• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Курткалар, кардиган ва пойабзал. Садир Жапаровнинг кийим-кечаклари унинг йиллик даромадидан 2,5 баравар қимматроқ бўлиб чиқди (фото ва видео)

    «24.kg» Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг кийим-кечаклари нархини ҳисоблаб чиқди, уларнинг қиймати президентнинг расмий даромадидан бир неча баробар баландроқ бўлиб чиқди.

    Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

    Аввалроқ Қирғизистон Солиқ хизмати мансабдор шахсларнинг 2021 йил якуни бўйича даромадлари тўғрисидаги декларацияларини эълон қилган эди. Садир Жапаров 2021 йилда даромади 997 803 қирғиз сомини (тахминан 11500 доллар) ташкил қилганини кўрсатган. Бу президентнинг ойлик даромади 83,1 минг қирғиз сомига (тахминан 930 доллар) тенг бўлганини англатади.

    Ҳужжатга кўра, унинг тасарруфида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 0,6 гектар ер участкаси ва гараж бор.

    Кўчмас мулк ёки транспорт воситаси ҳақида маълумот берилмаган. Шунингдек, давлат раҳбарининг энг яқин қариндошлари даромадлари ва мол-мулки ҳақида ҳам маълумот йўқ.

    Куланак ГЭС қурилиш майдонида

    Куланак ГЭС қурилиш майдонида
    Фото: Asia Plus

    Айни вақтда эса давлат раҳбари Куланак ГЭС қурилиш жойига кийиб келган куртканинг нархи унинг йиллик даромадидан каттароқ. У 1 миллион 364 минг сом (14 750 доллар) бўлиб, бу Садир Жапаровнинг 15 та ойлик маошига тенг демакдир.

    Фото: Кактус Медиа

    Аввалроқ Жапаров Германиядан давлат бюджетига сотиб олинган Airbus H145 вертолётини синовдан ўтказиш жараёнида кийган курткаси муҳокамага сабаб бўлган эди. У Loro Piana брендининг мўйнали курткасида кўриниш берган, «Vipavenue.ru» сайтида унинг нархи 14 177 евро эканини кўриш мумкин. Бу президентнинг гардеробидаги ягона қимматбаҳо кийим эмас, дейилади хабарда.

    Яқинда Олий Евросиё иқтисодий кенгаши якуний мажлисига Қирғизистон раҳбари қизил тагчармли Christian Louboutin француз бренди оёқ кийимида келганди, унинг нархи 86,5 минг сом (1010 доллар) бўлиб, бу ҳам президентнинг ойлик маошидан кўп демакдир.

    Фото: Asia Plus

    8 февралда ҳам Қирғизистон президенти пойтахт бозорларидаги тадбиркорлар билан назорат-касса машиналарини жорий этиш юзасидан мулоқот ўтказганда кийган курткаси муҳокамаларга сабаб бўлганди. Ижтимоий тармоқларда президентнинг курткаси Италиянинг Stefano Ricci брендидан бўлиб, унинг нархи 5900 доллар экани ҳақида маълумот тарқалган.

    Фото: «24.kg»

    2022 йил августида давлат раҳбарининг Ermenegildo Zegna брендига тегишли кардигани ҳам ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлганди, унинг нархи 5 минг доллар бўлиб, бу Жапаровнинг оилик маошидан беш баравар кўпдир.

    Фото: «24.kg»

    Бундан аввал ҳам Садир Жапаров ва унинг рафиқаси Ойгул Жапарованинг қимматбаҳо чанғи либоси муҳокамаларга сабаб бўлганди. Уларнинг устидаги либослари қимматбаҳо маркали курткаларга жуда ўхшашлиги айтилган.

    Тахминларга кўра, президент эгнидаги куртка Lynn брендига тегишли бўлиб, 1099 евро туради. Биринчи хонимнинг устидаги куртка эса Toni Sailer брендиники бўлиб, нархии тахминан 1600 долларни ташкил қилади.

    Ўтган йилнинг ўзида Садир Жапаровнинг эгнида қарийб 2 миллион 500 минг сом (29 минг доллардан зиёд)лик кийим-кечакларни кўришган. Бу унинг йиллик даромадидан 2,5 баравар ортиқроқ демакдир.

    Мавзуга доир: Қирғизистон президенти футбол бўйича ЖЧга хусусий самолётда парвоз қилгани учун танқидга учради

    04.01.2023, 15:09   Изоҳ (0)   33211
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Канада 2022 йилда рекорд даражада кўп — 431,6 минг иммигрантни қабул қилди

    04.01.2023, 14:20

    Германия Польша билан Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлар учун товон тўлаш масаласини муҳокама қилишдан бош тортди

    04.01.2023, 13:24

    Янги йил кечаси Европада рекорд даражада илиқ об-ҳаво кузатилди

    04.01.2023, 12:56

    Қозоғистонда кучли қор бўрони туфайли 130 га яқин автомобиль йўли ёпилди (видео)

    04.01.2023, 12:33

    АҚШ ва Жанубий Корея КХДРнинг эҳтимолий ядро зарбасига қарши жавоб чораларини тайёрламоқда

    04.01.2023, 12:24

    Норвегия Украинани қиш охиригача газ билан таъминламоқчи

    04.01.2023, 12:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.