• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШда 2020 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловида Дональд Трампга кимлар рақиблик қилади?

    АҚШ президентлиги сайловига яна икки йилча вақт бор бўлса-да, навбатдаги сайловда ўз номзодини қўймоқчи бўлаётганлар кундан кунга кўпайиб бормоқда. Сайлов пойгасига аллақачон 6 сенатор қўшилиб улгурди. Уларнинг орасида 2016 йилги сайлов иштирокчиси, 79 ёшли Берни Сандерс номзоди ҳам бор. «Дарё» колумнисти Жаҳонгир Эргашев шу ва бошқа номзодларга тўхталиб ўтади.

    Берни Сандерсдан фарқли равишда, Ҳиллари Клинтон хоним сайловда қатнашмаслигини эълон қилди. Нью-Йорк шаҳрининг собиқ ҳокими, миллиардер Майкл Блумберг ҳам сайловда иштирок этмаслигини билдирди.

    Майкл Блумберг Twitter’даги саҳифасида «президент бўлиб хизмат қилиш энг улкан шараф бўлиши мумкин, аммо мен ҳозирда оддий фуқаро сифатида қўлимдан келганча ўз мамлакатимга ёрдам беришим айни муддао», деб ёзди.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Майкл Блумберг ўз режаларини ошкор этишдан кўра «енгини шимариб ишлаш» унинг учун қизиқроқ эканини ва Демократик партия унинг номзодини қўллаб-қувватламаслигини эътироф этди.

    «Мен Трампни президент сайловида енга оламан, бироқ ҳозирги рақобатчилар сонини ҳисобга оладиган бўлсак, Демократик партия қўллаб-қувватловига эришиш мушкул вазифадир», дейди у.

    Ҳиллари Клинтон ҳам 2020 йилда бўлиб ўтадиган президентлик пойгасида иштирок этмаслигини маълум қилди.

    News12 телеканалига берган интервьюсида Клинтон хоним «президент сайловида иштирок этмаслигини, аммо ўзи ишонган ғоялар учун чиқишлар қилишда давом этиб фаолият олиб боришини» билдирди. Клинтон хоним ҳозирда Америка сиёсати тарихида умум сайловларгача етиб борган ягона аёл сиёсатчи бўлиб қолмоқда.

    АҚШ тарихида дастлабки сайловда мағлубиятга учраб, кейинги сайловда ғалаба қозонган сиёсатчи Ричард Никсондир. Никсон 1960 йилги сайловда Жон Кеннедига ютқазиб қўйган, аммо 1968 ва 1972 йилги сайловларда ғалаба қозониб, президентликка сайланган.

    «Клинтон 2020 йилги сайловда номзодини кўрсатмайди, у Оқ Уй учун учинчи бор ўтадиган курашдан бош тортибди. Афсус! Наҳотки мен у билан яна бир бор беллашиш имкониятидан маҳрум бўлган бўлсам? Унинг ўрни билиниб қолади!», деб кинояли изоҳ қолдирди Дональд Трамп Twitter’даги аккаунтида, Ҳиллари Клинтоннинг сайловда иштирок этмаслигини шарҳларкан.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Клинтон хоним Трампнинг Twitter’даги изоҳига жавоб қайтарар экан, «Бемаза қизлар» кинокомедиясидаги қаҳрамон айтган «Нега менга бунча шайдо бўлмасанг?» gif’ли изоҳ жойлади.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Айни пайтда 2020 йилда бўлиб ўтадиган сайловда 14 номзод қатнашишини маълум қилди.

    Берни Сандерс

    Вермонтлик сенатор, 2016 йилги сайловда иштирок этган. Сандерс ўзини демократ-социалист деб атайди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2020 йилда Сандерс 79 ёшни қаршилайди,;агарда у президент бўладиган бўлса, АҚШ тарихидаги энг кекса давлат раҳбари бўлади.

    2016 йилги Демократик партия праймеризларида Ҳиллари Клинтонга ютқазиб қўйган Берни президентлик сайловида яна иштирок этишини таъкидлаб келди ва ўз сўзида туриб, яна бир бор номзодини кўрсатди. Берни барча учун соғлиқни сақлаш тизими очиқ бўлиши, олий таълимн ҳам бепул бўлиши кераклигини таъкидлайди.

    Аммо Сандерс ўз муваффақиятининг қурбони ҳам бўлиши мумкин. У бундан уч йил аввал Демократик партияни сўлга итариб юборди ва Элизабет Уоррен ҳамда Тулси Габбард қиёфасидаги собиқ иттифоқчиларининг рақибига айланди.

