• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Пайқамагансиз ҳам: машҳур актёрларнинг сиз билмаган яширин роллари

    Мазкур фильмларни қизиқиш билан томоша қилган бўлсангиз ҳам, “Дедпул-2” фильмидаги Бред Питт, “Юлдузлар жанги” фильмидаги Дениел Крейгни пайқамаган бўлишингиз мумкин.

    “Форрест Гамп”даги Курт Расселл

    • АҚШ, 1994 йил.
    • Драма, мелодрама.
    • Давомийлиги: 2 соат 22 дақиқа.
    • IMDb: 8.8.

    Форрест Гамп автобус бекатида ўтириб, нотаниш одамларга ҳаётини сўзлаб беради. У болалигидан кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтишга мажбур бўлган. Ажабланарлиси шундаки, Форрест ҳар қандай ишни бошласа, унда муваффақиятга эришган: уруш қаҳрамонига айланган, ҳатто стол тенниси бўйича чемпион ҳам бўлган. Аммо барча бу йиллар давомида у биринчи севгисини унутмаган.

    Том Ҳэнкснинг ушбу фильмда яратган образини ҳамма эслайди. “Санта-Барбара” сериалининг кўплаб мухлислари эса Робин Райтни бу фильмда кўриб, ажабланган бўлишса керак. Аммо фильмда Курт Рассел ҳам иштирок этган, фақат буни томошабинлар пайқашмаган. Фильмда Элвис Пресли ҳам кўриниш беради — у ўша машҳур рақсини айнан Форрестдан ўрганган. Бутун дунёга машҳур қўшиқчини унча таниқли бўлмаган Питер Добсон ўйнаган, лекин овозини Курт Рассел берган — унинг овози кўпроқ мос келган.

    Қизиғи шундаки, “Форрест Гамп” режиссёри Роберт Земекис ва Рассел узоқ вақт давомида буни сир сақлашган ва актёрнинг исмини ҳатто титрларга ҳам киритишмаган. Фақатгина 2016 йилда актёр бу сирни ўзи ошкор қилган.

    “Суспирия”даги Тилда Суинтон

    • Италия, АҚШ, 2018 йил.
    • Даҳшат, триллер.
    • Давомийлиги: 2 соат 32 дақиқа.
    • IMDb: 6.7.

    1977 йилда америкалик раққоса машҳур балет мактабига кириш учун Германияга келади. Уни қабул қилишади, лекин тез орада студияда қандайдир даҳшатли воқеалар содир бўлаётгани маълум бўлади — бу муассасада ишловчи ўқитувчилар қадимги маъбудаларга сиғинувчи жодугарлар экан.

    Фильмда Тилда Суинтон бирданига иккита муҳим ролни ўйнаган. Аслида эса актриса учта образда намоён бўлади: Мадам Бланк, Ҳелена Маркос ва доктор Жозеф Клемперер. Суинтонни доктор роли учун ажабтовур пластик грим ёрдамида кекса эркакка айлантиришган. Титрларда ҳам Клемперер ролини “профессионал психоаналитик, проффессор Лутс Эберсдорф ” ижро этгани кўрсатилган.

    Бред Питт “Дедпул-2” фильмида

    • АҚШ, Канада, 2018 йил.
    • Илмий фантастика, ҳаракат, комедия.
    • Давомийлиги: 1 соат 59 дақиқа.
    • IMDb: 7.6.

    Севгилиси ўлдирилганидан сўнг, Дедпул чуқур депрессияга тушиб қолади. Аммо у келажакдан келган, мутацияга учраган Кейбл билан тўқнаш келишга мажбур бўлади. Кейбл суперқобилиятларга эга бир ўсмирни ўлдиришни режалаштиради, чунки гўёки бола келажакда ёвузликка айланади. Дедпул ҳатто Кейбл билан жанг қилиш учун жамоа тузишга мажбур бўлади, лекин режалар кутилганидек ўхшамайди.

