Эрон суд тизими Эрон-Германия фуқароси Жамшид Шармаҳдни “Ер юзидаги коррупция”да айблаб, ўлимга ҳукм қилди. Бу ҳақда Ал Arabia хабар берди.
АҚШда ҳам яшаш учун рухсатномага эга Шармаҳд Эрон томонидан 2008 йилдаги портлашда ва мамлакатда бошқа ҳужумларни режалаштиришда айбланган монархия тарафдори гуруҳига раҳбарлик қилишда айбланган.
“Унинг ҳукми устидан ҳали ҳам олий судга шикоят қилиш мумкин”, — дейилади хабарда.
Шармаҳднинг ҳибсга олингани 2020 йилда разведка вазирлиги баёноти орқали эълон қилинган. Унда Шармаҳд “Америка номидан Эронда қуролли ва террорчилик ҳаракатларига раҳбарлик қилган террорчи Тондар гуруҳининг етакчиси” деб таърифлаган.
“Эрон Шоҳ уюшмаси” номи билан ҳам танилган Тондар ташкилоти 1979 йилги ислом инқилобини қабул қилмаган ва АҚШга қочиб кетган Эрондан келган муҳожирларни бирлаштириб, мамлакатни монархия тузумига қайтаришни кўзлаган. Охирги марта у 2008 йилда Шероз шаҳридаги масжидда портлаш содир этган. Бунинг оқибатида 14 киши ҳалок бўлган ва 200 киши жароҳатланганди.
Изоҳ (0)