• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Карьера

    Нега яҳудийлар жуда бой? Миллиардер бўлиш учун улар амал қиладиган 10 та қоида

    Дунёда 15 миллионга яқин яҳудий бор — бу дунё аҳолисининг бир фоиздан камроғини ташкил қилади. Шу билан бирга, Forbes’нинг сайёрадаги миллиардерлар ўнталиги рўйхатида яҳудийлар 40 фоизни ташкил қилади. Нобел мукофоти совриндорлари орасида эса - 20 фоиз. Яҳудийларнинг сири нима? Улардан нимани ўрганиш керак?

    Марк Цукерберг ва Сергей БринФото: Getty Images

    Ўзингга ишон

    Марк Цукерберг шундай дейди: “Инсон даҳо бўлиши ёки барча керакли кўникмаларга эга бўлиши мумкин, лекин у ўзига ишонмаса, бор кучини сарфлай олмайди”. Ўзинга ишон! Ҳар доим.

    Олдингга катта мақсад қўй

    “Мен деярли барча вақтимни Facebook’да ўтказаман, янги машғулотларга деярли вақтим қолмайди. Шунинг учун мен аниқ мақсадлар қўяман”, — бу ҳам унинг сўзлари.

    Бунда барча тўсиқларга қарамай, орзунгизга хиёнат қилмаслик, унга бориш жуда муҳимдир.

    Жамоа кучи

    Жамоа бу — сиз ҳурмат қиладиган ва сизни ҳурмат қиладиган ҳамда ривожланишингизга ёрдам берадиган одамлардир.

    Цукерберг: “Мени етарлича баҳолай олмайдиган одамлар атрофида бўлишни афзал кўраман. Бу сизни ташқарига чиқишга ва катта иш қилишга ундайди”.

    Марк ЦукербергФото: Getty Images

    Ақл билан таваккал қил

    “Тез ўзгариб бораётган дунёда муваффақиятсиз бўлиши кафолатланган ягона стратегия бу — таваккал қилмасликдир”. Бу 70 миллиард долларлик бойлик эгасининг яна бир қоидаси.

    Ўзгача бўл

    Сергей БринФото: Getty Images

    Google компаниясининг 61 миллиард долларлик асосчиси Сергей Бриннинг сўзларидан иқтибос: “Мен ўзимни доим ожиз ҳис қилардим. Бу қисман яҳудий эканлигим учун ҳам. Бироқ бу туйғу менга оломоннинг бир қисми бўлишнинг ҳожати йўқлигини, доимо ўз мустақиллигингизни сақлаб туришингиз, исёнга интишингиз кераклигини англадим”.

    Ҳар доим янги нарсаларни синаб кўр

    “Янги нарсани қанчалик фаол синаб кўрсангиз, ҳақиқатан ҳам фойдали нарсага эришиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади” — бу ҳам Бриннинг асосий тамойилларидан биридир.

    Бир неча йил олдин мен Pampers, Always, Ariel, Tampax, Gillete каби брендлар учун миллиард долларлик бюджетларни назорат қилувчи Проcтер & Гамбле реклама маркетинг компанияси директори Марк Притчард билан танишдим.

    Марк ПритчардФото: Getty Images

    Марк менга иккита жуда муҳим нарсани айтди. Биринчидан, тажриба: дунё ўзгарди ва сиз муваффақиятга эришишингизга ҳар доим ҳам амин бўлолмайсиз. Лекин барибир уриниб кўриш керак! Иккинчидан, ўз жойингизни топинг. Агар ўз соҳангизда биринчи бўла олмасангиз, унда ягона бўладиган жойни топинг.

    Ҳамма хато қилади

    Стив БалмерФото: Getty Images

    Аммо хатоларингиздан хулоса чиқармаслик одатий ҳол эмас. Бу яҳудий болаларига жуда эрта ёшда ўргатилади ва бу тамойил уларга бутун ҳаёти давомида ёрдам беради.

    70 миллиард доллардан ортиқ бойликка эга Билл Гейтснинг шериги Стив Балмер шундай дейди: “Ҳа, мен хато қилдим. Мен турли нарсаларни синаб кўрдим: улардан баъзилари ишламади, баъзилари ҳали ҳам ишлаши мумкин, баъзилари ажойиб эди. Ҳаммаси мукаммал бўлди, демоқчи эмасман. Бу аҳмоқлик бўларди”. Ўз хатоларини тан олиш ва тушуниш, хулосалар чиқариш ва олдинга силжиш қобилияти —ҳар доим яҳудий бизнес раҳбарларини бошқалардан ажратиб турадиган нарса.

