• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенат раиси хонадонини ўғри урди, блогер қиз Қашқадарё ҳокими бошчилигидаги вилоятни «паноҳига олмоқчи»лигини айтди: «Дарё»да ҳафта дайжести

    Якунланаётган ҳафта Сенат раиси Танзила Норбоеванинг уйига ўғри тушгани-ю, блогерликка даъвогар қизнинг Қашқадарё ҳокими бошчилигидаги вилоятни ёш блогерлар ёрдамида «паноҳига олмоқчи»лигини айтгани билан эсда қолмоқда. «Дарё» ҳафтанинг энг шов-шувли воқеалари кетма-кетлигини ёдга олади.

    Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги уйларнинг биридан 12 минг 500 доллар миқдоридаги пул ўғирлангани хабар берилди. Бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилган Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов уй Сенат раиси Танзила Норбоеванинг қизига тегишли эканини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» манбалари берган ҳужжатда Сенат раиси хонадонига ўғриликка тушгани ва 12 минг 500 долларни ўғирлашда гумонланаётгани айтилган аёл ИИБ ходимлари унга куч ишлатиб, айбни бўйнига қўйганини ёзган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳужжатларда қайд этилишича, 37 ёшли гумонланувчи Д.Т. Мирзо Улуғбек туманида жойлашган, махсус қўриқловга олинган Дўрмон комплексидаги 22-уйда энага сифатида ишлаб келган. 2 ноябрдан 6 ноябргача бўлган навбатчилик вақтида уйдаги жавон ичидан уй бекасига тегишли 12 минг 500 долларни яширин равишда талон-торож қилганликда гумон қилинган. Ва 2022 йил 26 ноябрь куни гумонланувчи сифатида жиноят ишига жалб этилган. Гумонланувчига 2022 йилнинг 2 декабрь куни Мирзо Улуғбек тумани прокурори илтимосномаси билан Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди ажримига мувофиқ қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2022 йил 5 декабрь куни соат 6:00 ларда мени Дилмурод терговчи хонасига олиб борди. У ерда Мирзо Улуғбек туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходими Бекзод келиб, Дилмуродни тергов бўлими ходими деб айтди. Дилмуроднинг хонаси тўртинчи қаватга олиб чиқди. У ерда менга аввал яхши гапиришди, кейин Бекзод менга бақирди ва чап оёғимни оёғи билан босди. Кейин менга жисмоний машқлар қилдирди ва жисмоний зарар етказди. Елкамга, қўлимга мушт қилиб урди. Кейин менга ҳозир кийимингни еч, расмга олиб эрингга жўнатаман, деб мажбурлади. Мен улардан бу ишни қилмаслигини сўрадим, — дейди унга куч ишлатилганидан шикоят қилган аёл.

    Кейинчалик 12 минг 500 долларидан айрилгани айтилаётган жабрланувчи ариза берган кунининг эртасига яна ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилиб, даъвоси йўқлигини билдириб, аризасини қайтариб олган. Ҳамда 12 минг 500 доллардан воз кечган. Гумонланувчи ўша куннинг ўзида қўйиб юборилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур ҳафтада шунингдек, электр энергия танқислиги ва табиий газ етишмовчилиги сабаб фаолияти деярли тўхтатилган метан газ заправкалари муаммоси ва ҳайдовчиларнинг бензинга бўлган талаби ҳукумат вакиллари, шунингдек шахсан президент Шавкат Мирзиёевни ҳам ташвишлантирди. Бунинг ортидан Аи-80 бензинига нисбатан акциз солиғини бекор қилиш ҳақида президентнинг махсус қарори ҳам қабул қилинди.

    Натижада Аи-80 русумли автобензин маҳсулотининг чакана нархи амалдаги нархларга нисбатан ўртача 8,7 фоизга камайиши прогноз қилинди ва «Ўзбекнефтгаз»га қарашли барча шохобчаларда шу маркадаги бензин 5700 сўмдан сотила бошланди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бензиннинг арзонлашиши эса асосан водий вилоятларида, шунингдек Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон республикасида АИ-80 маркали бензиннинг заправкалардан йўқолиб қолишига олиб келди. Табиийки, бу ҳолат ҳудудларда йўловчи ташувчи транспортларда йўлкира нархи икки бараварга ортишига олиб келди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Давлат раҳбари раислигидаги навбатдаги селекторларнинг бирида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳудудида муаммо бўлиб турган электр энергияси ва табиий газ тақчиллигидан хабардорлигини маълум қилди ва бу борада ишонилган масъуллар ишончни оқламагани сабаб халқ муаммоларга дуч келаётганини билдирди. Ва зарур чораларни кўрмагани учун 7 нафар раҳбарга ҳайфсан берди.

