• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Амитабҳ Баччан 81 ёшда: Бир вақтнинг ўзида икки қўли билан ёза оладиган ва бедаво касалликдан азият чекадиган актёр ҳақида (фото)

    11-октябрь куни ҳинд киносининг тирик афсонаси — Амитабҳ Баччан 81 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан унинг ҳаёт ва ижод йўлига назар ташлаймиз.

    Ҳиндистон мустақилликка эришганидан 25 йил ўтиб, мамлакат ёшларининг ҳафсаласи пир бўлди. Коррупция, ишсизлик, оғир ҳаёт — буларнинг бари курашишни талаб қилар эди.

    Фото: Yandex
     

     

    1973 йилда “Занжир” фильми намойиш этилди, унда қонунни ўз қўлига олган ва ёвузликка қарши курашган қаҳрамонни одамлар худди ўзларининг қутқарувчиси сифатида кўрди. Картинада бош рол — полиция ходими Вижай Ханнани ўйнаган актёр келишган, узун бўйли Амитабҳ Баччан эди.

    Машҳур ҳинд шоири Хариваншрая Баччаннинг ўғли Амитабҳ 1942 йил 11-октябрда Ҳиндистоннинг Оллоҳобод шаҳрида туғилган. У дастлабки таълимни Шервуд мактабида олди, сўнгра Калкуттадаги юк ташиш фирмасида брокерлик ишини ташлаб, 1968 йилда Бомбейга кўчиб ўтди. Бу ерда уни ўз ўрнини топиш учун кураш кутиб турар эди.

    Фото: Yandex
     

    Қизиғи шундаки, у ўзининг ажойиб овози билан Бутун Ҳиндистон радиоси томонидан рад этилган ва ҳатто биринчи фильмларидан бири “Решма ва Шера”да бошқанинг овози билан ўйнаган. Кўплаб муваффақиятсизликлардан сўнг Амитабҳ ҳатто актёрлик карьерасидан воз кечишни ҳам ўйлаб кўрган вақтда унинг ҳаётида “Занжир” жангари фильми пайдо бўлди.

    Ундан олдин Ришикеш Мукержи режиссёрлик қилган “Ананда” (1970) ва “Ношукур” (1973) ёки “Савдогар” (1973) фильмларида иштирок этди. Аммо “Занжир” ҳамма нарсани ўзгартириб юборди.

    Баланд бўйли, қотмадан келган Амитабҳ янги жанг қаҳрамонининг тимсолига айланди. Ражеш Ханна ва Дҳармендра каби ҳамкасблари романтик ролларни ижро этган бўлса, Амитабҳ ҳинд киноларининг “жиддий ва забардаст йигити”га айланди. Буларнинг барчаси 1970 йилларнинг ўрталарида, мамлакатдаги иқтисодий вазият беқарор бўлган пайтда юз берди.

    Ҳозирда Болливуд классикаси ҳисобланган “Девор” (1975) фильмида у Шаши Капур ўйнаган ҳалол полициячидан фарқли ўлароқ, мафия бошлиғи ролини ижро этди. Бу жангари фильмда одамларга қонунга бўйсунувчи акасидан кўра кўпроқ ҳамдард бўлишга муваффақ бўлган Амитабҳ навбатдаги ажойиб чиқишини қилди.


    Фото: Yandex

    Фильмлардаги Баччан образи кўпинча икки турдаги аёллар билан ҳамкорлик қилган: биринчиси, содда ва анъанавий она, кўпинча Нирупа Рой ўйнаган. Иккинчиси, Зийнат Аман, Парвин Баби ёки Рекҳа тимсолидаги эркинликни севувчи қиз. Амитабҳ фильмографиясига Яш Чопра фильмларидан, масалан, “Севги — бу  ҳаёт” ёки Манмохан Десаининг “Амар, Акбар, Антони”, “Тарбия”, “Тақдир” каби оддий комедияларидаги романтик роллар ҳам киритилган. Ва ҳамма картинада у ўз ролларини энг юқори ампулада ўйнаб келган.

    1982 йилда Баччан Манмохан Десаининг “Ҳаммол” фильмида суратга тушаётганда ҳаётига хавф туғдирадиган даражада жароҳат олди. Актёр клиник ўлимдан омон қолган бўлса-да, оёққа тургунча бир қатор операцияларни бошидан кечирди. Бутун мамлакат умидсизликка тушди, унинг ҳаёти учун кўп дуо ва зиёратлар амалга оширилди.

    Фото: Yandex

    Актёрнинг тирик қолиши учун 200 дан ортиқ донорлар қон топширди. Фильм чиққач, у жиддий жароҳат олган саҳна бир неча сония давомида тўхтатилиб, ушбу саҳна актёрнинг ҳаётига хавф туғдиргани айтилди. Бундан ташқари, Десаи ҳам асл сценарий бўйича уни авж нуқтасида ўлдирмасликка қарор қилган эди. Айтиш керакки, картина кассада катта ютуққа эришди.