    Ҳиллари Клинтондан фарқли равишда, Элизабет Уоррен ва Тулси Габбард Бернини аяб ўтирмайди.

    Элизабет Уоррен

    Массачусетслик сенатор, Уолл-Стрит танқидчиси, социалист.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2008 йилги иқтисодий бўҳрондан сўнг молиявий секторни қаттиқ тизгинга олиш ташаббуси билан ёдда қолган Уоррен хоним тараққийпарвар сўлларнинг севимли сиёсатчиси. Сенатор сифатида Уолл-Стрит корчалонларини ўта бир иштиёқ билан сўроқ қилган даромадлар нотенглигини танқид қилган. Уоррен хонимнинг асосий муаммоси — тарафдорлари сонининг кўпайиши. Массачусетслик тараққийпарвар профессорлар ҳаммани ҳам сийлайвермайди.

    Тулси Габбард

    Гавайи штатилик конгрессвумен, Ироқ уруши фахрийси.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Америка Самоасида туғилган, келиб чиқиши полинезиялик, мамлакат тарихидаги дастлабки Конгрессга сайланган ҳинд динига эътиқод қиладиган аёл. 2004–2006 йилларда Ироқда хизмат қилган, 2012 йилда доим АҚШнинг бу мамлакатга бостириб киришини танқид қилиб келганлигини баён қилган. Габбард хоним АҚШнинг Сурияга бостириб киришини ҳам танқид қилар экан, «Суриядаги тартибни ағдариб ташлаш мақсадидау уёққа қўшин киритиш ноқонуний», деб айтган. 2017 йилнинг январь ойида Башар Асад билан учрашгани учун ҳам танқидлар ёмғири остида қолиб кетган. 2016 йилги сайловларда Тулси Габбард Берни Сандерс номзодини ёқлаган. Дастлаб «ҳамжинсбоз экстремистларни», абортларни танқид қилган бўлса, кейинчалик бир жинсли никоҳларни ва абортларни ёқлай бошлаган.

    Камала Ҳаррис

    Калифорниялик сенатор, янги порлаётган юлдуз.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ҳаррис хоним демократлар партиясининг янги юзи бўлиши мумкин. Ямайкалик муҳожир ота ва ҳиндистонлик муҳожир онанинг фарзанди, ҳозирча ягона қора танли сенатор аёл, Конгрессдаги либералларни мунтазам дастаклаб келади. Калифорния бош прокурори сифатидаги иш тажрибасига эга. Штат бош прокурори сифатида Калифорния жиноят қонунчилиги тизимини ислоҳ қила олмагани унинг рақиблари учун асосий нишон бўлиши мумкин.

    Эми Клобушар

    Миннесоталик сенатор, ҳуқуқшунос.

    Фото: Alamy

    Фото: Alamy

    Собиқ бош прокурор сифатида Олий суд судьялиги лавозимига жинсий тажовузларда айбланган Бретта Каванонинг номзодини кўрсатиш ишлари тингловида ўта совуққон профессионалликни намойиш қилган. Ўзини «қаршилик кўрсатиш ва нафрат нишони бўлмаслик» ақидасига изчил сифатида намоён қилади, аммо унинг ўзи ҳам қўл остидагиларга нисбатан ҳақорат ишлатганликда айбланади.

    Кори Букер

    Нью-жерсилик сенатор ва иқтидорли нотиқ.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Президентлик сайлови чиройли нутқ пойгаси бўлганда эди, у албатта ғалаба қозонган бўларди. Букер саҳна санъати қойидаларини мукаммал ўзлаштирган ва ҳар бир сўзни ўз ўрнида ишлатади. Унда Барак Обамага хос бўлган «кўзга иссиқ учровчи» хусусият мавжуд. Букер «фандрейзинг» борасида яхши тажрибага эга ва Уолл-стритлик донорлар билан қай тарзда мулоқот қилишни билади. Аммо унинг Уолл-Стрит корчалонларига яқинлиги сўл демократларда шубҳа уйғотади.

    Хулиан Кастро

    Обама жамоасининг аъзоси.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Барак Обаманинг президентлиги даврида уй-жой қурилиши ва шаҳарсозлик вазири сифатида фаолият юритган, Техас штати Сан-Антонио шаҳри собиқ ҳокими. Бошқа номзодлардан фарқли равишда нотиқ, сиёсий доираларда ўта машҳур эмас. Унинг плюслари келиб чиқиши мексикалик эканлиги ва 44 ёшда эканлигидадир.

