Шимолий Кореянинг Владивостокдаги бош консулининг рафиқаси ва ўғли бедарак йўқолди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Маълум қилинишича, 4 июнь куни эрталаб Шимолий Корея дипломатик ваколатхонаси ҳудудида аёл ўғли билан таксига ўтирган, шундан кейин уларни ҳеч ким кўрмаган. Шимолий Корея дипломатик миссиясининг 62 ёшли ходими Цой Ен Нам полицияга 43 ёшли Ким Кум Сун ва 15 ёшли Пак Квон Чжунинг ғойиб бўлгани ҳақида ариза берган. КХДР элчихонаси вакилининг рафиқаси ва ўғли алоқага чиқмаяпти.
Полиция бедарак йўқолганларни ташиган такси ҳайдовчисини топган. Ҳайдовчининг айтишича, у йўловчиларни Русская кўчасида туширган, буни кузатув камералари ёзувлари ҳам тасдиқлаган. Бедарак йўқолган шимолий кореяликларни қидириш ишлари давом этмоқда. Полициянинг эҳтимолий версиясига кўра, улар Хитой ёки Жанубий Кореяга қочиб кетган.
Изоҳ (0)