АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник “Дарё”га берган интервьюсида Американинг Ўзбекистонда ҳарбий базалари йўқлиги ва келгусида ҳарбий база қуриш режаси ҳам йўқлигини маълум қилди.
“Ҳозир на Ўзбекистонда, на Марказий Осиёнинг бирор жойида ҳарбий базаларимиз йўқ, шу билан бирга, доимий ҳарбий база яратиш бўйича режамиз ҳам йўқ.
Биз Марказий Осиёнинг барча ҳукуматлари, жумладан, Ўзбекистон билан ҳарбий хавфсизлик соҳасида жуда яхши ҳамкорлик қиламиз, чунки биз баъзи умумий таҳдидларга дуч келамиз. Афғонистондан террор таҳдиди келиб турибди. Гиёҳванд моддалар, уюшган жиноятчилик хавфи мавжуд. Барча давлатлар, жумладан, Ўзбекистон ҳам, менимча, ўз чегаралари хавфсизлигидан хавотирда.
Шундай қилиб, ҳарбий ҳамкорлик бўйича қатор дастурларимиз бор, қўшма машғулотлар ўтказамиз – буларнинг барчаси ишончли хавфсизлик ва тинчлик барқарорлигига қаратилган.
Ишончим комилки, биз бунга қарши курашамиз. Улар миллий чегаралар ҳақида қайғурмайди, агар биз биргаликда ҳаракат қилмасак, бунга қарши курашиб бўлмайди”, — деди элчи.