Иссиқкўл вилоятининг Тон туманида 21 август куни Зиндон баланд тоғ кўлидан сув тошиши кузатилди. Ҳодиса оқибатида 490 киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда “Турмуш.кг” хабар берди.
Ҳодиса Тон дарёсида сув сатҳининг кўтарилишига олиб келган. Бир қанча аҳоли пунктлари сув тошқини хавфи остида қолган. Ҳосил бўлган тошқин оқибатида қишлоқ йўллари вақтинчалик ёпилган.
Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қурбонлар йўқлигини маълум қилган. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ва йўл хизмати ходимлари экскаваторлар ёрдамида тошқин йўналишини ўзгартирган. Ҳозирги вақтда Зиндон кўлидан Тон дарёсига сув оқимини қайта йўналтириш ишлари давом этмоқда.
Аввалроқ Иссиқкўл вилоятида 18 августда кучли ёмғирдан кейин юз берган сел оқибатларини бартараф этиш мақсадида фавқулодда ҳолат жорий этилганди.
Изоҳ (0)