    1984 йилда, карьерасининг айни авжида Амитабҳ Баччан сиёсатда ҳам ўзини синаб кўришга қарор қилди. Индира Ганди, Рожив Ганди ва Неру оиласи аъзолари билан бўлган яқин алоқаларини айтмаса ҳам, машҳурлиги туфайли туғилган шаҳри — Оллоҳобод аҳолисининг кўпчилиги уни парламентга сайлади.


    Фото: Yandex

    Аммо Баччаннинг сиёсатга аралашуви узоқ давом этмади — у баъзи жанжалларга, жумладан, мамлакатни ларзага солган Бофорс қуроллари ишига алоқадор эди.  Натижада, у ҳеч қачон сиёсатга аралашмасликка ваъда бериб, парламентдаги курсисидан воз кечди.

    Кино жабҳасида у Болливуддаги ижодини 1980 йилларда давом эттирди.  Кейин у  “Оловли йўл” фильмидаги ўғри роли учун Миллий мукофот олди (1990). Бироқ 90 йилларнинг бошларида “Яхши дўстлар” (1991) ва “Худо гувоҳ” (1992) фильмлари намойишидан сўнг танаффусга чиқди.  Муваффақиятли тижорат қаҳрамони сифатида унинг карьераси бир оз муддатга тўхтаб қолди.

    Орадан беш йил ўтгач, Баччан “Ўлим фариштаси” (1997) билан яна кинога қайтишга уринди ва у энди фильмларнинг муваффақиятига ўз таъсирини йўқотганди. Бундан ташқари, унинг ABCL компанияси Бангалорда бўлиб ўтган “Дунё гўзали” тадбирини нотўғри бошқарганлиги сабабли қарзга ботиб қолди ва Амитабҳ ҳисобидан чиқарилди.

    Фото: Yandex

    Аммо кейин унинг ҳаётида ажойиб бурилиш юз берди. Оммабоп “Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?” ток-шоуси бошловчиси ролини нафақат қойилмақом тарзда ижро этди, балки ёш авлод билан ҳам ишлашни ёқтириб қолди.

    Амитабҳ Чарли Чаплин ва Лоуренс Оливье каби буюклар қаторида минг йиллик юлдуз сифатида тан олинган. Шунингдек, Баччаннинг Лондондаги Мадам Тюссо музейида абадийлаштирилган биринчи мум ҳайкали пайдо бўлди. 2001 йил 26 январда ҳинд кино санъатига қўшган ҳиссаси учун нуфузли “Падма Бхушан” мукофоти билан тақдирланди.

    Фото: Yandex

    Шундан сўнг Амитабҳ ҳинд киносининг энг банд актёрларидан бирига айланди, ҳаттоки унга махсус роллар ёзилди. Болливудда у фақат қаҳрамон-ота ролини ўйнар ва бу унинг учун катта ютуқ эди.

    Баччан “Севги ва хиёнат” (2003), “Бурч ҳаммасидан устун ” (2004), “Мураббий” (2004), “Банти ва Бабли” (2005), “Шунчаки севгига ишонма” (2007), “Севги рецепти: шакарсиз!” ва “Бекорчилик қурбони” (2007) каби ҳар қандай сценарийни осонликча ўзлаштира олишини ва ўйнаган ҳар бир ролини ҳаётга татбиқ қилишни кўрсатди.

    Фото: Yandex

    Бугунги кунда 81 ёшида ҳам Амитабҳ Баччан ҳар доимгидек банд, ўз ишида доимгидек куч ва иштиёқни намоён этади ва ўзининг такрорланмас роллари билан ҳайратда қолдиришда давом этмоқда.

    Оиласи

    Амитабҳ Баччаннинг катта қизи Швета ўзини онаси сингари оила ва болаларга бағишлади ва кинодаги карьера унга тегишли эмаслигини англаб етди. У машҳур актёр Раж Капурнинг набираси Никхил Нанда билан турмуш қурган, жуфтликнинг икки нафар фарзанди бор эди. Лекин Шветанинг никоҳи узоқ давом этмади ва 2020 йилда ажрашиш учун судга ариза топширди.

    Фото: Yandex

    Шветанинг қизи Наве Навели жуда чиройли бўлгани учун ҳам кино оламида ажойиб карьерага эга бўлиши кутилган эди, лекин қиз АҚШда реклама бизнеси билан шуғулланади.

    “Мен қизимни актриса бўлишга кўндирдим. Бу борада мен унга катта босим ўтказдим ва жиддий ёндашдим. Шунчаки, болалигимдан Болливуд жуда кўп муаммоларга дуч келадиган қийин жой эканлигини биламан ва бу ерда карьерани шакллантириш осон иш эмас”, — дейди Швета Баччан.


    Фото: Yandex

    Шунингдек, Амитабҳнинг набираси, яъни Шветанинг ўғли Агастя 2019 йилда Буюк Британияда ўрта мактабни тугатган ва у ҳам актёр бўлиш ниятида.

