҳаммад Ҳусейн жароҳат сабаб ушбу учрашувда майдонга тушмайди. 30 ёшли ҳимоячи 2015 йилдан бери жамоа ҳимоясида ўйнаб келади. 55 учрашувда майдонга тушган футболчи 6 бор рақиблар дарвозасига йўл топган. 

    Фото: Getty Images

    Энг қиммат ўйинчилар

    Фото: Transfermarkt

    Эрон жамоасининг Италиянинг “Интер” клубида ўйновчи ҳужумчиси мамлакатнинг энг қиммат ўйинчиси ҳисобланади. Transfermarkt портали уни 10 миллион еврога баҳолаган. Иккинчи ўринни Сардор Азмун эгаллаб турибди. “Шабаб ал-Аҳли” жамоасининг ҳужумчиси 8 миллион евро нархга эга. Учинчи ўриндаги Меҳди Гаеди 4 миллионга баҳоланган.

    Фото: Транфермаркт

    Ўзбекистон таркибидаги Аббосбек Файзуллаев Россиянинг “ЦСКА” клубида тўп суради. Портал унинг трансфер қийматини 6 миллион еврога баҳолаган. “Ланс” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 5 миллионлик қийматга эга. Жамоа тўпурари ва “Рома” клуби футболчиси Элдор Шомуродов ҳам шунчага баҳоланган. 

    Мураббийлар фикри

    Ўзбекистон жамоаси бош мураббийи бетоблиги сабаб унинг ёрдамчиси Радманович ўз фикрларини билдирди.

    Фото: “ЎФА”

    “Эртага Эрон билан ўйнаймиз. Ушбу жамоа билан ўйин доимо қизиқ ва қийин бўлган. Сабаби Эрон Осиёдаги етакчи жамоалардан бири. Биз улар билан кўп бора тўқнаш келганмиз ва улар ҳақида кўп нарса биламиз. Афсуски, Катанес соғлигидаги муаммо сабаб қатнаша олмаяпти. Биз унинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қиламиз. 

    Ўйинга тактикани эртанги ўйин олдидан машғулотда футболчиларнинг жисмоний ва психологик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда танлаймиз. Ҳужумкор ёки ҳимоявий ўйин кўрсатишимиз ўшанда маълум бўлади”, деди мураббий.

    Фото: “ЎФА”

    Эрон мураббийи Тошкентга ғалаба учун келганини яшириб ўтирмади.

    “Ҳозир бор эътиборимиз Ўзбекистонга қарши баҳсга қаратилган. Шуни айтишим мумкинки, Эрон — дунёдаги энг яхши ва тинч мамлакатлардан бири.

    Ташқи нарсаларга чалғимай, бор эътиборимизни футболга қаратишимиз, томошабоп ўйин кўрсатишимиз ва Тошкентдан 3 очко олиб кетишимиз керак. Ҳимоямиздаги йўқотишлар? Дастлабки икки турда “қуруқ ўйин” ўтказдик ва эртага ҳам бу серияни давом эттиришга уринамиз”, деди форслар бош мураббийи.

    Ўйин ҳақида

    Меҳмонлар уч очко учун ўйнаймиз дейишига қарамай, эртага эҳтиёткор ўйин намойиш этишини тахмин қилиш мумкин. Сабаби Ўзбекистон жамоаси ўз уйида анча ишончли ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, асосий ҳимоячининг йўқлиги боис жамоа ҳужумларини ҳимоядан ташкиллаштиришини, Ўзбекистоннинг хатосини кутишини тахмин қилиш мумкин.

    Ўзбекистон жамоаси марказий ҳимояда Абдуқодир Ҳусановнинг борлигини инобатга олган ҳолда, Аббосбек Файзуллаев ва Жалолиддин Машариповнинг “рейдлари”, ёки Ҳусниддин Алиқуловнинг бош билан ишончли ўйини эвазига учрашувда ғалаба қозониши мумкин. Ушбу ўйинда Ўзбекистон эҳтиёткор, шу билан бирга тартибли ва ҳужумкор ўйини кўрсатишини кутиш мумкин.

