• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Бир инсон билан яшаб, ўзингни ёлғиз ҳис қилишдан ёмони йўқ”. 45 килога озган ва актёр эри билан ажрашган Шаҳноза Отабоева 35 ёшда (фото, видео)

    21 август санасида хонанда Шаҳноза Отабоева 35 ёшни қарши олди. У мухлисларга “Оҳ, азизим”, “Фариштам онам” каби қўшиқлари билан яхши таниш.  

    Фото: Instagram


    — Аслида, келиб чиқишимиз Тошкент вилоятининг Пискент туманига бориб тақалади. Лекин бувим Сурхондарёда катта шифокор бўлгани учун ота-онам Сурхондарёда яшашган ва мен ўша ерда туғилганман. Лекин болалигим Тошкентда ўтган. Онам чиройли қўшиқлар айтадилар, лекин ўзлари ўқитувчилар. Санъатга қизиқиш онамдан ўтган. Агар шифокор бўлганимда, эплаб кетардим, деб ўйлайман. Ёки хонанда бўлмаганимда, яхши тикувчи бўлардим. “Оҳ, азизим” клипидан кейин мени стюардессаликка ҳам ишга таклиф қилишган. Бунга бўйим узунлиги сабаб бўлган бўлса керак.



    Болалик хотиралари

    — Мактабда онамнинг қўлларида таҳсил олганман. Ҳеч эсимдан чиқмайди. Ўша пайтларда фаррош учун синф фондига пул йиғиларди. Онам синф раҳбари бўлгани учун фаррош чақирмай, дарсдан кейин ўзлари синф хоналарини тозалаб чиқардилар. Мен ҳам шунда онамга ёрдам берардим. Таътил пайтларида уйда бекор қолмасин, деб “дом”имиз тагида кичкина столча қўйиб, писта ва қурт сотишимга шароит қилиб берарди. Меҳнатнинг айби йўқ. Кейинчалик клипларим телевидение орқали намойиш этила бошлаганидан сўнг қўшниларим “Анов писта-қурт сотадиган қўшни қиз артист бўлибди”, дейишган экан. Онам укам иккаламизни ёлғиз боши билан вояга етказганлар.

    Озода Нурсаидовага ҳавас қилганман

    — “Оҳ, азизим”ни Озода Нурсаидовага ўхшаб куйлаганман. Ўша қўшиқ чиққанидан кейин кўпчилик Озода янги қўшиқ айтибди, деб ўйлашган. Озода опамга тақлид қилиб-қилиб, ўзимни топганман. Чунки мен Озода бўла олмасдим, ўз йўналишимни топишим керак бўлган. Улар менга нафақат устоз, балки яқин опамдек бўлиб қолганлар.

    Актёр Камол Бобоназаров билан турмуши

    Фото: Instagram

    — Турмуш ўртоғим билан тўлиқ 3 йил яшадик. Кейин алоҳида яшадик. Бир ярим йилдан кейин фарзандларимиз ота-онасиз ўсмасин, деб яна ярашдик. Лекин яшаб кета олмадик. Ҳозирда қонунан ҳам, шаръий томондан ҳам ажрашганмиз. Ҳеч қайси аёл бахтли ва тўкис ҳаётда яшаса, у ҳаётини барбод қилиб, бошқа йўлга кетмайди. Мен қийинчилик кўриб катта бўлганман, фарзандларим ота-онасиз катта бўлишларини истамаганман. Балки менинг айбим — санъаткор бўлганимдадир. Чунки тўйлар, хизматлар сабаб кўп кўчада юрамиз. Шу сабаб ўртамизда келишмовчиликлар бўлди. Мен уйда ҳам эркак, ҳам аёл бўлиб яшашдан чарчадим. Неча йиллардан бери уйга фақат мен бозорлик қилиб келаман. Мен ҳам турмуш ўртоғим рўзғоримни қилиб беришини хоҳлайман.



    Ортиқча вазн билан кураш


    Хонанданинг айтишича, унинг ҳаётидаги стресслар ва асаббузарликлар ортиқча вазн тўплашига сабаб бўлган.

    — Тўйдан олдин бирга ижод қилишни, хизматларга бирга чиқиб, мен қўшиқ айтиб, улар бошловчилик қилишларини режалаштиргандик. Кетма-кет фарзанд кўрдим. Ижодни ҳам оилам мустаҳкамлансин, деб ташлаб қўйдим. Тўйга, хизматларга бориб келардим керак бўлса. Бошида кўп қийинчиликлар бўлди. Яхши бўлиб кетар, деб курашдим. 27 ёшимда турмушга чиқиб, 28 ва 29 ёшимда кетма-кет фарзандли бўлдим. Асаббузарлик ва стресслардан семириб кетдим. Тарозидаги вазним 120 килога қараб кетди. Ҳар хил диеталар қилдим, дорилар ичдим. Умуман оза олмадим. Охири ошқозонимни кестириб 45 килога оздим.