    Куни кеча Учтепани айланиб, пастдаги аҳвол бўйича хулосаларимни қилдим. Ички кўчалар, уй-жойлар олди тозалигини ҳам сизларга президент айтиши керакми? — деди президент.

    Ушбу ҳафтада табиий газ ва электр энергияси етишмовчилиги борасида шикоят қилаётганларга қамоқ ҳақида эслатиб, таҳдид қилгани айтилган наманганлик депутат «Дарё» мухбири билан суҳбатлашиб, қилмишига изоҳ берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бундан 5 йил аввал, 2017 йили 10 ой давомида қамоқ эҳтиёт чорасида сақланганман. Суд тугаганидан сўнг озодликка чиққанман ва кейинчалик судланганлик ҳолати олиб ташланган. Шундан келиб чиқиб, ҳаётда электр ва газ танқислигидан ташқари бошқа ташвишлар ҳам борлиги, уларнинг олдида бу муаммолар у қадар аҳамиятли эмаслигини назарда тутиб, пост қўйгандим. Лекин барча ҳам мени танимаслиги, ўтмишимдан хабардор эмаслиги, бошқача тушунишлари мумкинлигини ўйлаб кўрмаган эканман, — деди у.

    Мазкур ҳафтада шунингдек, Қарши давлат университетида таҳсил олувчи талаба қизнинг ёш блогерлар жамоасини тузиб, Муроджон Азимов бошчилигидаги вилоятни «паноҳига олмоқчи»лигини айтгани билан эсда қолди. Қашқадарё ҳокими билан мулоқотида талаба қиз вилоятда ёш талабалар иштирокида блогерлар жамоасини ташкил қилиб, танқидчи блогерларга муносиб жавоб бериш таклифини берди. Бунга жавобан вилоят ҳокими уни ҳокимликка ишга олишини билдирди. Кейинчалик бу ҳолатга муносабат билдирган ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг талаб қизнинг гапи шунчаки таклиф эканини айтиб чиқди. «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган талаб қиз эса жамоатчилик унинг фикрини нотўғри талқин қилаётганини айтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мен бу гапларим — таклифим билан айнан кимнидир қоралаш ёки оқлашни айтмадим. Баъзи бир ҳолатларда воқеани бўрттириб гапириб, вилоятимиз шаънига ёмон гаплар айтаётган, бунга ҳуқуқи бор ёки йўқлигини билмай ҳолатга нотўғри ёндашаётган блогерлар воқеага ижобий ёндашиш ҳам керак деган маънода гапирдим, — деди блогерликка даъвогар қиз.

    Ситора Жалилова шунингдек, жамоатчиликка мурожаат қилиб, «Ёш қиз олдинга бир қадам ташлаб юраман деса, унга бирдан тош отиш яхши эмас. Ҳокимимиз мендек оддий бир талаба қизга имкон бериб кўряпти. Бу ишончни муносиб оқлайман. Илтимос, бир-биримизни ҳурмат қилайлик», — деди.

    18.12.2022, 23:48   Изоҳ (0)   48403
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёлик тадбиркор 1,2 млрд сўмга 4 та тез ёрдам машинасини сотиб олиб, энг чекка қишлоқ аҳолисига совға қилди

    18.12.2022, 21:32

    Тошкент шаҳрида автобуслар ҳаракати: муаммоларга қандай ечим топилмоқда?

    18.12.2022, 20:28

    Самарқанддаги мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани айтилмоқда

    18.12.2022, 19:47

    UzAuto Motors ҳамсоҳиби бўлинг: энди акцияларни бир неча дақиқада сотиб олиш мумкин

    18.12.2022, 19:45

    Тошкент вилоятидаги автотураргоҳда нефть маҳсулотлари фуқаролар ҳаётини хавфга қўйган ҳолда сақланаётгани аниқланди

    18.12.2022, 19:28

    Оҳангаронда Spark ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди

    18.12.2022, 17:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.