Эроннинг Маранд шаҳрида бир аёлни гуруҳ бўлиб зўрлаган беш эркак қатл қилинди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Мамлакат Олий суди томонидан эълон қилинган тегишли ҳукм 9 август куни амалга оширилган. Суд 2022 йили бир аёл ўғирлаб кетилганидан кейин беш эркак томонидан гуруҳли равишда зўрланганини маълум қилди.
Ҳибсга олинган шахслар сўроқ пайтида ўз жиноятларига иқрор бўлган. Натижада улар ўлим жазосига ҳукм қилинган ва бу Эрон Олий суди томонидан маъқуллангач, амалга оширилган.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг муносабатига қарамай, Эрон жиноятчиларни қатл этишда давом этмоқда.
Эронда қатлларнинг давом этишидан хавотир билдирган Amnesty International ташкилоти мамлакатда 5 ой ичида биргина гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун 173 киши қатл этилганини билдирди.
Эронда 2022 йил камида 582 киши қатл этилган. Бу 2015 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. Барча қатлнинг 88 фоиздан ортиғи расмийлар томонидан расман эълон қилинмаган.
Изоҳ (2)
Эрон суди тугри хуким чикарган
Эрон Олий суди томонидан жудаям тўғри қарор қабул қилинган.