Халқаро футбол ассоциацияси июнь ойи учун жаҳон рейтингини янгилади.
Унга кўра, амалдаги Жаҳон чемпионлари Аргентина терма жамоаси (1860) рейтингни бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринни Франция термаси (1837) эгаллаб турган бўлса, кучли учликни Бельгия миллий жамоаси якунлаб берган.
Италия терма жамоаси (1724) ўтган ойдаги рейтингдан бир поғона пастлаган ва ҳозирда жаҳоннинг 10-жамоаси бўлиб турибди.
Ўзбекистон терма жамоаси 2 поғона юқорилади. 1397 рейтинг очкоси тўплаган жамоа ҳозирда 62- поғонани забт этган. Ўтган ойдаги ғалабали ўйинлар жамоани Осиёнинг 8-жамоасига айлантирди.
Осиёда Ўзбекистон жамоасидан кейинги ўринларда Иордания ва БАА кучли 10 ликни якунлаб берган.
Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги 4 учрашувини Жаҳон чемпионати саралаши доирасида ўтказди. Бу учрашувларда ўзбекистонликлар 3 та ғалаба ва бир дурангга эришди.
Изоҳ (0)