• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда ҳаво тобора ифлосланиб бормоқда. Мутасаддилар бунга қарши чоралар ҳақида маълумот берди

    АОКАда 27 октябрь куни Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов, «Ўзгидромет» маркази директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев, бошқа вазирлик ва идоралар мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланиши ҳолатининг келиб чиқиш сабаблари ва кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот ва ОАВ вакиллари саволларига жавоб берилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маълум қилинишича, Ўзбекистонда атмосферага зарарли ташланмаларнинг 58 фоизи (1,4 миллион тонна) автотранспорт воситаларига тўғри келади. Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич 93 фоиз (397 минг тонна)ни ташкил этмоқда.

    Сўнгги 100 йил давомида глобал миқёсда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши 1,2 градусни ташкил қилган бўлиб, минтақада ушбу кўрсаткич 2 градусга ошган.

    Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қонунчиликда белгиланган қуйидаги йўналишларда ишлар олиб борилмоқда:

    Биринчидан, атроф-муҳитга таъсири бўлган корхона ва ташкилотлар, шу жумладан, атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташловчи корхоналар (объектлар) фаолияти экологик нормативлар белгилаш орқали тартибга солинмоқда.

    Атмосферага ифлослантирувчи моддаларни ташловчи объектлар бўйича категориясига (I-ИВ) мувофиқ экологик нормативлар белгиланиб, экология органлари томонидан экспертиза хулосалари тақдим этилмоқда. Давлат экологик экспертизаси хулосаларида янги ишга туширилаётган ҳар бир объект бўйича самарадорлик даражаси 99,5 фоиздан ҳамда фаолият юритаётган объектлар бўйича самарадорлик даражаси 95 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш мажбурияти белгиланмоқда.

    Электрон ҳужжат алмашинуви тизими орқали жорий йилнинг 9 ойи давомида 14 984 та корхона ва ташкилотларга, шу жумладан, Тошкент шаҳри бўйича 100 дан ортиқ атроф-муҳитга таъсири юқори ва ўрта даражада бўлган хўжалик субъектларига давлат экологик экспертизаси хулосалари тақдим этилган. Саноат корхоналаридан атмосферага ташламаларни камайтириш мақсадида 2022—2023 йилларга мўлжалланган дастур асосида 270 та корхонанинг 1100 га яқин фильтрни янгилаш амалга оширилади.

    Ҳозирда янги автотранспорт воситаларининг фақатгина «Евро-4» ва ундан юқори экологик тоифаларга жавоб берадиган моделларини импорт қилиш тартиби жорий этилди. Айни пайтда аввал фойдаланишда бўлган транспорт воситаларини импорт қилишда ҳам уларнинг экологик таъсир меъёрларини белгилаш бўйича миллий стандарт лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

    Иккинчидан, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат экологик назорати тадбирлари амалга оширилмоқда.

    Атроф-муҳитга таъсири юқори ва ўрта бўлган корхона ва ташкилотлар фаолияти устидан мунтазам равишда мониторинг амалга оширилмоқда. Сўнгги 2 йилда мониторинг дастурига киритилган корхоналар сони қарийб 2 баробарга кўпайиб, ҳозирги кунда қамраб олинган корхоналар сони 800 тани ташкил этмоқда. Тошкент шаҳрида 63 та объект мониторинг дастури доирасида экологик назорат тизими билан қамраб олинган.

    Табиий муҳитни ифлослантирувчи манбалар бўйича экологик мониторинг кузатувлари Давлат экология қўмитасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази ва ҳудудий аналитик лабораториялар томонидан амалга оширилади. Қўмита тизимидаги лабораторияларни замонавий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланганлик даражаси ўртача 70 фоизга етказилди. Аналитик назорат марказининг синов лабораториялари мажмуасига ISO/ИEC 17025:2019 давлат стандарти талабларига мувофиқ аккредитациядан ўтказилди.

