АҚШнинг Алабама штатида мамлакат тарихида иккинчи марта азот ёрдамида ўлим жазоси ўтказилди. 59 ёшли АҚШ фуқароси Алан Южин Миллер қатл этилди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Маълум қилинишича, Миллерга 1999 йилда уч кишини ўлдиргани учун шундай ҳукм чиқарилган. Маҳкумга нафас олиш ниқоби орқали азот юборилган. Бу гипоксия ва охир-оқибат ўлимга олиб келган. Эркак саккиз дақиқада каталка устида ётганча жон берган.
Дастлаб эркакка 2022 йилда ўлим ҳукмини ижро этмоқчи бўлишган, бироқ ўшанда шифокорлар Миллерга ўлим инексиясини қўя олмаган.
“Мен бу ерда бўлиш учун ҳеч нарса қилганим йўқ”, деган у азот ёрдамида қатл этилишидан олдин.
25 январь куни Алабама штатида тарихда биринчи марта азот гипоксияси ёрдамида ўлим жазоси ижро этилганди. Бунинг учун маҳбус Кеннет Смит танланган. У 1988 йилда аёлни ўлдирганликда айбланган. Жиноят руҳонийнинг буюртмаси билан содир этилган бўлиб, унинг хотини қурбонга айланган, эри эса қарзларини тўлаш учун суғурта пулини олишни кўзлаган.
Изоҳ (0)