    Маълумот учун, учрашув Тошкентда, “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 19:00 да бошланади.

    09.10.2024, 15:37   Изоҳ (0)   23302
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўзбекистон миллий жамоаси#Жаҳон чемпионати#Элдор Шомуродов
    Эркин Ғайбуллаев

     

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    U-20 Жаҳон чемпионати—2023 нинг барча иштирокчилари маълум бўлди. Ўзбекистон қуръада 3-саватчадан жой олади

    13.03.2023, 23:37

    U-20 Жаҳон Чемпионати—2023. Ўзбекистон ёшлари мусобақа мезбони Аргентинага мағлуб бўлди

    21.05.2023, 04:18

    Элдор Шомуродов Шацкихнинг рекордини ортда қолдириб, Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди

    14.06.2023, 23:05

    Элдор Шомуродов фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин 

    25.06.2023, 22:52

    U-17 Жаҳон Чемпионати. Ўзбекистон ёшлари Францияга мағлуб бўлиб, ўз юришини чорак финалда якунлади

    25.11.2023, 15:30

    ФИФА “Ростов”нинг Элдор Шомуродов бўйича “Рома”га қарши киритган даъвосини қаноатлантирди 

    15.12.2023, 14:58

    Жаҳон Чемпионати финалида ғалаба голини киритган футболчи вафот этди

    20.02.2024, 16:40

    А Серия. Элдор Шомуродов дубль қайд этган ўйинда “Кальяри” рақиби устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 

    09.03.2024, 20:51

    Элдор Шомуродов Италияда тарихий натижа қайд этди 

    05.05.2024, 19:36

    А Серия. Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушган ўйинда “Кальяри” “Сассуоло”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 

    19.05.2024, 17:52

    Аббосбек Файзуллаев жаҳон чемпионати, Олимпиада йўлланмаси, “ЦСКА” клуби ва спиртли ичимлик ҳақида

    24.05.2024, 10:50

    Элдор Шомуродов “Рома”га қайтганини маълум қилди 

    03.06.2024, 18:47

    Ўзбекистон кучлилар қаторида. Миллий жамоанинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятлари қандай?

    13.06.2024, 14:09

    Элдор Шомуродов “Рома”га қайтиш сабаби, бўлаётган янги таклифлар ҳақида маълум қилди

    14.06.2024, 11:15

    Ўзбекистон А гуруҳидан жой олди. 2026 йилги Жаҳон Чемпионати 3-саралаш босқичига қуръа ташланди

    27.06.2024, 12:28

    ОФК Жаҳон чемпионати саралашининг икки тур ўйинлари тақвимини эълон қилди 

    11.07.2024, 15:07

    Лионель Месси Аргентинанинг Жаҳон Чемпионати ва Америка Кубоги финалларида ютқазган авлод етарлича қадрланмаганини таъкидлади

    14.07.2024, 16:14

    А Серия. Элдор Шомуродов гол урган ўйинда “Рома” мағлубиятга учради 

    26.08.2024, 02:05

    “Менга унга ўхшаган футболчи керак” — “Рома” бош мураббийи Элдор Шомуродов ҳақида

    26.08.2024, 10:52

    Футзал бўйича Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон йирик ҳисобда мағлубиятга учради

    17.09.2024, 21:50

    Ўзбекистон футзал миллий жамоаси қандай натижа билан Жаҳон чемпионатида нимчорак финалга йўл олиши мумкин? 

    20.09.2024, 03:26

    Футзал бўйича Жаҳон чемпионатида можаро. FIFA Эрон ва Франция терма жамоалари ўйини борасида тергов ишларини бошлади 

    24.09.2024, 22:24

    Футзал. Жаҳон чемпионатининг барча ярим финалчилари маълум бўлди

    01.10.2024, 12:16

    Футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг финалчилари маълум бўлди 

    03.10.2024, 21:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.