    Учинчидан, атроф-муҳитга хавфи юқори ва ўрта бўлган объектлар фаолияти устидан экология органлари томонидан инспексион назорат тадбирлари амалга оширилмоқда. 2022 йилнинг 9 ойи давомида 648 та субъектда давлат экологик назорат тадбирлари ўтказилиб, атроф-муҳитни меъёридан ортиқ ифлослантирганлик учун 49,5 миллиард сўм миқдорида компенсация тўловлари белгиланган. Шундан атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ ифлослантирувчи моддаларни ташлаганлик учун 9,5 миллиард сўм миқдорида компенсация тўловлари ҳамда қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан 411 миллион сўм жарималар белгиланган.

    Тошкент шаҳрида жорий йилнинг ўзида 60 дан ортиқ субъектларда экологик назорат тадбирлари ўтказилиб, атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун 13,5 миллиард сўм дан ортиқ компенсация тўловлари,шу жумладан, атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ ифлослантирувчи моддаларни ташлаганлик учун 2 млрд сўм дан ортиқ компенсация тўловлари белгиланди.

    Шу билан бирга, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи 22 та корхона фаолиятини тўхтатиш бўйича суд органларига тегишли ҳужжатлар киритилиб, шундан бугунги кунгача 15 та корхоналар фаолияти экологик талаблар тўлиқ бажарилгунга қадар тўхтатилди.

    Мавзуга доир:

    • Тошкент ҳавосининг сифатсизлиги ва зарарлилиги бўйича дунёда бугун ҳам 1-ўринда
    • «Инсон саломатлиги учун ўта хавфли»: Тошкент ҳавоси бир муддат нафас олиб бўлмайдиган даражада ифлосланди
    • Ёғингарчиликнинг йўқлиги, кучсиз шамоллар, ҳарорат инверсияси: Тошкент ҳавоси нега ифлосланди?
    • «Вазиятни фақатгина ёмғир яхшилаши мумкин». Иқлимшунос Тошкент ҳавосининг кескин ифлосланиш сабабларини айтди

    27.10.2022, 23:01   Изоҳ (0)   17227
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистонни Путин режимига шерик қилиб кўрсатганингиз учун узр сўрашингиз керак» — фаоллар Дмитрий Гордонга кескин муносабат билдирди

    27.10.2022, 22:48

    «Дарё» кундалигида 27 октябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    27.10.2022, 22:00

    Техникум ва коллеж ўқувчиларига тўлов-шартнома бериш рақамлаштирилди

    27.10.2022, 22:00

    Минглаб гектарда писта плантация, аҳоли учун арзон уйлар ва 500 ўринли тикув фабрика: Деҳқонобод ҳокими депутатлар кенгашида берилган ваъдасини уддалаяптими?

    27.10.2022, 21:39

    Ўзбекистон аҳолисининг зичлиги бўйича маълумот берилди

    27.10.2022, 21:27

    «Ноябрь ойининг иккинчи ярмида Парижнинг Лувр музейида йирик кўргазма ташкил этишни режалаштирганмиз» — Шавкат Мирзиёев

    27.10.2022, 21:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Махфий схема бўйича Буюк Британияга кўчирилаётган афғонларнинг маълумотлари ошкор бўлди

    Дунё | 16 июл, 10:34

    Неймар ўзининг шахсий коллекциясига яна бир ноёб экспонат — Бетмобилнинг махсус нусхасини қўшиб қўйди

    Лайфстайл | 16 июл, 10:29

    Россияда мигрантларнинг хорижга пул ўтказмалари чекланиши мумкин

    Дунё | 16 июл, 10:21

    Европа Иттифоқи битта давлат сабабли Россияга қарши янги санкцияларни келиша олмади

    Дунё | 16 июл, 09:53

    Эйфель минораси устидаги дронлар ва мушакбозлик шоуси кадрлари интернетни забт этди (видео)

    Лайфстайл | 16 июл, 09:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.