    Фото: Instagram


     Шаҳноза Отабоева вазни сабаб 5 йил саҳнага чиқмагани ҳақида

    — Бу ишни ҳамма билди, чунки мен ҳеч кимдан беркитиб қилмадим. Биринчи навбатда яхши шифокор танлай олиш керак экан, сабаби бу сизнинг ҳаётингиз билан боғлиқ. Кўпчилик билан маслаҳатлашдим. Аёл киши фарзанд кўргандан кейин барибир семиради. Айниқса, COVID-19 дан кейин кўп ўзгаришлар бўлди, яшаш учун курашдик. Озарбайжондан келган шифокорга бордим ва жарроҳлик йўли билан озиш учун операция қилдирдим. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, чунки 5 йил саҳнадан қочиб юргандим. Вазним сабабли клип ололмадим, саҳнага чиқолмадим. Озиш учун ҳамма нарса қилдим, фойдаси бўлмади.

    Фото: Instagram


    Жарроҳлик операциясидан олдинги ҳолати ва ундан кейин 35 кг вазн йўқотгани ҳақида

    — Операция қилдириш ҳақида кўп аёлларга айтяпман. Санъаткор бўлганингиздан кейин шу ҳолат бўлса, кўпчиликдан қочар экансиз, одамлардан уяларкансиз. Дўконга киришим билан сизга мос ўлчамдаги кийим йўқ дейишлари кўнглимга тегарди. Бирор нарса тиктирсангиз, ярашмайди, ойнага қарагингиз келмайди, бу тўла вазнли аёлларимизда оддий ҳол. Шунақа воқеалар бўлган. Жуда қийналдим, стресс бўлди, бу ҳолатни бошдан кечирган одам билади. Мен 35 кг вазн ташладим, яқинда бориб шифокор кўригидан ўтгандим. Ҳозир ўзимни жуда енгил ҳис қиляпман, худди 15 йил олдинги, клипимдаги стюардесса кўринишида бўлган Шаҳнозага қайтгандекман. Бу реклама эмас, ўзим бошдан кечирганим учун буни кўпчиликка тавсия қилдим. Кўпчилик Instagram саҳифамда 5-6 ойдан бери мени кузатиб келади, айримлари худди шу жарроҳлик операциясини қилдирди ва менга раҳмат айтди.

    Фото: Instagram


    Ажрашишига нима сабаб бўлган?


     — Эркак ўз аёлини беномусликда, дилозорликда айбласа, оиласини уйсиз қолдирса чидай олмас экансиз. Яшаб ўтирган уйимизни сотиб юборган, пули эса йўқ бўлиб кетган. Мана шу нарсалар мени кучли қилди. Мен ўшанда икки болам билан бировнинг “тараканхонасида” яшадим. Майли, уйни сотиб юбординг, лекин аёлинг ва болаларингни ижарага олиб чиқиш йўлини қилсанг бўларди-ку. Лекин турмуш ўртоғим кимнидир топиб, мени тўла ҳолимда икки болам билан шундоқ ботқоққа улоқтириб кетди. Яқинда шундай ҳолат бўлди: болам отамни соғиндим, деди. Телефон қилсак ҳар доим “Ишим бор ҳозир, болам” жуда бўлмаса “Ҳозир пулим йўқ, пулим бўлганида бораман”, дейди. Лекин кейинчалик эшитдимки, ўшанда бир аёлнинг офисида уни кутиб ўтирган экан.  

    21.08.2024, 16:40   Изоҳ (0)   101640
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бизни кўчада қолдириб, бошқа аёл билан кетиб қолди”. Шаҳноза Отабоева актёр Камол Бобоназаров билан ажрашишига сабаб бўлган воқеа ҳақида

    11.03.2024, 13:40

    Неслиҳан Атагул 31 ёшда: “Севги изтироби” сериали юлдузи иштирокидаги энг яхши фильмлар (трейлер) 

    20.08.2024, 12:54

    Ҳаётда ҳеч қачон ҳеч кимнинг ўйинчоғи бўлмаган француз актёри — Пьер Ришар 90 ёшда

    20.08.2024, 18:51

    “Бир йил ичида 10 та уй алмаштирганмиз”. Устозининг ўғлига кўнгил қўйган, ноёб қобилият эгаси Юлдуз Турдиева 39 ёшда (фото, видео)  

    21.08.2024, 12:35

    Instagram: Отабек Мадраҳимов неварали бўлди, Фарҳод бизнесга қўл урди, Дилноза Кубаева қачон турмушга чиқади?

    21.08.2024, 11:25

    Роли сабаб “қаритилган” актёрлар: йиллар ўтиб улар айнан шу ёшда қандай кўринишга эга?

    21.08.2024, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.