    “Дедпул-2” фильмида кўплаб қизиқарли эпизодлар мавжуд, ҳаттоки Мэтт Деймон ҳам таниб бўлмайдиган гримда пайдо бўлади. Аммо энг кулгили образ — кўринмас одам. У аслида қандай кўринишда эканини томошабин фақат қаҳрамоннинг ўлими саҳнасида бир неча сонияга кўради. Ва бу одам — Бред Питт эканлиги маълум бўлади.

    Райан Рейнолдс Питтни бундай кичик ролга тушишга кўндирган. Қизиғи шундаки, Питтнинг гонорари фақат бир чашка қаҳва бўлган. Аммо у шарт қўйган: ичимликни шахсан Райан Рейнолдснинг ўзи олиб келиши керак эди. Шу тарзда келишув амалга ошган.

    “Дункерк”даги Майкл Кейн

    • Буюк Британия, АҚШ, Франция, Нидерландия, 2017 йил.
    • Ҳарбий, драма.
    • Давомийлиги: 1 соат 46 дақиқа.
    • IMDb: 7.8.

    Иккинчи жаҳон уруши пайтида минглаб инглиз, француз ва белгия аскарлари Дункерк шаҳри атрофида тузоққа тушиб қолишади. Улар фақат сув орқали қутулишлари мумкин, лекин катта кемалар қирғоққа яқинлаша олмайди. Фильм воқеалари уч хил ракурсдан ноанъанавий тарзда ёритилади: қуруқликда бир ҳафта давомида, сувда бир кун ва осмонда бир соатлик вақт оралиғида кўрсатилади.

    Режиссёр Кристофер Нолан бир хил актёрлар билан ишлашни ёқтириши билан танилган. Масалан, Киллианн Mёрфи ва Том Ҳардини тез-тез фильмларида кўриш мумкин, улар “Дункерк” фильмида ҳам рол ўйнашган. Аммо Нолан фильмларининг асосий “рамзи” — Майкл Кейн, у режиссёрнинг барча асарларида, “Бетмен” трилогиясининг биринчи қисмидан бошлаб актёрлик фаолиятини тарк этгунга қадар иштирок этган.

    “Дункерк”да Кейн бирор марта ҳам кадрларда кўринмайди. Аммо актёр барибир бу фильмга яширинча қўшилган. У фильмда Ҳарди ижро этган учувчига радио орқали буйруқ беради. Нолан буни 1969 йилда суратга олинган “Англия учун жанг” фильмига ишора деб билади, чунки ўша фильмда Кейн эскадриля қўмондони ролини ижро этганди.

    “Юлдузлар жанги: сўнгги жедай”даги Дениел Крейг

    • АҚШ, 2017 йил.
    • Фантастика, саргузашт, жангари.
    • Давомийлиги: 2 соат 32 дақиқа.
    • IMDb: 6.9.

    Рей жедайлар маҳоратини ўрганиш учун Люк Скаюолкердан таълим олишга йўл олади, аммо Люк янги шогирдидан мутлақо мамнун эмас. Шу билан бирга, Сопратив кучлари малика Леянинг бошчилигида Биринчи Орден қўшинларига қарши охирги имкониятларидан фойдаланиб курашишади.

    “Юлдузлар жанги” 2015 йилда қайта бошланганидан бери турли эпизодлар франшизанинг қизиқарли жиҳатларидан бирига айланди. Масалан, фильмда шаҳзода Гарри ва шаҳзода Уилям ҳам кўриниш беради, аммо уларни таниб бўлмайди, чунки улар Империя аскарлари шлемларида чиқади. Шу каби актёр Дениел Крейг ҳам аскар образида суратга тушган.

    02.10.2024, 13:47   Изоҳ (0)   5641
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #актёр#Голливуд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Муҳташам юз йил” сериали Голливудда суратга олинганида, бош ролларни кимлар ижро этган бўларди? 

