Россияда “Мистер Сидр” ичимлигидан заҳарланиш оқибатида 28 киши вафот этди, 40 дан ортиқ киши касалхонада даволанмоқда. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.
“Роспотребнадзор” раҳбари Анна Попова вазиятга муносабат билдириб, барча маҳсулотларни муомаладан олиб ташлашни буюрди. Айни дамда одамлар Уляновск вилоятининг Димитровград шаҳридаги “Территория пиво” ва “БиррXаус” дўконларидан сотиб олинган “Мистер Сидр” ичимлигидан заҳарлангани маълум. Удмуртияда бир киши, Уляновск вилоятида 18 киши, Самара вилоятида 7 киши, Нижний Новгород вилоятида 2 киши вафот этган.
“Мистер Сидер” ичимлиги 2020 йилдан бери Самара вилояти Винтай қишлоғида ташкил этилган “Варка” хусусий пиво заводида ишлаб чиқарилади. Етказиб берувчи якка тартибдаги тадбиркор, 32 ёшли Ҳусейнов Анар Афат Ўғли (у қўлга олинган). 2020 йилда рўйхатдан ўтган заводнинг асосий фаолияти: пиво, алкогол, сув, шарбатлар, қандолат маҳсулотлари, тамаки, денгиз маҳсулотларини улгуржи ва чакана савдоси ва уларни ташишдан иборат.
Изоҳ (0)