Парижнинг “ПСЖ” ва Лондоннинг “Тоттенҳэм” клублари ўртасидаги УЕФА Суперкубоги доирасидаги учрашув олдидан Удине (Италия) шаҳридаги “Blueenergy” стадионида “Болаларни ўлдирманг. Фуқароларни ўлдирманг” ёзуви туширилган баннер очилди.

УЕФА бу ташаббусни 41 ёшли собиқ футболчи, “Фаластин Пелеси” номи билан танилган Сулаймон ал-Убайд Ғазо секторининг жанубида гуманитар ёрдам кутаётган одамларга қилинган ҳужум чоғида ҳалок бўлгани ортидан билдирилган кескин танқидлардан сўнг амалга оширди. “Хабар аниқ ва равшан. Бу баннер — бу чақириқ”, — дея ёзди УЕФА ўзининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида.

From the UEFA Super Cup in Udine, the message is loud and clear.
— UEFA (@UEFA) August 13, 2025
A banner. A call. pic.twitter.com/HNjPja4OBk
БМТ маълумотига кўра, 13 август тонгидан бери Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазо секторида камида 100 киши ҳалок бўлган. Исроилнинг Ғазодаги соғлиқни сақлаш тизимини нишонга олиши, тиббиёт ходимларини ўлдириши ва уларни очликка маҳкум қилиши “тиббиёт қирғини” сифатида баҳоланмоқда.
Ғазо ҳукумати матбуот хизмати очликдан вафот этганлар сони 235 нафарга етганини, шундан 106 нафари болалар эканини маълум қилди. Уларнинг таъкидлашича, ҳудуддаги гуманитар инқироз “фалокат даражаси”га етган.
Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 2023 йил 7-октябрдан буён Исроилнинг уруши натижасида 61 599 фаластинлик ҳалок бўлган, 154 088 киши яраланган.
Изоҳ (0)