• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Чап қанот қироли. Николай Ширшовнинг Ўзбекистон терма жамоасидаги энг ёрқин ўйинларини эслаб

    Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Николай Ширшов 28 декабрь куни 47 ёшида вафот этди. Ширшовни ўрта ёшдаги футбол мухлислари яхши эслайди. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида тўп сурган пайтлари чап қанотнинг ҳақиқий қироли эди. Ширшовнинг чап оёқда берадиган кучли зарбалари ҳар қандай моҳир дарвозабонни қийин аҳволга солиб қўярди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Дарё» Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчисининг энг ёрқин ўйинлари ва голларини ёдга олди.

    ЖЧ—1998 саралаши, 2-босқич. 1997 йил 27 сентябрь

    Ўзбекистон — БАА 2:3

    Бу ўйин Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун жуда муҳим учрашув эди. Илк бор Жаҳон Чемпионати саралашида қатнашаётган Ўзбекистон саралашнинг биринчи босқичидан осонлик билан ўтди. Аммо иккинчи босқичда Япония, Жанубий Корея каби Осиё грандларига имкониятни бой берди. Шунингдек, қўшни Қозоғистон билан дуранг ўйнади. Бу учта ўйин сафарда ўтказилган эди. БААга қарши баҳс 2-саралаш босқичининг Ўзбекистонда ўтган дастлабки учрашуви бўлди. Ўшанда «Пахтакор» стадиони мухлислар билан тўлиб-тошган. Барча терма жамоадан чиройли ўйин ва ғалаба кутаётганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жароҳатидан тузалиб, сафга қайтган Миржалол Қосимовнинг асосий таркибда ўйинни бошлаши ҳам мухлисларга қўшимча ишонч бахш этганди. Миллий терма жамоа ўйинни ажойиб бошлади. Николай Ширшов 10-дақиқада чап оёқда йўллаган кучли зарбаси билан ҳисобни очди. «Пахтакор» стадиони «портлади». 37-дақиқада ўзбекистонликлар пенальти ишлади. Миржалол Қосимов 11-метрлик нуқтага яқинлашди ва имкониятни кўкка совурган ҳолда «Роберто Баджо издошлари клуби»га қўшилди. Шундан сўнг Ўзбекистондан омад юз ўгирди. Шуҳрат Мақсудовнинг четлатилиши, иккинчи бўлимда 3 та гол ўтказиб юборилиши, аламли мағлубият ва йўқотилган қимматли 3 очко. Ўйин терма жамоа учун муваффақиятсиз якунланган бўлса ҳам Николай Ширшов уни яхши ўтказганди. Унинг чиройли голи ўшанда миллионлаб футбол мухлисларига қувонч ва умид бахш этганди.

    ЖЧ—2002 саралаши, 1-босқич. 2001 йил 27 апрель

    Ўзбекистон — Иордания 2:2

    ЖЧ—2002 саралашида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1-босқичдаёқ муаммога дуч келди. Бу «муаммо»нинг номи Иордания эди (кейинчалик бу терма жамоа бизга энг ноқулай рақиб бўлишини ўшанда ҳеч ким билмасди). Иордания билан сафарда кечган ўйиннинг 1-бўлимидаёқ Ўзбекистон бир йўла иккита гол ўтказиб юборди. Вазият жиддий, ҳеч ким бу рақибдан бундай ўйин кутмаганди. Иккинчи бўлимда Ўзбекистон футболчилар вазиятни ўнглашга ҳаракат қилди ва буни қисман уддалади ҳам. Бунда Николай Ширшовнинг ҳиссаси катта бўлди. Дастлаб, 53-дақиқада Владимир Маминов пенальтидан ҳисобни қисқартирди. Кейин эса 65-дақиқада Николай Ширшов ўзининг севимли чап оёғида зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.Ўзбекистон мағлубиятдан қутулиб қолди. Сафардан ҳеч йўғи 1 очко билан қайтилди.

    ЖЧ—2002 саралаши, 2-босқич. 2001 йил 19 октябрь

    Ўзбекистон — Хитой 1:0

    ЖЧ—2002 саралашининг сўнгги босқичида Ўзбекистон қийналди. Хитой гуруҳнинг яққол фаворити сифатида намоён бўлиб, мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди. Аммо Тошкентда кечган баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ана шу гуруҳ фаворити бўлган Хитойни енгишга муваффақ бўлганди. Ягона голни ўшанда Николай Ширшов ўз услубида — чап оёқдаги кучли зарбаси эвазига киритганди. Ўшанда футболчилар параллел равишда кечаётган гуруҳдаги яна бир ўйин: БАА – Уммон учрашуви натижасини ҳали билмасди. Шу сабабли Хитой устидан қозониладиган ғалаба ўтиш ўйинларига йўлланма беради деб ҳисоблаб, Ширшовнинг голидан кейин роса қувонганди. Айниқса, Николайнинг ўзи трибуна панжарасига чиқиб олиб, голни томошабинлар билан бирга ёш болалардек нишонлагани кўпчилик мухлисларнинг ёдида бўлса керак. Аммо Ўзбекистон ўшанда гуруҳда 3-ўринни олиб, ЖЧ билан хайрлашди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Николай Ширшов Ўзбекистон миллий терма жамоасида жуда чиройли ўйинлар ўтказган бўлса ҳам, у иштирок этган учрашувларнинг аксарида терма жамоага омад кулиб боқмаган. Ширшов ҳам кўплаб ўзбекистонлик футболчилар қаторида мундиал армони билан яшаб, футболдан кетди. Бугун эса бу ёруғ оламни ҳам тарк этди.

    Унинг миллий терма жамоадаги статистикаси қуйидагича бўлди:

    • Ўйинлар сони — 63 та
    • Тўлиқ ўтказган ўйинлар сони — 41 та
    • Голлар сони — 13 та
    • Сариқ карточка — 16 та

    Ёқубжон Бобожонов тайёрлади

    28.12.2021, 22:31   Изоҳ (0)   24742
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    17 ёшли Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича 5 карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди

    28.12.2021, 20:23

    Узоқ кутилган трансферни эълон қилган «Барселона», махсус соврин билан тақдирланган Роналдиньо ва 40 ёшгача футбол ўйнашни режалаштираётган Роналду. Энг сўнгги спо...

    28.12.2021, 20:10

    Николай Ширшовнинг ўлимига нима сабаб бўлгани айтилди

    28.12.2021, 16:31

    Ўзбекистонлик собиқ футболчи Николай Ширшов 47 ёшида вафот этди

    28.12.2021, 14:09

    АПЛ. «Манчестер Юнайтед» сафарда аутсайдерни енга олмади

    28.12.2021, 03:30

    Роналдудан Левандовскигача. Globe Soccer Awards талқини бўйича 2021 йилнинг энг яхшилари аниқланди

    28.12.2021, 00:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.