Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Spark ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 13 декабрь куни соат 9:45 ларда Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган Олмалиқ—Тошкент йўлида юз берган. Spark ҳайдовчиси йўлнинг ўртасида ҳаракатланиб кетаётган пиёдани уриб юбориб, унда ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан кетиб қолган.
Оқибатда пиёда вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси (хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)