• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Медведев Польшага ракета отилиши билан боғлиқ воқеа жаҳон уруши хавфини оширишини айтди

    «Польша фермасига Украина томонидан берилган ракета зарбаси» воқеаси Ғарб «ўзининг Россия билан гибрид уруши» жаҳон уруши эҳтимолини ошираётганини исботлайди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Twitter’да ёзди.

    Пшеводовда портлаш жойига етиб келган полициячилар

    Пшеводовда портлаш жойига етиб келган полициячилар
    Фото: Reuters

    Россиянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Дмитрий Полянскийнинг сўзларига кўра, фактлар Москванинг Польша ҳудудига ракета келиб тушишига алоқадор эмаслигига тобора аниқроқ ишора қилмоқда. «Яна бир факт — Киев режимининг зудлик билан жазавага тушиши ва Россияни жазолашга даъват қилиши… Яъни НАТО ва Россияни бевосита ҳарбий тўқнашувга гиж-гижлашга уриниш аниқ-равшан кўриниб турибди», — деди Полянский.

    Маълумот учун: гибрид уруш — душманларча ҳаракатлар тури бўлиб, унда ҳужум қилувчи томон классик ҳарбий истилони қўлламайди, балки яширин операциялар, қўпорувчиликлар, киберурушлардан фойдаланиб ҳамда душман ҳудудида фаолият олиб борувчи исёнчиларни қўллаб-қувватлаш орқали ўз рақибини бостиради.

    Польшага ракеталар келиб тушди

    15 ноябрь куни Украина ҳудуди ёппасига ҳужумга учради, энергетика инфратузилмаси объектлари унинг нишонига айланди. Ҳукумат портлашлар ва электр энергиясидаги узилишлар ҳақида маълум қилди.

    Шундан кейин Польшанинг Radio Zet радиоси Украина билан чегарадан 8 км узоқликда, Люблинск вилоятидаги Пшеводов қишлоғида жойлашган дон қуритиш иншоотида портлаш юз бериб, оқибатда икки киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Ёнғин хизмати ҳодиса сабаби ҳозирча номаълумлигини қайд этди.

    Associated Press америкалик мансабдорга таяниб, Польша ҳудудига ракеталар келиб тушганини маълум қилди. Польша ТИВ буни тасдиқлади.

    Польшада миллий хавфсизлик қўмитаси фавқулодда йиғилиш ўтказди, шундан кейин Варшава баъзи ҳарбий қисмларда жанговар шайликни оширди. Польша президенти Анжей Дуда 16 ноябрга Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини ҳам белгилаган.

    Reuters ёзишича, шу куниёқ Польша илтимоси билан НАТО элчилари фавқулодда учрашув ўтказади, у альянс уставининг томонлардан бирининг ҳудудий яхлитлиги, сиёсий мустақиллиги ёки хавфсизлиги таҳдид остида қолган тақдирда, маслаҳатлашувлар олиб бориш ҳақидаги 4-моддаси асосида ташкил этилади. Шунингдек, 16 ноябрга БМТ Хавфсизлик кенгашининг Украинадаги вазият бўйича мажлиси ҳам белгиланган.

    Россия портлашга алоқадорлигини рад этмоқда

    Бир қатор мамлакатлар ҳодисада Россияни айблади. Россия Мудофаа вазирлиги портлашга алоқадорлигини рад этди ва Польша-Украина чегарасига яқин объектларга зарбалар берилмаганини маълум қилди. Мудофаа идораси бундай хабарларни «кескинликни кучайтиришга қаратилган провокация» деб атади. Пентагон Польшага келиб тушган ракеталар Россияники бўлганини ҳозирча тасдиқлай олмаслигини билдирди. ОАВларга кўра, воқеа жойидан топилган ракета бўлакларида ёзувлар йўқ. Дуда Варшавада ракеталарнинг келиб чиқиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқлигини айтди. «Кун бўйи Россиянинг Украинага қарши ракета ҳужуми давом этганини аниқ биламиз, бироқ айни пайтда бизда бу ракетани ким учиргани юзасидан аниқ далиллар йўқ», — деди у.Бу орада Польша Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Сергей Андреевни чақиртирди ва ундан Украина ўққа тутилганидан кейин Польшанинг чегарага яқин қишлоғига «Россияда ишлаб чиқарилган снаряд келиб тушгани» юзасидан «зудлик билан батафсил тушунтиришлар» беришни талаб қилди.

    АҚШ президенти Жо Байден Балида дунё етакчилари билан учрашувда дастлабки маълумотлар Польшага ракеталар Россиядан учирилганини рад этаётганини маълум қилди.

    Мавзуга доир:

    • Россия Мудофаа вазирлиги Киев рус қўшинлари томонидан ўққа тутилганини рад этди, Польшага тушган ракеталарни эса Украина ҳарбийларига тегишли деб атади
    • Эрдўғон Польшага тушган ракеталарнинг Россияга алоқаси йўқ, деб ҳисобламоқда
    • АП: Польшага тушган ракеталар Украина армиясининг Россия ҳужумини қайтариш учун отган ракеталари бўлиши мумкин

    16.11.2022, 16:15   Изоҳ (0)   13965
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Shahed дронларини ишлаб чиқарувчи Эрон компаниясига қарши санкциялар киритди. Россия бу қуроллардан Украина билан урушда фойдаланмоқда

    16.11.2022, 16:00

    Россия Мудофаа вазирлиги Киев рус қўшинлари томонидан ўққа тутилганини рад этди, Польшага тушган ракеталарни эса Украина ҳарбийларига тегишли деб атади

    16.11.2022, 15:34

    Россияда дипломат мақомига эга Польша фуқароси пора олишда гумонланиб қўлга олинди

    16.11.2022, 14:16

    NASA Ой миссияси доирасида ўта оғир ракетани учирди. Парвоз аввал 3 марта кечиктирилган

    16.11.2022, 13:30

    Трамп АҚШ президенти бўлса, сайлов тизимини ислоҳ қилишга ваъда берди

    16.11.2022, 13:05

    Эрдўғон Польшага тушган ракеталарнинг Россияга алоқаси йўқ, деб ҳисобламоқда

    16.11.2022, 12:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.