    18.09.2023, 09:05

    Амитабҳ Баччан 81 ёшда: Бир вақтнинг ўзида икки қўли билан ёза оладиган ва бедаво касалликдан азият чекадиган актёр ҳақида (фото)

    11.10.2023, 13:06

    Таниқли актёр Адиз Ражабов оғир жудоликка учради

    28.11.2023, 08:45

    “Ким кимга мос эканлигини ўзимиз биламиз”. Бобур Мансуровнинг рафиқаси актёр билан қандай танишгани ҳақида сўзлаб берди

    06.12.2023, 14:20

    Турк актёри Эмре Кивилжим Юлдуз Ражабова билан айни пайтдаги муносабатларига ойдинлик киритди 

    18.12.2023, 10:35

    Таржимон бўлишни орзу қилган, бедаво касалликдан азият чекадиган ҳамда турк актёрига кўнгил қўйган Юлдуз Ражабова 34 ёшда (фото) 

    25.12.2023, 11:50

    Онасига ҳовли совға қилган блогер, отасига машина олиб берган актёр ва рўмол ўраган Марям Тиллаева. Instagram янгиликлари

    03.01.2024, 22:15

    “Муҳташам юз йил” сериали актёрларидан қайси бири Усмонлилар сулоласининг ҳақиқий авлоди? (фото)

    18.01.2024, 14:20

    “Муҳташам юз йил” сериалидаги актёр болалар 13 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)

    29.01.2024, 15:50

    “Муҳташам юз йил” сериалининг бошқа образларда таниш қийин бўлган актёр ва актрисалари (фото)

    06.02.2024, 16:27

    Ҳинд фильмларида ёвуз қаҳрамонларни гавдалантирган актёрларнинг соҳибжамол қизлари (фото)

    15.02.2024, 16:50

    Ўзга миллат вакили бўлса-да, турк киносида шуҳрат қозонган актёр ва актрисалар (фото)

    16.04.2024, 16:35

    Instagram: Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди, “Митти вайн” актёри Азиз Тўлаганов уйланди, Ғиёс Бойтоев нега қимирламай куйлайди?

    21.04.2024, 22:20

    Эрта ёшда турмуш қурган Голливуд юлдузлари (фото)

    22.05.2024, 11:40

    Нафақат Голливудни, балки дунёни ҳам забт этган 7 нафар осиёлик актриса (фото)

    28.05.2024, 12:48

    Келишган қомати туфайли ишдан бўшатилган: Голливуд юлдузларининг ёрдамчилари билан юз берган қизиқарли ҳолатлар

    14.06.2024, 13:43

    Машҳур турк актёри Бурак Ўзчивит ўзбек тарихий фильмида суратга тушади

    22.06.2024, 15:55

    “Семиз, қари, истеъдодсиз”: машҳур турк актёрларининг мухлислар норозилигига сабаб бўлган рафиқалари

    24.07.2024, 18:15

    Голливуд юлдузларига икки томчи сувдек ўхшайдиган оддий одамлар (фото)

    02.08.2024, 13:20

    “Қиш сонатаси” қандай суратга олинган ва унинг актёрлари ҳозир нима билан банд? (фото)

    15.08.2024, 15:40

    “Бир инсон билан яшаб, ўзингни ёлғиз ҳис қилишдан ёмони йўқ”. 45 килога озган ва актёр эри билан ажрашган Шаҳноза Отабоева 35 ёшда (фото, видео) 

    21.08.2024, 16:40

    Сериалдаги ролини кутилмаганда тарк этган турк актёр ва актрисалари 

    03.09.2024, 14:10

    Instagram: Бобур Йўлдошев хонадонида тўй, “Митти вайн” жамоси актёри уйланди, Рухшонанинг турмушга чиққани ёлғонмиди? 

    18.09.2024, 10:59

    Хонанда Афруза турмушга чиқди. Куёв — таниқли актёрнинг ўғли (фото, видео)  

    25.09.2024, 21:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.