АҚШда демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррис сайловларда овоз берганини маълум қилди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Детройтда журналистлар билан учрашувда Ҳаррис ўз бюллетенини тўлдиргани ва уни почта орқали юборганини тасдиқлади.
Мен ўз бюллетенимни тўлдириб жўнатдим, деди сиёсатчи.
Кейинчалик Ҳаррис ижтимоий тармоқларда ўз бюллетенини кўрсатиб, америкаликларни муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланишга чақирди.
https://x.com/i/status/1853149045524508772
Бир неча кун аввал Ҳарриснинг партиядоши, амалдаги президент Жо Байден ҳам ўз овозини берганди. Оқ уй раҳбари Делавер штатида ўзининг шахсий қароргоҳи жойлашган Уилмингтон яқинидаги Нью Касл участкасига борган. Байден демократларнинг ғалабасига умид билдирган.

АҚШда навбатдаги президентлик сайлови 5 ноябрда бўлиб ўтади. Республикачи Дональд Трамп ва демократ Камала Ҳаррис давлат раҳбари лавозими учун курашмоқда. 70 миллиондан ортиқ киши аллақачон муддатидан олдин овоз берган.
Изоҳ (0)