Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманганда «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар доирасида «Ўзбекистон Қаҳрамонлари» китоб-альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамонлари ва уларнинг оила аъзолари, жамоатчилик вакиллари, зиёлилар ва ёшлар иштирок этди.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Унда сўз олган Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо мазкур китоб-альбом ҳақида батафсил гапириб берди.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Марказ ташаббуси билан «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида чоп этилган тўпламда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ҳамда «Олтин Юлдуз» медали билан тақдирланган 103 нафар ўзбекистонликнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Улар орасида Саид Аҳмад, Озод Шарафиддинов, Суйима Ғаниева, Зикир Муҳаммаджонов, Лола Муродова каби таниқли сиймолар бор.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Тадбирда наманганлик Ўзбекистон Қаҳрамонларига китоб-альбом ва эсдалик совғалари топширилди.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Шунингдек, Наманган вилоятини турли йиллар давомида бошқарган Ботирали Ҳакимов, Икромхон Нажмиддинов ва Баҳодир Юсупов ҳам саҳнага таклиф этилиб, уларнинг самарали меҳнатлари эътироф этилди.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

«Ўзбек аёли нималарга қодирлигини намоён этиб кетди» — Танзила Норбоева Ўзбекистон қаҳрамони Лолахон Муродованинг вафоти ҳақида

«У яратган катта мактабни шогирдлари, ёшларимиз, албатта, муносиб давом эттиради» — Шавкат Мирзиёев 64 ёшида вафот этган Ўзбекистон Қаҳрамони ҳақида

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Муҳандислар хатолиги» — болалар устига қулаган бассейн томи, Москвада учувчилар айби билан ҳалокатга учраган самолёт, совет—фин урушининг якунланиши. Кун хронолог...
Маҳаллий
Қўқонда вояга етмаган қиз хонадондан 1,5 млн сўмлик тилла узук ўғирлади
Спорт
Лионель Месси мундиалдаги голлар бўйича Марадонага етиб олди. Аргентиналиклардан фақат бир футболчи ундан олдинда