    Сиз хатоларингиз билан яшашингиз ва бундан хафа бўлишингиз керак эмас. Йиқилдингми, ўрнидан тур, устингдаги чангни қоқ — ва яна олдинга ҳаракат қил!

    Қатъий бўл

    “Қатъиятли бўлинг, қатъиятлилик ўз самарасини беради” — бу энг муваффақиятли яҳудийларнинг шиори.

    Бошқалардан кўра кўпроқ ҳаракат қил

    Мен ҳар доим энг муваффақиятли яҳудийлар доимо керак бўлганидан кўпроқ нарса қилишларини, бошқалардан кўра кўпроқ ҳаракат қилишларини кузатаман. “Ҳар куни ишга биринчи бўлиб келганингиз ва охирги  бўлиб кетаётганлигингизга ишонч ҳосил қилинг. Чалғиманг, ишга киришинг! Мен учун очилган ҳар бир имконият тўғри вақтда керакли жойда бўлганим учун пайдо бўлди. Омадингизни назорат қила олмайсиз, лекин қанча кўп ишласангиз, шунчалик омадингиз келади”.

    Майкл БлумбергФото: Getty Images

    Бу Bloomberg асосчиси ва Нью-Йорк собиқ мери Майкл Блумберг — 48 миллиард доллар бойликка эга инсоннинг ҳаётий тамойилидир.

    “Керак бўлгандан кўпроқ нарсани қилинг! Агар ходим бўлсангиз ва ўсишни, яхши пул ишлашни истасангиз, вазифаларингиздан ташқарига чиқинг, ўзингизга топширилгандан кўпроқ нарсани бажаринг, шунда сизни эътиборга олишади ва лавозимингиз кўтарилади.

    Агар бизнес эгаси бўлсангиз, уни яратган ва ривожлантирган бўлсангиз, барча рақобатчиларингиздан кўра кўпроқ нарса қилишингиз керак”.

    Ҳар доим имкониятларни қидир ва таслим бўлма

    Олдингизда барча эшиклар ёпиқ бўлса, бошқасини топинг, синдиринг, мўрига чиқинг, юринг, югуринг, мақсадингизга интилинг!

    Бизнесимнинг дастлабки кунларида ўз олдимга Microsoft билан ишлаш вазифасини қўйдим — реклама қилиш, фильмлар ва реклама роликлари соҳасида.

    Марк Цукерберг ва рафиқаси Пристилла ЧанФото: Getty Images

    Ҳамма менга ҳеч қачон бундай бўлмаслигини айтиб, жуда асосли тушунтиришди: “Миcросот Россия компаниялари билан ҳамкорлик қилмайди, сизда бундай мижозлар билан ишлаш учун тажриба йўқ, улар шерикларига жуда қаттиқ талаблар қўйишади. Улар кўплаб пудратчиларга эга, у ерда ҳеч ким сиз билан гаплашмайди, уларга ҳар куни юзлаб таклифлар юборилади”. Ҳамма гаплари тўғри эди, лекин мен Microsoft билан ишлашни хоҳлардим.

    Тафсилотларни айтиб ўтирмайман, аммо бир ойдан кейин биз шартнома имзоладик ва шундан кейин 12 йил ҳамкорлик қилдик, 300 дан ортиқ фильм ва реклама роликларини суратга олдик.

    Шунинг учун ҳар доим имкониятларни қидиринг. Ҳеч нарсага қарамай!”

    13.04.2023, 09:44   Изоҳ (0)   33902
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Forbes рўйхатига кирган миллиардерларнинг рафиқалари қандай яшайди?

    12.04.2023, 12:34

    Нима учун соч тўкилади ва уни қандай тўхтатиш керак? Трихолог жавоб беради 

    04.04.2023, 20:45

    Ошхонада туғилган ғоя: Миллионлаб доллар ишлаб топган уй бекаларининг 5 та ажойиб ҳикояси

    21.03.2023, 12:20

    Сув, ёгурт, кўзойнак: машинада қолдирмаслик лозим бўлган яна 7 та нарса

    09.03.2023, 20:59

    Қандай қилиб муваффақиятли инсон бўлиш ҳақида машҳурлардан 10 та маслаҳат 

    07.03.2023, 09:28

    «Ҳиндистонда оммага сигирни ейиш мумкинлигини тушунтира оладиган кучли сиёсатчи йўқ». Мамлакатни ўзгартирган, қўриқчилари томонидан ўлдирилган Ҳиндистондаги илк бо...

    13.05.2022, 14:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.