АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис Демократик Конгресс аъзоси Шейла Жексон Лининг дафн маросимида нутқ сўзлаётганда ўзини адашиб президент деб атади.
Ҳаррис ўз нутқида марҳум конгрессмен қонун лойиҳасининг ташаббускори бўлганини, шу туфайли АҚШда қулларни озод қилиш куни (19 июнь) давлат байрами сифатида эътироф этилганини эслаган.
АҚШ сенатори сифатида мен мазкур қонун ҳаммуаллифи бўлганимдан фахрланаман. Ва кейин президент сифатида... вице-президент сифатида президентимиз унинг қонун лойиҳасини имзолаганида, президентимиз Жо Байден билан бирга конгрессмен Шейла Жексон Лининг ёнида туриш мен учун олий шараф бўлган, дея Ҳаррис хатосини тезда тузатишга ҳаракат қилган.
Шу билан бирга, оломон мазкур адашишни ҳайқириқ ва қарсаклар билан кутиб олган.
АҚШда президентлик сайлови 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Амалдаги президент Жо Байден соғлиғи билан боғлиқ хавотирлар ва тобора кучайиб бораётган танқидлар фонида қайта сайланишга уринмасликка қарор қилган ва Демократик номзодликда ҳали расман ғолиб чиқмаган Ҳаррисни қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Собиқ президент Дональд Трамп Республикачилар партиясидан давлат раҳбари лавозимига расман номзод қилиб кўрсатилган.
Изоҳ (0)