• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда дипломат мақомига эга Польша фуқароси пора олишда гумонланиб қўлга олинди

    Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Польша фуқароси — дипломатик мақомга эга халқаро ташкилот ходимасини қўлга олди, деб ёзади «Интерфакс». У Россияга алкоголь олиб кириш учун қалбаки ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига 20 минг евро миқдорида пора олганликда гумонланмоқда.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги қўлга олинган Малгожата Эва Бокшнайдерни «номақбул шахс» деб эълон қилди, унга мамлакатни тарк этиш учун бир ҳафта муҳлат берилди.

    Идора Бокшнайдернинг Халқаро иқтисодий ҳамкорлик банки биноси ёнида қўлга олиниши акс этган видеони ҳам эълон қилди. Унда аёлнинг ҳужжатлари кўрсатилган бўлиб, уларга мувофиқ, у банкнинг стратегик режалаштириш бошқармасининг маркетинг бўлими бошлиғи бўлиб ишлайди.

    ФХХ контрабанда сақланадиган омборхона топилганини маълум қилди. Шунингдек, Россияга ноқонуний равишда алкоголь олиб киришга алоқадорликда гумон қилиниб, уч нафар россиялик ҳам ушланган. Тинтув чоғида 2 миллион долларлик 40 тоннадан зиёд контрабанда алкоголь мусодара қилинган.

    Польшага ракеталар келиб тушди

    15 ноябрь куни Украина ҳудуди ёппасига ҳужумга учради, энергетика инфратузилмаси объектлари унинг нишонига айланди. Ҳукумат портлашлар ва электр энергиясидаги узилишлар ҳақида маълум қилди.

    Шундан кейин Польшанинг Радио Зет радиоси Украина билан чегарадан 8 км узоқликда, Люблинск вилоятидаги Пшеводов қишлоғида жойлашган дон қуритиш иншоотида портлаш юз бериб, оқибатда икки киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Ёнғин хизмати ҳодиса сабаби ҳозирча номаълумлигини қайд этди.

    Associated Press америкалик мансабдорга таяниб, Польша ҳудудига ракеталар келиб тушганини маълум қилди. Польша ТИВ буни тасдиқлади.

    Польшада миллий хавфсизлик қўмитаси фавқулодда йиғилиш ўтказди, шундан кейин Варшава баъзи ҳарбий қисмларда жанговар шайликни оширди. Польша президенти Анжей Дуда 16 ноябрга Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини ҳам белгилаган.

    Reuters ёзишича, шу куниёқ Польша илтимоси билан НАТО элчилари фавқулодда учрашув ўтказади, у альянс уставининг томонлардан бирининг ҳудудий яхлитлиги, сиёсий мустақиллиги ёки хавфсизлиги таҳдид остида қолган тақдирда, маслаҳатлашувлар олиб бориш ҳақидаги 4-моддаси асосида ташкил этилади. Шунингдек, 16 ноябрга БМТ Хавфсизлик кенгашининг Украинадаги вазият бўйича мажлиси ҳам белгиланган.

    Россия портлашга алоқадорлигини рад этмоқда

    Бир қатор мамлакатлар ҳодисада Россияни айблади. Россия Мудофаа вазирлиги портлашга алоқадорлигини рад этди ва Польша-Украина чегарасига яқин объектларга зарбалар берилмаганини маълум қилди. Мудофаа идораси бундай хабарларни «кескинликни кучайтиришга қаратилган провокация» деб атади. Пентагон Польшага келиб тушган ракеталар Россияники бўлганини ҳозирча тасдиқлай олмаслигини билдирди. ОАВларга кўра, воқеа жойидан топилган ракета бўлакларида ёзувлар йўқ.Дуда Варшавада ракеталарнинг келиб чиқиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқлигини айтди. «Кун бўйи Россиянинг Украинага қарши ракета ҳужуми давом этганини аниқ биламиз, бироқ айни пайтда бизда бу ракетани ким учиргани юзасидан аниқ далиллар йўқ», — деди у.Бу орада Польша Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Сергей Андреевни чақиртирди ва ундан Украина ўққа тутилганидан кейин Польшанинг чегарага яқин қишлоғига «Россияда ишлаб чиқарилган снаряд келиб тушгани» юзасидан «зудлик билан батафсил тушунтиришлар» беришни талаб қилди.

    АҚШ президенти Жо Байден Балида дунё етакчилари билан учрашувда дастлабки маълумотлар Польшага ракеталар Россиядан учирилганини рад этаётганини маълум қилди.

    Мавзуга доир:

    • Эрдўғон Польшага тушган ракеталарнинг Россияга алоқаси йўқ, деб ҳисобламоқда
    • АП: Польшага тушган ракеталар Украина армиясининг Россия ҳужумини қайтариш учун отган ракеталари бўлиши мумкин
    • НАТО самолёти Польшага келиб тушган ракета траекториясини аниқлаб, маълумотларни Варшавага узатган — CNN

    16.11.2022, 14:16   Изоҳ (0)   6738
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    NASA Ой миссияси доирасида ўта оғир ракетани учирди. Парвоз аввал 3 марта кечиктирилган

    16.11.2022, 13:30

    Трамп АҚШ президенти бўлса, сайлов тизимини ислоҳ қилишга ваъда берди

    16.11.2022, 13:05

    Эрдўғон Польшага тушган ракеталарнинг Россияга алоқаси йўқ, деб ҳисобламоқда

    16.11.2022, 12:41

    АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Киевга келиб, Зеленский билан учрашди — WP

    16.11.2022, 11:52

    Россияликлар Херсондан чекинаётганида тергов изолятори дарвозаларини очиб кетган. Юзлаб маҳбуслар озодликка чиққан

    16.11.2022, 11:40

    Москва аэропортларида терактлар хавфининг максимал даражаси жорий этилди

    16.11.2022, 11:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рақобатга зид ҳаракатлар сабаб 43 млрд сўмлик давлат харидлари бекор қилинди

    Ўзбекистон | 16 июл, 14:40

    Қорақалпоғистоннинг икки туманидаги боғчалар жазирама сабаб вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 16 июл, 14:30

    Индонезияда Сингапурга чақалоқ сотган 12 киши ҳибсга олинди

    Дунё | 16 июл, 14:25

    Ўзбекистонда бепул илк ривожланиш марказлари ташкил этилади

    Ўзбекистон | 16 июл, 14:15

    “Челси” кўплаб футболчиларини сотувга қўйди

    Спорт | 16 июл, 14:15

    Италияда ўғрилар лорднинг 250 минг евролик соатини қўлидан олиб қочди (видео)

    Дунё | 16 июл, 14:06

    Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомашиналар сони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 16 июл, 13:45

    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

    Реклама | 16 июл, 13:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.