    Кристен Жиллибранд

    Нью-йорклик сенатор, икки фарзанднинг онаси ва #MeToo ҳаракати фаоли.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Ўз фарзандлари учун қандай мардоновар курашса, ўзгаларнинг фарзандлари учун шундай кураш олиб боришини» ваъда қилмоқда. Жинсий тажовузларда айбланаётган сенатор Эл Франкен истеъфосини талаб қилиб, демократлар қаҳрига қолишга ҳам улгурди. Ҳиллари Клинтон тарафдорларини Билл Клинтоннинг Моника Левински билан жанжалини танқид қилиб ўзидан бездириб қўйган. Унга энди феминизм ёрдам бериши мумкин — айни пайтда Вакиллар палатасида феминистлар тарафдорлари рекорд даражада кўпчиликни ташкил қилади.

    Пит Бутижич

    Индиана штати Саут-Бенд шаҳри ҳокими.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Миллениал номзод. Флотда хизмат қилган. Афғонистон уруши фахрийси. 30 ёшида ҳоким сифатида сайланган. 100 минг аҳолиси бор шаҳарга ҳокимлик қилади. «Агар бирор нарса ўзгармаса, фарзандларимизнинг ҳаёти ҳам ота-оналаримизнинг ҳаёти каби молиявий нуқтаи назардан яхшиланмайди», деб ваъда бермоқда.

    Жон Делейни

    Электрикнинг ўғли, тадбиркор.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    6 йил мобайнида Мэриленддан сайланган, Конгресс аъзоси бўлган. 2020 йилдаги сайловда иштирок этиш ниятини 2017 йилнинг июль ойларида эълон қилган. Республикачилар ва демократлар ҳамфикрлилик асосида иш кўришини ёқлайди. Улар ўртасидаги жарликнинг айни пайтда қандай катта эканлигини ҳисобга олсак, жуда яхши стратегия эмас.

    Марианна Уильямсон

    Twitter’да миллион обуначиси бор ёзувчи.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бестселлерлар муаллифи, хайрия ташкилоти раҳбари, асарларини шахсан Опра Уинфрининг ўзи ўқиши билан фахрланадиган ёзувчи. Агар Опра Уинфрининг ўзи сайловда иштирок этишини эълон қилмаса, «АҚШ бир яхлит мамлакат сифатида рўбарў келаётган муаммоларни чуқурроқ ўрганиш» режаси бор.

    Эндрю Янг

    Келиб чиқиши тайванлик тадбиркор.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Президент бўлиш нияти ҳақида 2017 йилнинг ноябрларида эълон қилган. Технологиялар соҳасида бизнес юритади. АҚШ ҳукуматига дастлабки капитал сифатида 18–64 ёшли шахсларга ойига минг доллардан тўлашни маслаҳат берган. Бу тадбир автоматлаштириш ортидан келиб чиқадиган ишсизлик муаммолари пайтида «хавфсизлик ёстиқчаси» бўлиб хизмат қилишини кўзлаган. Унинг муваффақияти демократларга ўз ғояларининг тоғрилигини исботлаш олишига боғлиқ.

    * * *

    Президентликка номзоди муҳокама қилинаётган айрим сиёсатчилар ҳозирча ўз мақсадларини маълум қилмади. Улар орасида собиқ вице-президент Жо Байден номзоди ҳам бор. Барча машҳур демократлар орасида унинг номзоди фаворит ҳисобланади.

    Демократлар праймеризларида ким ғалаба қозонишини албатта вақт кўрсатади.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

    11.03.2019, 09:33   Изоҳ (0)   38629
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50

    “Турмушга чиқишимни ўйлаб бундай ролларни рад этяпман”. Актриса Нозанин Гаффарова касбидан воз кечмаслиги ва катта танқидга учрагани ҳақида

    Лайфстайл | 12 май, 21:40

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    Дунё | 12 май, 21:30

    Трамп Истанбулга Россия ва Украина ўртасидаги учрашувга бориши мумкин

    Дунё | 12 май, 21:20

    Ўзбекистоннинг инфляция даражаси энг юқори ҳудудлари маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 май, 21:10

    Винисиус ва Васкес номаълум муддатга сафдан чиқди

    Спорт | 12 май, 21:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.