Наманганда «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар доирасида «Ўзбекистон Қаҳрамонлари» китоб-альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамонлари ва уларнинг оила аъзолари, жамоатчилик вакиллари, зиёлилар ва ёшлар иштирок этди.
Унда сўз олган Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо мазкур китоб-альбом ҳақида батафсил гапириб берди.
Марказ ташаббуси билан «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида чоп этилган тўпламда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ҳамда «Олтин Юлдуз» медали билан тақдирланган 103 нафар ўзбекистонликнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Улар орасида Саид Аҳмад, Озод Шарафиддинов, Суйима Ғаниева, Зикир Муҳаммаджонов, Лола Муродова каби таниқли сиймолар бор.
Тадбирда наманганлик Ўзбекистон Қаҳрамонларига китоб-альбом ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, Наманган вилоятини турли йиллар давомида бошқарган Ботирали Ҳакимов, Икромхон Нажмиддинов ва Баҳодир Юсупов ҳам саҳнага таклиф этилиб, уларнинг самарали меҳнатлари эътироф этилди.
Изоҳ (0)