    Амитабҳ Баччаннинг ўғли Абхишек — таниқли актёр, Фильмфареънинг “Энг яхши иккинчи даражали актёр” мукофотининг уч карра ғолиби. У отасининг ташқи кўриниши ва истеъдодини мерос қилиб олди, экранда турли ролларда пайдо бўлди. Айниқса, салбий одамларнинг ролларида ижобийдан кўра яхшироқ муваффақият қозонди. Маълум бўлишича, актёр узоқ вақт давомида Каришма Капур билан яқин муносабатда бўлган ва улар турмуш қуришга қарор қилган. Лекин тўсатдан машҳур актриса ҳамда гўзалликда бошқа юлдузлардан кам бўлмаган Айшвария Рай билан учрашди.

    “Қачонлигини билмайман, лекин мен уни ягона эканлигини англаб етдим. Очиғини айтганда, у бошқача эди ва мен доим унга нисбатан ниманидир ҳис қилардим. Агар унга ҳам шу савол берилса, худди шундай жавоб қайтаради”, — дейди Абхишек.

    Фото: Приме Time

    Юлдузли жуфтлик тўй кунини белгилади: Лекин орада келишмовчиликлар пайдо бўлди. “Ҳақиқий туйғулар” фильмининг иккинчи қисмини суратга олиш пайтида Ритик Рошан ва Айшвария иштирок этган саҳналарнинг бири учун ғазабланган ҳинд томошабинлари уларни судга берди. Айшвариянинг бўлажак қайнонаси ҳам ўғлидан тўйни тўхтатишни талаб қилади. Аммо Абхишек бунга рози бўлмади ва тўй бўлиб ўтди. Айшвария ва Абхишекнинг ҳозирда қизи бор, унинг исми Аарадя ва у худди отасининг ўзгинаси. Баччанлар оиласининг энг кичиги ва суюклиси.

    Амитабҳ ва унинг рафиқаси Жая қарийб 50 йилдан буён бирга яшаб келмоқда. Уларнинг катта, дўстона ва бахтли оиласи бор. Баччанларнинг айтишича, ҳар бир муваффақиятли эркак ортида уни қўллаб-қувватлайдиган аёл туради. Амитабҳ Баччаннинг рафиқаси Жая Бхадури турмуш ўртоғи ва болаларини бахтли қилиш учун ҳамма нарсани қилди. Баччаннинг ижодий таржимаи ҳоли деярли 300 та фильмни ташкил қилади. Актёрларнинг кўпчилиги йиллар давомида ёшликдаги машҳурлигини сақлаб қолишида рафиқасининг хизмати катта, албатта.

    Амитабҳ рафиқасини ҳурмат қилади ва қадрлайди − бир марта актёр комага тушиб қолганида турмуш ўртоғи унинг олдидан бир қадам ҳам узоққа кетмаган. Амитабҳ ўзига келгач, ёнида Жаяни кўриб, шундай деган: “Агар мен ҳаётга қайта келар бўлсам, барибир фақат сенга уйланардим”.

    Жая ва Амитабҳ кўп нарсаларни бошдан кечди, ота-она, бобо-буви бўлди ва ажойиб оиласини сақлаб қолди.

    Фото: Bollywoodtime

    Актёр ҳақида қизиқарли фактлар:

    • Амитабҳ бир вақтнинг ўзида икки қўли билан ҳам ёза олади.
    • Ўз ўғлининг ўғли ролини ижро этган ягона актёр.
    • Актёр соатлар коллекциясини йиғади.
    • У қачонлардир кунига 200 дона тамаки чеккан, лекин кейинчалик зарарли одатларидан воз кечган.
    • Унинг Lexus автомашинасида ўқ ўтказмайдиган шиша ва радиал шиналар бор.
    • У 10 та фильмда иккитадан ролни ижро этган.
    • Тери касаллиги — витилигодан азият чекади.
    • У мум ҳайкали ясалган биринчи ҳинд актёри бўлган.
    • Севимли шаҳарлари — Лондон ва Швейцария.
    • Ёшлигида яхши спортчи бўлган.
    11.10.2023, 13:06   Изоҳ (0)   132647
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Амитабҳ Баччан, Шоҳрух Хон ва ҳинд киносининг бошқа актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    08.08.2023, 15:40

    Ҳинд киноси афсоналари — Амитабҳ Баччан ва Раж Капурнинг набираси Агастя Нанда актёрликка қадам қўйди

    26.09.2023, 09:40

    “Нарния салтанати” тақдимотига 23 йил тўлди: Фильмдаги ёш актёрлар бугун қандай кўринишда? (фото) 

    09.10.2023, 19:40

    “Мен ҳамма нарсамни йўқотдим”. Америкалик актриса Шерон Стоун саломатлиги ва карьерасига инсульт қандай таъсир ўтказгани ҳақида

    09.10.2023, 13:14

    Леонардо Ди Каприонинг “Титаник” фильмида кийган кийими аукционга қўйилди 

    04.10.2023, 14:42

    Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Голливуд юлдузи Кевин Спейси билан ижодий учрашув бўлиб ўтди

    02.10.2023, 10:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.